Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: "Қийин ойда етарлича ғалабаларга эришдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Суперлиганинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Биз қийин ойни ўтказдик. Унда етарлича ғалабаларни қўлга киритдик. Иккита тушунарсиз пенальти бўлди. Уларни кўриб чиқамиз. Илк навбатда натижа туради. Шу сабабли ишонч билан уч очкога эга чиқдик дея оламан. Энди термалар ўйинлари сабабли танаффусга чиқамиз. Бироз тин олиб, навбатдаги жангларга тайёрланамиз.

Ҳамробековни бугун уни марказий ҳимояда ишлатишни маъқул кўрдик. У ўз вазифасини яхши уддалади. Позицияси таянчда. Марказий ҳимояга яқин.

Азмиддинов қизил олган ҳолатда бош ҳакам ўйиннинг давом эттирилишини сўради. Қанот ҳаками эса ниманидир кўриб қолгандек бўлди. Биринчи бўлимда у 5 метр ёнида тўп кимдан чиқиб кетганини кўрмай қолганди. Бироқ 60 метр нарёқдаги қизил карточкани кўрди. Буларнинг барчаси уларнинг виждонига ҳавола.

Легионер дегани доимо ўйнаши керак дегани эмас. Барчаси соғлом рақобатга боғлиқ. Ким айни дамда кучли бўлса, ўша ўйнайди. У легионер бўладими ёки маҳаллий, бунинг фарқи йўқ. 5 нафар легионернинг барчаси ўйнаши керак деган гап йўқ. Соғлом рақобатни ҳам ҳисобга олинг. Машғулот жараёнларини кучайтирганмиз.

Черанда ўтган куни белида муаммо пайдо бўлганди. Шу сабабли танаффусда унга бугунча етарлилигини айтдим", — деди Шацких.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 23:37, 29.08.2023. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик