Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хитой футбол лойиҳаси нега «ухлади»?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Хитой Супер Лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

ёхуд футболсевар Си Цзинпиннинг уч орзуси ҳақида

Сўнгги вақтлар Саудия Арабистони клублари сарфлаётган миллиардлар футбол оламининг асосий муҳокама мавзусига айланди. Айримлар бу вақтинчалик жараён эканлиги, яқин ўтмишда Хитойда кузатилган воқеа саудлар билан ҳам юз беришини башорат қилишмоқда. Хўш, катта трансферлар билан Шарқий Осиёда кучли «шовқин» кўтарган хитойликларга нима бўлди? Аслида бу «шовқин»дан мақсад нима эди-ю, нега барчаси бирдан тўхтаб қолди?

«АПЛ хавотирга тушиши керак. Хитойликларда барчани ортда қолдириш учун катта молиявий ресурс бор». Арсен Венгер 2016 йилнинг 4 февралида берган интервьюсида айнан шундай жумлалар бор эди: «Хитой Европанинг барча лигаларини ортда қолдириш учун етарли молиявий кучга эга». Венгернинг ушбу сўзлари айтилгунга қадар Пау­линьо, Робиньо, Демба Ба, Асамоа Гьян, Рамирес, Жервиньо, Жексон Мартинес ва Фредди Гуа­рин каби Европада кўзга кўринган футболчилар аллақачон «сариқ ўлка»га йўл олган эдилар. Интервьюдан бир кун ўтиб эса, «Жиангсу Сунин» клуби Алекс Тейшейра трансфери учун «Шахтёр» (Донецк)га 50 млн. евро тўлади. Франциялик мутахассис ҳақ бўлиб чиқди: айнан ўша йилги қишки трансферлар ойнасида Хитой лигаси харидларга сарфланган маблағ ҳисоби бўйича чиндан ҳам, Европанинг барча чемпионатларини ортда қолдирди. Аслида Хитой каби иқтисодий томондан тараққий этган мамлакатларда футбол ҳам ривожланиши табиий жараён. Аммо эволюцион ривожланиш ўрнига революцион сакрашнинг ўзига яраша сабаблари бор эди. 

Тушунарли бўлиши учун барчасини узоқдан бошлаймиз. Ўтган асрнинг ўрталарида Тайвань ороли билан юзага келган сиёсий сабабларга кўра, хитойлик спортчилар деярли 30 йил давомида Олимпиада ўйинларида қатнашолмадилар. Фақат 1980 йилдан кейин Хитой МОҚ ва ФИФАга қайтди ва dzyugo tiji лойиҳасини ишлаб чиқишга тушди. Унга мувофиқ, ҳукумат мамлакат бўйлаб барча спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш устида жиддий ишлаши, Олимпиада ўйинларидаги ғалабалар эвазига ўз суверенитетини мустаҳкамлаши керак эди (1956-1976 йиллар оралиғида жаҳон ҳамжамияти томонидан Тайвань ороли ҳудудида жойлашган мамлакат Хитой Республикаси сифатида тан олинган ва унга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқи берилган. Биз билган Хитой Халқ Республикаси эса деярли бирор мамлакат томонидан тан олинмаган). 

ХХР раиси - Си Цзинпин орзулари... Узоқ тайёргарлик ва курашлардан сўнг Хитой 2008 йилги Олимпиада мезбонлигини қўлга киритади. Мусобақа юқори савияда ўтади, олтин медаллар сони бўйича хитойлик спортчилар 1-ўринни эгаллашади. Аммо футболсевар Си Цзинпин бу натижалардан ҳали кўнгли тўлмаганини маълум қилади ва ўзининг уч орзуси ҳақида гапиради:

- Хитой термасининг жаҳон чемпионатига чиқиши

- Хитойнинг жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши

- Хитой термасининг жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиши.

Ўз тарихида мундиалга бир марта (2002 йил) борган Хитой футболи олдида яна бир катта миссия турганди. Ҳукумат лойиҳасига кўра, барча инвесторларга Хитой футбол клубларини молиялаштириш тавсия қилинади ва бунинг эвазига компанияларга солиқ имтиёзлари тақдим этилиши айтилади. Натижада мультимиллионер корпорациялар футболга катта сармоя билан кириб келади. 

