Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:3
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • 1:0
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • 1:3
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2452]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2276]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1857]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1660]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1645]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1615]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1614]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1359]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1240]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1236]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гиннес рекордлари китоби нима дейди?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шахсий натижалар ҳар қандай футболчи учун жамоавий совринлар олдида ёқимли бонус ҳисобланади.

Машҳур Гиннесс рекордлар китобига киритиладиган натижа кўрсатиш эса футболчи учун ўз исмини тарихга муҳрлаб қўйишнинг яна бир ажойиб варианти. Қизиқ, футбол оламининг рекордлар дафтарида нима гап? Бу масалага алоҳида эътибор қаратган sports.ru сайти Гиннесс рекордлар китоби саҳифаларини варақлаб чиқди. Эслатма, олдинроқ газетамизда махсус сертификатли ва амалдаги рекордлар ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса Гиннесс китобида қайд этилган натижалар (уларнинг айримлари кейинчалик янгиланган) ҳақида сўз боради.

Бугунги футболда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни ўзаро таққослаш учун мавзу ҳамиша топилади. Мисол учун, Гиннесс рекордлар китобига кириш борасида ҳам айнан аргентиналик ва португалиялик юлдуз ҳаммадан олдинда. Ҳозирги ҳолат бўйича айтсак, жаҳон рекордлари саноғи бўйича Лионель Месси асосий рақобатчисидан озгина олдинда - 41:40. Хуллас, Гиннес рекордлар китобининг расмий аккаунти томонидан берилган энг кўп рекорд ўрнатган 5 нафар футболчи рўйхатига қарасак, Месси 1-ўринда. Аргентиналик ҳисобида нуфузли маълумотнома китобига киритилган 41та натижа бор. Леонинг рекордлари хилма-хил. Дейлик, у ЧЛда 50та гол маррасига энг тез етишган футболчи сифатида китоб­дан жой олган. Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчи турнирдаги 50-голини 24 ёшида нишонлаган. 2012 йили эса Месси ЧЛдан ўрин олган Леверкузеннинг «Байер» клубига қарши баҳсда «пента-трик» қайд этиб, турнирнинг 1та учрашувида энг кўп гол урган футболчи мақомини олди. Лионель шунингдек, Испания Ла Лигасидаги ўйинлар сони бў­йича ҳам рекордчи ҳисобланади - нақ 520та!

Криштиану Роналду асосий рақобатчисидан узоқда эмас. Португалияликнинг 40та кўрсаткичи Гиннесс рекордлар китобида рўйхатга олинган. Криш жумладан, ЧЛда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади - 140та. Бундан ташқари, португалиялик 2016/2017 ва 2017/2018 йиллар мавсумларида ЧЛнинг қаторасига 11тадан ўйинида гол қувончини туйган. Португалия фахри 2018 йили ЖЧда «хет-трик» қайд этган энг ёши катта футболчи бўлганини ҳам айтиш ўринли. У Россия мундиалида Испания термасига қарши баҳсда 3та гол урганди 33 ёшу 130 кунлигида.

Кўп карра рекордчи футболчилар рўйхатининг кейинги қатори Роберт Левандов­скига тегишли. Лекин польшалик голеадор Месси ва Роналдудан анча орқада. Рақамларда айтсак, Леваголнинг 9та натижаси рекордлар китобига киритилган. Қолаверса, у деярли барча рекордларини 2015 йили «Вольфсбург»­га қарши кечган машҳур ўйин­да расмийлаштирган. Эсингизда бўлса, Левандовски ўша баҳсга захирадан қўшилиб, қандайдир 9 дақиқа ичида «пента-трик» қайд этганди! Оддий айтганда, «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси бир уринишда энг тезкор «хет-трик» (3 дақиқа 22 сония), энг тезкор «покер» (5 дақиқа 42 сония) ва энг тезкор «пента-трик» (8 дақиқа 59 сония) муаллифи сифатида рекордчига айланганди.

Левандовскидан кейин Гиннес рекордлар китобига 5 марта кирган Килиан Мбаппе бор. Жумладан, Килиан «Олтин тўп» учун энг ёш даъвогар сифатида қайд этилган. Бинобарин, франциялик футболчи 18 ёшу 293 кунлигида олий индивидуал соврин учун номзодларнинг расмий рўйхатидан жой олганди. У шунингдек, муайян мавсум ЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Жаҳон чемпионати финалида кўп гол уриш бўйича рекорд ҳам Мбаппега тегишли. Албатта, эсингиздадир, у Қатар мундиали ҳал қилувчи учрашувини 3та гол билан безаганди.

Топ-5да Неймар ҳам бор. Бразилиялик ҳисобига 4та жаҳон кўрсаткичи ёзилган. У хусусан, Олимпиада ўйинларида урилган энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. Ней 2016 йили Гондурас термаси дарвозасини ўйиннинг 14-сониясида ишғол қилганди. Бразилиялик юлдузнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га трансфери футбол тарихидаги энг қимматбаҳо келишув бўлиб турганини ҳам унутмаслик керак. Эслатма, Париж гранди ўшанда трансферга космик сумма - 222 млн. евро тўлаганди.



 Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:01, 27.08.2023. Ўқилди: 6001 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик