Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ансу Фатининг кейинги манзили, "Манчестер Сити" иқтидори "Челси"га ўтади — Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

30 август кунининг энг муҳим трансфер янгиликлари бир саҳифада.

"Барса" вингери Премьер-лигага йўл олади

"Брайтон" "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати учун ижара шартномаси устида ишламоқда, дейди инсайдер Фабрицио Романо. "Чайкалар" испаниялик футболчини 2024 йилнинг июнигача ижарага олмоқчи. Клублар келишувни муҳокама қилишда давом этмоқда, "Барселона" Англия жамоаси Фатининг тўлиқ маошини ўз зиммасига олишини истамоқда. Каталонияликлар футболчи билан тўлақонли хайрлашишни истамаяпти, шунинг учун улар бундай сценарийни кўриб чиқмаяпти. 20 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Барса" сафида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

"Арсенал" ҳужумчисини "Монако"га сотди

"Арсенал" ҳужумчиси Фоларин Балогун "Монако"га кўчиб ўтди. АҚШ терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси билан 5 йиллик шартнома имзоланди (2028 йилнинг июнигача). Олдинроқ Фабрицио Романо "Арсенал" Балогун учун бонуслар билан бирга 40 миллион евро олишини маълум қилганди. Шартномада, шунингдек, агар ҳужумчи "Монако"ни тарк этса, Лондон клуби оладиган сотувнинг 17,5 фоизи ҳақида банд ҳам мавжуд. Балогун ўтган мавсумни "Реймс"да ижара асосида ўтказди ва у барча турнирларда 39 ўйин ўтказиб, 22 гол ва 3 голга ассистентлик қилди.

"Ливерпуль" ярим ҳимоясини "Бавария" футболчиси билан кучайтирмоқчи

Премьер-лиганинг асосий инсайдерларидан бири Девид Орнштейн хабарига кўра, "Ливерпуль" "Бавария" билан ярим ҳимоячи Райан Гравенберхнинг трансферини муҳокама қилмоқда. 21 ёшли нидерландиялик футболчи "Энфильд"га ўтишга қизиқмоқда. Мюнхенликлар унинг ўрнини босувчи футболчи устида иш бошлаш учун имкон қадар тезроқ "Ливерпуль" билан шартнома тузмоқчи. Гравенберх ўтган мавсумда Бундеслигада "Бавария" сафида 24 та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг тахминий нархи Трансфермаркт томонидан 30 миллион еврога баҳоланган. Журналист Крис Баскомбнинг ёзишича, “Ливерпуль” Гравенберх учун тахминан 40 миллион евро таклиф қилади.

"Бавария" аллақачон Гравенберх ўрнина янги футболчи топиб қўйган

"Бавария" вақтни беҳуда ўтказмаяпти ва кетиши кутилаётган Гравенберхнинг ўрнига ярим ҳимоячи қидирмоқда. Вариантлар орасида Жоау Палинья ("Фулхэм"), Эрик Дайер ("Тоттенхэм") ва Трево Чалоба ("Челси") бор. Мюнхенликлар учун асосий вариант ҳозир Палинья. Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, немислар 28 ёшли португалиялик учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Ушбу келишувни якунлаш учун “Бавария” Гравенберх билан тезроқ хайрлашмоқчи. Журналист Керри Хоунинг қайд этишича, Томас Тухель шахсан Палинья билан қизиқади.

"Челси" "Манчестер Сити" тарбияланувчисини сотиб олади

Фабрицио Романо "Челси" ярим ҳимоячи Коул Палмерни сотиб олиш бўйича "Манчестер Сити" билан келишиб олганини айтди. Унга кўра, лондонликлар футболчи учун тахминан 46 миллион евро тўлайди. Яна 6 миллион евро бонус сифатида тақдим этилади. Палмер яқин орада тиббий кўрикдан ўтади. 21 ёшли Коул "шаҳарликлар" тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йилнинг июлидан бери катталар жамоасида ўйнамоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра футболчининг тахминий баҳоси 18 млн еврони ташкил қилади.

Лукаку расман Моуриньо жамоасига ўтди

Ромелу Лукаку расман "Рома" футболчиси ҳисобланади. Италия клуби ва “Челси” бир мавсумлик ижара шартномаси бўйича келишиб олди. Қизиқарли тафсилот: "Рома" хўжайини Дэн Фридкиннинг шахсан ўзи Римга кетаётганда ҳужумчи ўтирган самолётни бошқарган. Лукаку ўтган мавсумда "Интер"да ижара асосида ўйнаганди. У барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган. "Челси" билан шартнома 2026 йилнинг июнигача амал қилади. Бельгиялик футболчи "Рома"га ростдан ҳам ёқиб қолса, у клубда доимий қолиб кетиш имконияти бор. Тўғри, ҳеч ким Лукаку ижарасидан кейин сотиб олиш ҳуқуқи ҳақида хабар бермаган.

"Сити" Де Брюйнега ўринбосар топди

"Манчестер Сити" "Вулверхэмптон" билан Матеус Нунес трансфери бўйича келишувга эришди, дея хабар беради Фабрицио Романо. Томонлар якуний тафсилотларни муҳокама қилишни якунлайдилар. Тез орада ўтиш расман эълон қилинади. 2022 йилнинг августида Нунес "Спортинг"дан 45 миллион евро эвазига "Вулверхэмптон"га ўтди. Ўтган мавсумда португалиялик барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Нунес "Сити"да жиддий жароҳат олган Кевин Де Брюйне ўрнини эгаллайди. Бельгиялик футболчи йил охиригача сафдан чиқди.

Жаҳон чемпиони "Интер" сафини тўлдирди

Ҳимоячи Бенжамин Павар расман “Интер” футболчисига айланди, дея хабар беради клуб расмий сайти. Фабрицио Романонинг фикрича, трансфер нархи 30 миллион евро ва бонуслар сифатида 2 миллион евро бўлади. Томонлар 2028 йилнинг июнига қадар шартнома туздилар. Павар 2019 йилнинг ёзидан бери "Бавария"да ҳаракат қилаётган эди. У мюнхенликлар сафида жами 163 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. "Бавария" билан Бенжамин 2019/20 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, 2020 йилда УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, тўрт марта Германия чемпиони бўлди.

"Барселона" Лангледан қутуладими?

Фабрицио Романо Here We Go подкастида Клеман Лангленинг "Астон Вилла"га трансфери ҳақида маълумот беради. Қайд этилишича, франциялик футболчи инглиз клубига ижара асосида йўл олган. Шартнома сотиб олиш имкониятини ўз ичига олмайди. Бирмингемликлар Ланглега маошининг 75 фоизини тўлайди. "Барса"га француз ҳимоячиси керак эмас, шунинг учун уни мамнуният билан қўйиб юборишди.

Коло-Муани "ПСЖ"га ўтишни истаётганини очиқ айтди

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани “ПСЖ”га ўтишга умид қилаётганини айтди. Франкфурт спорт директори Маркус Крошенинг айтишича, футболчи Париж клубига ўтмоқчи бўлгани сабабли жамоа билан машғулотлардан бош тортган. Transfermarkt Коло-Муанини 80 млн еврога баҳоламоқда. Фабрицио Романонинг хабар беришича, "ПСЖ" яна бир бошқа харид бўйича келишиб олган. 45 миллион евро + 5 миллион эвро эвазига ҳужумчи Бредли Баркола "Лион"дан сотиб олинади. Футболчи 31 августга белгиланган тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Францияга учиб кетган. Келишувнинг асосий ташаббускори "ПСЖ" футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш эди.

Киритилди: 10:04, 31.08.2023. Ўқилди: 3613 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.