Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:0
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 2 6
3 Насаф 2 6
4 Навбаҳор 3 6
5 Бухоро 2 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Андижон 3 3
9 Динамо 2 3
10 Бунёдкор 2 3
11 Хоразм 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳаммад Қуддус: «Ҳикоямни ёзишда давом этсам, бас»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Муҳаммад Қуддус бугунги кунини Гананинг «Стронг Товер» клубида ўйнаб юрган вақтлардаёқ орзу қилган экан.

 Мана, африкалик ҳужумчи яқинда «Аякс»дан АПЛ клуби - «Вест Хэм»га ўтди. «Болғачилар» сафида 14-рақамли футболкани олган Қуддус Лондон дружинаси расмий сайтига берган илк интервьюсидаёқ алоҳида таъкидлади: «Болалигимда айнан АПЛда ўйнаш орзусида қаттиқ шуғулланганман. Шу кунгача катта йўлни босиб ортдим, озми-кўп тажриба орттирдим. Ўйлайманки, ўзига яраша ўйин услубига эгаман. Нега айнан «Вест Хэм»ни танладим? Бу бевосита шахсий амбицияларимга боғлиқ».

- Олдин асо-сан марказий ҳужумчи роли билан чекланардим, яъни жарима майдони ичида кўпроқ ҳаракатланардим. «Аякс»да эса марказий ҳужумчи учун позиция танлаш нақадар муҳимлигини теран англадим ва бунинг устида кўп ишладим.

- «Вест Хэм Юнайтед»га хуш келибсан, бу ерда бўлиш қандай экан?

- Раҳмат. Болалигимдан топ-лига, хусусан, АПЛда ўйнашни ўйлардим. Шу мақсад сари ҳар куни олға интилдим ва мана, бугун ниҳоят, «Вест Хэм» оиласидаман. Шу билан ҳаммаси якунига етгани йўқ, албатта: ўз ҳикоямни ёзиш учун олға қадам босишда давом этишим керак.

- Фаолиятингни Аккранинг «Стронг Товер» клубида бошлагансан. Умуман, футбол бўйлаб саёҳатдан кўнглинг тўляптими?

- Ганада ҳар бир ҳудуднинг ўз лигаси бор, лекин еврофутбол бошқа даража, албатта. «Стронг Товер» - мен туғилиб-улғайган шаҳар клуби. Айтишим керак, у маҳаллий лиганинг энг катта ва кучли жамоаларидан бири эди. Умуман, футбол саёҳатини мактабда бошладим, кейин «Стронг Товер» сафига қабул қилиндим ва айни ўша пайт профессионал фаолиятга қаратилган машғулотлар анча жиддийлашди. Ўшанда 10 ёшли болакай эдим.

- Ганалик футболчиларни бутун дунёда учратиш мумкин. Шундай экан, мамлакатингда иқтидорли ёшларни излаётган скаутларнинг катта гуруҳи иш олиб борса керак...

- Чамамда 18 ёшда кучли эътибор марказига тушдим, менга катта қизиқиш билан қарай бошлашди. Бинобарин, африкалик футболчи 18 ёшга тўлмасидан олдин Европада ўйнай олмайди. Аслида 17 ёшдан жамоа билан халқаро турнирларда қатнашиш учун Европа бўйлаб кўплаб сафарларга чиқа бошлагандик, шундай экан, қизиқиш олдиндан йўқ эмасди.

- 18 ёшда Гана футболи билан мустаҳкам алоқа ўрнатган Даниянинг «Нордшеланн» клуби сафига қўшилдинг. Бундай ёшда яхшигина лигада ўсиш учун катта қадам...

- Ҳа, айниқса, африкалик футболчи учун яхши қадам. Бирдан юқорироқ даражага интилганим ҳам йўқ, чунки еврофутболга мослашиш ва нозик жиҳатларни ўрганиш учун вақт талаб этиларди. Африка футболи билан таққослаганда, Европада ўйнаш жуда фойдали тажриба бўлди. Хуллас, Данияда 2 мавсум чиниққач, кейинги қадамни ташладим - «Аякс»!

- «Аякс»да кучли мутахассислар қўл остида шуғулландинг. Улардан айнан нималарни ўзлаштирдинг?

- Амстердамга борганимда, клубда Эрик тен Хаг ва Михаэль Райцигер бирга ишлаётгандилар. Шахсий натижалардан кўра, ишлаш ва такомиллашиш ҳақида кўпроқ ўйладим. Чунончи, ёш футболчи учун тезкор натижалар эмас, балки барқарор ривожланиш муҳимроқ. Яхши томони, «Аякс» айнан менга маъ­қул услубда ўйнади. Дейлик, клубда ўйиннинг техник ва тактик элементларига кўпроқ эътибор қаратилади. Хуллас, Нидерландияда беқиёс тажриба тўпладим.

- Ўйин услубинг билан танишмаган мухлисларга ўзингни қандай тавсифлайсан?

