Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Иккинчи бўлимдаги бемаъни ўйинимиз учун узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Репортажлар
A A A

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

— Авваламбор, вақтини аямай стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Шунингдек, иккинчи бўлимда кўрсатган бемаъни ўйинимиз учун мухлислардан узр сўрайман. "Бунёдкор"ни эса финалга чиққани билан табриклайман.

— "Пахтакор" ҳисобни 1:2га етказганидан кейин жамоада вазиятни ўнглаш учун имконият пайдо бўла бошлади. Натижада қарши ҳужумда яна гол ўтказиб юборди ва "Бунёдкор" ўйин тақдирини ҳал қилди. Бунда ҳимоячиларнинг айби борми?
— Бу вазиятда жамоа ўйин интизомига амал қилмади. Футболчи охиригача профессионал бўлиши керак. Бугун ютуққа эришиб, эртага тўхтаб қолмаслик керак. Футболчилар чемпион бўлдик, ҳаммаси тамом деб ўйлаб қолишди шекилли. Ютган сари ютуқ сари ҳаракат қилавериш керак. Шунда футболчиларда ўсиш бўлади. Ўйинчи стадионга келган ҳар бир мухлиснинг ҳурматини қилган ҳолда, охиригача ўйнаш керак. Бунинг сабабини ёшлик билан, чемпионликдан кейин бўшашиш билан ёки мавсум сўнгги билан изоҳлаймизми? Биз буни ўрганиб чиқиб, бир хулосага келамиз.

— Футболчилар мухлислар учун ўйнашмаяпти. Натижада стадионларга келаётган мухлисларимизнинг сони кундан-кунга камайиб бормоқда. Мухлисни алдаб бўлмайди. Уларнинг мақсадини ўзгартириш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?
— Куни кеча матбуот берган интервьюмда, чемпионатимизнинг энг катта камчлиги сифатида стадионларга келаётган мухлисларнинг камлигини айтиб ўтгандим. Мухлисларга жозибали, курашларга бой, муросасиз кечадиган ўйинлар керак. Бундай ўйинлар эса камайиб боряпти, шекилли, мухлисларимиз ҳам камайиб боряпти. Буни футболчилардан талаб қиламиз. Биз мухлисларни фақат охиригача кечадиган ўйинлар билан қайтаришимиз мумкин.

— Бухорода кечаётган иккинчи ярим финалда "Бунёдкор"нинг рақиби ким бўлиши мумкин. Финалда "Бунёдкор"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Рақиб ким бўлишидан қатъи назар финалда "Бунёдкор"нинг имконияти юқорироқ. Боиси, жамоа яхши шаклланган, таркиб бир неча йилдан бери ўзгармаяпти, у ерда яхши мураббийлар штаби ишламоқда.

— "Пахтакор" чемпион бўлганига қарамай, миллий терма жамоадан футболчилар чақирилмай қўйди. Бу мураббийларни хавотирга солмайдими?
— Биз терма жамоа бош мураббийига ўз ўйинчимизни тавсия қилишимиз мумкин, аммо уларни мажбурлай олмаймиз. Терма жамоа бош мураббийлари натижага жавоб берганидан кейин у ўз фалсафасига мос утболчи танлайди. Терма жамоада номзод футболчиларни тайёрлаш учун бундан ҳам яхшироқ ишлашга ҳаракат қиламиз.

— Игорь Сергеев ҳужумчи бўлса-да, бугун ярим ҳимояда ўйнади. Натижада жамоа ҳужумчисиз ўйнади. Бундан кўзланган мақсад нима эди?
— Бугун ўйинда қўшимча таймлар бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, иккинчи бўлимда Ойбек Қиличев ва Темурхўжа Абдухолиқовни майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни мақсад қилгандик. Аммо бу режамиз ўзини оқламади.

— Келаси мавсумда жамоани янада масъулиятли ўйинлар кутиб турибди. Жамоа ўз қанташадиган мусобаларда муносиб иштирок этиши ва мухлисларни стадионга қайтариш борасида қандай ишлар олиб боради?
— Ҳозирги футболчилар биринчи ўринга моддиятни қўйишяпти. Мустақил бўлганимизга 21 йил бўлган бўлса, ҳали ҳақиқий ватанпарвар, кўрсатган ўйинлари билан мухлислар ёдида бутун умрга қоладиган футболчиларни 21 йилдан бери тарбиялай олмаяпмиз. Жаҳондаги футболчилар ўзларининг фидойилиги ва яхши ўйини орқали мухлислар қалбида қолишган. Жамоамиз таркибини асосан ёшлар ташкил этишини биласиз ва уларга мен доимо буни таъкидлаб келаман. Жамоаннг ўйинида моддиятга биринчи ўринда турадиган бўлса, маблағ бўлмайдиган пайтда жамоа сочилиб кетиши мумкин. Буни футболчиларга 21 йил давомида тушунтира олмадикми, демак, бундан барчанинг айби бор. Болалар мураббийларидан тортиб, Олий лига мураббийларигача. Футболчи майдонга чиқдими, охиригача фидойилик билан ўйнаши керак. Футболчи яхши ўйнаса, моддият келадиган нарса.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:29, 25.11.2012. Ўқилди: 4979 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.