Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор [0]

«МЮ» ва «Челси» «Барселона» ярим ҳимоячисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда [0]

«Интер» спорт директори Ибрагимовичнинг «Милан»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди [0]

Дешам: «Францияга айнан шундай Майкл керак бўлади» [0]

Эмилиано Мартинес — «Ювентус» учун дарвоза чизиғидаги асосий вариант [0]

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди» [0]

«Сити» Андерсон учун 80 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр [0]

Дюгарри Дембеле ҳақида: «Унинг камтарлиги менга ёқади, Франция терма жамоасида ҳамма шундай бўлиши керак» [0]

Гимараэс: «Бразилия ҳар доим фаворит, ҳеч кимнинг кўкрагида бешта юлдуз йўқ» [0]

Уолкотт Рэшфорд ҳақида: «Маркус Англия терма жамоаси асосий таркибида майдонга тушиши керак» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-клубда нопрофессионаллик ҳатто Погбани ҳам кечирмайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйида франциялик футболчининг Турин клубига омадсиз қайтгани ҳақида гапирамиз.

Погбанинг «Ювентус»да келажаги борми?

2022 йилнинг июль ойида Поль Погба «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятининг унчалик муваффақиятли бўлмаган қисмидан сўнг «Ювентус»га қайтди. Франциялик футболчи Англияда қийин даврларни бошдан кечирди, айниқса шартномасининг охирги қисмларини ўтказиш унинг учун оғир эди. Футболчининг Италияга қайтиши, эҳтимол, бир вақтлар ерда фаолиятининг энг яхши йилларини ўтказганлиги учун ҳам иккала томонга катта муваффақият бўлиб туюлди.

Погба учун ўзини қадрлайдиган клубга қайтиш имконияти берилди. «Ювентус» жамоага майдон марказида етишмаётган ижодкор футболчини текинга олди. 2016 йилда «бьянконерилар» ярим ҳимоячини «Манчестер Юнайтед»га 105 миллион еврога сотиб юборганини ҳисобга олсак, бу жуда фойдали бўлди. Бу турин клуби тарихидаги рекорд савдо бўлиб турибди. Бироқ «Ювентус» ярим ҳимоячи билан йилига 8 миллион евролик катта шартнома имзолаши керак эди, унга кўра у жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди.

Ўйин нуқтайи назаридан, Погба айнан «бьянконерилар»га керак бўлган муҳим футболчи эди ва шундай бўлиб қолади. Бироқ футболчининг формаси хавотир уйғотди. «Манчестер Юнайтед»да сўнгги 3 йил давомида у жароҳат туфайли 8 марта сафдан чиқди. Премьер-лиганинг бир мавсумида 30 ёшли ярим ҳимоячи 30 дан ортиқ ўйин ўтказди. Бироқ шунга қарамай «манкунианликлар» учун асосий ўйинчи бўлиб қолди. Унинг бу мақомни «Ювентус»да олишига шубҳа йўқ эди. Туринликлар ҳақиқатан ҳам собиқ футболчисининг қайтишини кутишган.

«Бьянконерилар»га қайтганидан кўп ўтмай, Погба мавсум олдидан жароҳат олди. Шифокорлар футболчига мавсумнинг кўп қисмини майдонда ўтказиши операция кераклигини тавсия қилишди. Француз буни рад этди. У консерватив усуллар билан даволанишга қарор қилди. Сентябрь ойида ярим ҳимоячи машғулотларни бошлади, аммо муаммолар тезда қайтди. Шунда футболчига жарроҳликдан қочиб бўлмаслиги аниқ бўлди. Поль жаҳон чемпионатигача тузалиб кетишига умид қилганди, аммо октябрь ойи охирида навбатдаги жароҳатдан сўнг Қатарга бормаслиги маълум бўлди.

Погба «Ювентус» учун биринчи ўйинини 2023 йил февраль ойининг сўнгги кунида ўтказди. Француз «Торино»га қарши дербида 22 дақиқа ҳаракат қилди. Мавсум охирида у яна жароҳат олди. Умуман олганда, ярим ҳимоячи А Серияда 6 та ва Европа лигасининг сўнгги мавсумида 3 та ўйин ўтказди. Бу жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчидан кутилган натижа эмас эди. 