- Alibaba (AliExpress ва Taobao электрон тижорат платформалари эгаси) «Гуанжоу Эвергранд» клубининг 50 фоиз акциясини сотиб олади. Бу жамоа таркибида Робиньо, Паулиньо ва Жексон Мартинес ўйнашади.

- Greenland (Хитойнинг йирик қурилиш компанияси, жаҳоннинг 500та энг йирик гуруҳларидан бири) «Шанхай Шенхуа»ни сотиб олади. Кейинроқ Демба Ба, Фредди Гуарин, Карлос Тевес ва Стефан ал Шаарави шу клубда тўп суришади.

- Suning (йирик хўжалик техникалари дўкони) «Жиангсу Сунин»ни тўлиқ харид қилиб, Алекс Тейшейра, Рамирес ва Жо каби футболчиларни олиб келади.

- China Fortune Land Development (қурилиш компанияси, фақат раҳбарининг бойлиги 4 млрд. долларга баҳоланган) «Хэбей» эгасига айланади, таркибни Жервиньо, Эзекьель Лавесси, Хавьер Маскерано ва Эрнанес билан тўлдиради.

- SIPG (Шанхай халқаро порти) «Шанхай СИПГ» клубини харид қилиб, унга ўз номини беради. Оскар, Халк, Марко Арнаутович, Асамоа Гьян ва ҳамюртимиз Одил Аҳмедов шу жамоада тўпланишади.

Умуман, 2010 йилдан эътиборан жаҳон футболидаги энг кучли мутахассислар Хитойдан таклиф ола бошлашади. Хориждан нафақат номдор футболчи ёки мураббийлар, балки болалар секторининг энг кучли мутахассислари, массажчилар ва ҳаттоки, витаминологлар ҳам жалб этиладилар. Энг асосий мақсадлардан бири - 2050 йилгача Хитой термасининг жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини таъминлаш. Умуман, мақсадлар рўйхати жуда кенг бўлган:

- 2020 йилгача - 20 мингта футбол мактаби ва 70 мингта майдонча қуриш, уларда 30-50 млн. ўқувчининг шуғулланиши

- 2030 йилгача - 50 мингта мактаб қуриш, Хитой термасини Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига айлантириш

- 2050-йилгача - Хитой миллий жамоасини ФИФА рейтингида кучли 20таликка олиб чиқиш ва албатта, жаҳон чемпионати олтин медали!

2012 йили Хитой футболи фахри - «Гуанжоу» академияси очилди. Ушбу даргоҳ қурилишига 185 млн. доллар сарфланган. Гап жаҳондаги энг катта футбол академияси ҳақида кетмоқда: «Реал» тизимида ишлаган испаниялик 24 нафар мураббий 2577 нафар тарбияланувчи билан шуғулланади. Асосийси, катта харидлар самара бериб, хитойликлар ОЧЛда кетма-кет зафарли юришларни амалга оширишади. Хусусан, 2016-2017 йиллар Хитой футболи энг юқори нуқтасига кўтарилади. Лойиҳа натижасини кўрган кўплаб нисбатан ёш иқтидорлар ҳам секин-аста Хитойга юзланишади: Янник Карраско, Стефан ал Шаарави, Талиска, Аксель Витцель ва ҳоказо. Аммо умидлар ўзини оқламайди. Ҳукуматнинг яхши ният билан амалга татбиқ этган ҳар бири иши акс таъсир кўрсата бошлайди.