- Одатда мухлислар қалбига қувонч олиб киришни хуш кўраман, ҳар ҳолда, футболнинг асосий моҳияти ҳам шу. Оддий айтганда, майдонда чиройли ҳаракатларни кўпроқ амалга оширишни истайман. Шунингдек, етакчилик қобилиятим чакки бўлмаса керак, яна жисмоний куч ва самарадорлик борасида ҳам нолимайман. Лондонда фақат жамоага ёрдам бериш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламан, албатта. Мухлислар эса ҳайқириш, голларни нишонлаш ва ўйин-кулгига тайёр туришлари керак!

- Кўпинча ўйин давомида майдоннинг энг керакли нуқтасида пайдо бўласан. Бу фазилат «Аякс»даги тизимли машғулотлар самарасими?

- Шундай. Амстердамда майдон бўйлаб қандай ҳаракатланишни ўргандим, бу борада тўғри қарор чиқариш муҳимлигини тушундим. Олдин асосан марказий ҳужумчи роли билан чекланардим, яъни жарима майдони ичида кўпроқ ҳаракатланардим. «Аякс»да эса марказий ҳужумчи учун позиция танлаш нақадар муҳимлигини теран англадим ва бунинг устида кўп ишладим.

- «Вест Хэм» техник директори Тим Стайдтен Амс­тердамдаги учрашувда клуб лойиҳаси ҳақида нималар дедики, бу ерга келишга рози бўлдинг?

- У «Вест Хэм» лойиҳасини атрофлича тушунтирди. Англадимки, барчаси клубни имкон қадар юқорига кўтаришга қаратилган. Стайдтен шунинг баробарида жамоа футболга иштиёқи баланд ёш истеъдодларга эҳтиёж сезаётганини айтди. Қисқаси, барчаси футболчи сифатида шахсий амбиция ва мақсадларимга мос келди. Қайтараман, асосийси - АПЛда ўйнаш хоҳиши. Лекин шу билан бирга менга янада ривожланиш имкониятини бера оладиган клуб сафига ўтишни ўйладим. Оддий айтганда, «Вест Хэм» лойиҳа жуда ёқди.

- Якуний қарорни оиланг билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилдингми ёки...?

- Ҳа, яқинларим ҳар доим мени 100 фоиз қўллаб-қувватлашади, керакли маслаҳатлар билан олға ундашади. Албатта, футболда ҳаммаси ўзимга боғлиқ, ахир майдонга яқинларимсиз тушаман. Шундай экан, қандай ўйнашни ўзим ҳал қилишим керак. Бунда кўпинча ички туйғуга қулоқ соламан. Хуллас, майдонда кўпинча ички инстинкка таянаман, унинг ташқарисида эса яқинларим фикрларини ҳам инобатга оламан.

- Қарор қабул қилишга қадар «Вест Хэм»га айнан «Аякс»дан келган Эдсон Альварес билан гаплашдингми?

- Ҳа, унинг таърифидан ке­йин таклифдан бош тортишим мумкин эмасди. У ўз тажрибаси ва клуб ҳақида тўлиқ гапириб берди ва мени ёнига чорлади. Ҳозир бу ерда эканлигимдан бағоят хурсандман!

- Тони Йебоа, ака-ука Айю­лар... Ганаликлар АПЛда яхшигина из қолдиришган. Уларга давомчи бўла оласанми?

- Микаэль Эссьен, Асамоа Гьян, Салли Мунтари, Жон Менса, ака-ука Айюлар... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Ҳа, ганаликлар АПЛда ўз сўзларини айта олишган. Лига ва Гана ўртасида катта анъаналар борлиги ҳам менга қўшимча куч бағишлаши керак.

- ЖЧ-2022да қатнашдинг, 2та гол ҳам урдинг. Бу сен учун Гана термасидаги энг ёрқин лаҳзаларми?

- Ҳа, ҳозирча. Тушунарлики, ЖЧ терма жамоа учун энг катта босқич ҳисобланади. Табиийки, жаҳон саҳнасидаги чиқиш фаолиятимнинг энг муҳим воқелигига айланди.

- АПЛда янги клубингни ўта муҳим ўйинлар кутмоқда: уйда «Манчестер Сити» ва меҳмонда «Ливерпуль» билан. 

- Булар мен учун бироз каттароқ жамоалар, лекин футболчи сифатида ҳар бир ўйинга ўзгармас менталитет билан ёндашаман. Шундай экан, учрашувларни тоифаларга бўлмайман ва уларни бирдек интиқлик билан кутаман...

- Албатта, футболда ҳаммаси ўзимга боғлиқ, ахир майдонга яқинларимсиз тушаман. Шундай экан, қандай ўйнашни ўзим ҳал қилишим керак. Бунда кўпинча ички туй­ғуга қулоқ соламан. Хуллас, майдонда кўпинча ички инстинкка таянаман, унинг ташқарисида эса яқинларим фикрларини ҳам инобатга оламан.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:25, 05.09.2023. Ўқилди: 1444 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.