Инқироз сабаблари: легионерлар учун лимит, ўзгарувчан регламент ва расмиятчиликка айланган футбол. Ҳаммаси тушунарсиз лимит сиёсатидан бошланган эди. Хитой чемпионати регламентига кўра, жамоалар 4 нафар хорижлик ва 1 нафар осиёлик футболчини рўйхатдан ўтказа оларди. Натижада осиёлик футболчи позицияси учун кураш жуда жиддий тус олади, маҳаллийлар трансфер баҳоси ҳам кескин ошиб кетади. 35 ёшида «Шанхай Шенхуа» сафига қўшилган австралиялик Тим Кэйхилл барчасини кескин қоралаганди: «Одамлар бу ерга аввалгидек футбол учун келишмаяпти. Хитойда пул ҳукмрон. Бу мамлакатга ёрдам беради, лекин футболчилар фаолиятига эмас. Ўта кетган аҳмоқлик, яқин орада Хитойнинг ўзида ҳам 100 миллионлик трансферлар амалга оширилса, асло ажабланманг». Боз устига, хитойликлар ҳар йили лига регламентига ўзгартириш киритишга одатланишади. Мамлакат футбол федерацияси раҳбарияти эса 2017 йилдан клублар олдига янги талаблар қўя бошлайди: «4+1» шаклидаги легионерлар лимитидан ташқари, қайдномада 23 ёшдан кичик камида икки футболчи бўлиши, улардан бири асосий таркибдан жой олиши зарурлиги таъкидланади. 

Кейинги лимит - клублар харажатини чеклаш. Қолаверса, трансферлар учун 100 фоиз солиқ жорий этилади. Агар жамоа янги легио­нер учун 7 миллион доллардан кўпроқ сарфласа, ёшлар футболини ривожлантириш жамғармасига ҳам шунча маблағ ажратиши керак эди. Янги тизим иш бермади. Хорижликлар оқими кескин камайди, борлари ҳам норози кайфиятда эдилар. 23 ёшдан кичик футболчилар ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ алмаштирилган ҳолатлар кузатилди. Футбол шунчаки, расмиятчиликка айланди-қолди. 2019 йил охирида қоидалар яна ўзгартирилди. Энди жамоаларга маош чегараси белгиланди - 142 миллион евро. Янги легионерлар лимитига кўра, турли қитъалардан 5 нафаргача футболчи харид қилиш мумкин эди, лекин улардан 4 нафари асосий таркибда ўйнай оларди. Барчаси ин­қирозга қараб кетаётганди. Буни ўша вақтда Хитой футбол федерацияси президенти Чен Цюан ҳам таъкидлашга улгурди: «Агар вақтида чора кўрмасак, кўплаб клублар таназзулга юз тутишидан қўрқаман». Аммо жуда кеч бўлганди. 2020 йилнинг баҳорида «Тянжин» банкрот ҳолатини тан олди. Клуб 2019 йил охиридан буён янги ҳомий қидиришга тушди, бироқ уни ҳеч ким текинга ҳам олмади - 145 миллион долларга тенг қарз (100 миллион долларлик актив) бор эди. Янги солиқ чекловлари эса Европа ҳамда Жанубий Америка юлдузларининг қочишлари билан тугади: Халк ва Ромуло Бразилияга, Стефан ал Шаарави ва Грациано Пелле Италияга, Янник Карраско Испанияга, Саломон Рондон Россияга... Сандро Вагнер ва Обафеми Мартинс эса бутсаларини михга илишди. Шу тариқа Хитой чемпионати том маънода суперюлдузлар лигасига айланолмади. Йўқ, мамлакатга худди Саудияда бўлаётгани каби «Олтин тўп» соҳиблари келишмади. Хитойликлар ҳатто вақтида жамоасиз қолган Гарет Бэйл, Франк Рибери ёки Радамель Фалькао даражасидаги футболчиларни ҳам трансфер қилолмадилар. Ёш иқтидорлардан эса фақат Оскарни эслаш мумкин. Айни пайт Хитой чемпионати ОФК коэффициентлар жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди (Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Япония, Эрон, Қатар ва Ўзбекистондан кейин). Ҳозирча янги лойиҳалар ҳам йўқ. Шундай қилиб сершовқин Хитой футболидан фақат «унинг вайроналари қолди», холос. Саудия-чи? «Чин юрти» эплолмаган ишни араб диёри уддалармикан?! Буни энди вақт кўрсатади...

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 22:49, 14.09.2023. Ўқилди: 2607 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.