Мавсум оралиғида клуб яна Полга умид боғлади. Погба янги мавсумнинг биринчи ўйинини ўтказиб юборди, аммо «Болонья» ва «Эмполи»га қарши ўйнади. Айни дамда унинг сўнгги ўйини шуни кўрсатдики, бундай футболчи «Ювентус» учун жуда муҳим. Франциялик футболчи майдон марказини бошқарди, тўп билан яхши муомала қилди, ҳужумларни тезлаштирди ва майдонда ўзига ишонган ҳолда кўринди. «Эмполи»га қарши ўйинда ярим ҳимоячи яна жароҳат олди, аммо, афтидан, бу жиддий эмас эди.

Погба халқаро танаффус вақтида фаолияти ривожига яна бир зарба қабул қилиб олди. Маълум бўлишича, француз тестостерон учун допинг-тестдан ижобий белги билан ўтган. Вазият жуда жиддий. Ярим ҳимоячи 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин. Вазият бўйича қўшимча текширувлар давом этмоқда, аммо футболчи ҳақиқатан ҳам узоқ муддатга майдонга туша олмаслиги мумкин, чунки содир бўлган ҳамма нарса унинг айбидир.

Погба «Ювентус» шифокорларига рухсат этилмаган моддаларни қабул қилганини айтди. Агар қўшимча таҳлиллар Полнинг допинг истеъмол қилганини тасдиқласа, ҳаммаси ёмонлашади. Бу ҳолатда француз ҳақиқатан ҳам узоқ муддат дисквалификация қилиниши мумкин. «Бьянконерилар» футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу воқеалар муносабати билан Погбанинг «Ювентус»даги келажаги ҳақидаги савол тобора долзарб бўлиб бормоқда. Турин клубининг янги раҳбарияти французни жамоада кўришни чиндан ҳам истамаяпти, дейишга асос бор. Ёзда футболчининг сотилиши мумкинлиги ҳақида фаол миш-мишлар тарқалди, бироқ у бошқа вариантларни кўриб чиқишдан бош тортди. Трансфер ойнаси ёпилгач, «бьянконерилар» футболчини Саудия Арабистонига сотишга ҳаракат қилишди, бироқ у яна трансферга қарши чиқди. Йил давомида Погба «Ювентус»га фойдадан кўра кўпроқ муаммоларни келтирди. Биринчидан, франциялик футболчининг жароҳатларга мойиллиги сақланиб қолмоқда. Иккинчидан, у ўз формасига нопрофессионал ёндашганликда гумон қилинмоқда. Футболчи клуб шифокорларининг тавсияларини рад этади ва уларни хабардор қилмайди, потенциал хавфли моддаларни истеъмол қилади. Қолаверса, қишда ярим ҳимоячи жароҳатдан тузалиб кетиш арафасида, тоғ-чанғи курортига йўл олди, у ерда яна жароҳат олиши мумкин эди, худди Мануэль Нойер оёғини синдириб олгани каби.

Муаммо шундаки, Поль деярли майдонга тушмайди. «Ювентус» раҳбариятининг французни сотиш истагини тушуниш мумкин. Футболчи жамоадаги ҳаммадан кўп маош олади, лекин деярли ўйнамайди. Бундай шароитда унинг маоши клуб учун оғир юк бўлиб қолади. Туринликларнинг молиявий аҳволи аллақачон идеалдан йироқ. Қолаверса, «бьянконерилар» ҳали еврокубокларда иштирок этмайди, шунинг учун ҳам пул мукофоти ололмайди.

Агар Погба узоқ муддатга дисквалификация қилинмаса ҳам, унинг келажаги ҳақида салбий хабарлар чиқишда давом этаверади. Аксинча, қишда у «Ювентус»ни тарк этишга асосий номзод бўлади. Француз қанчалик савияли бўлмасин, топ-клубда интизом ва профессионаллик биринчи ўринда эканини унутмаслиги керак. Янги раҳбарлар буни тушунишади ва ҳамма нарсани тўғри қилишга ҳаракат қилишади. Ярим ҳимоячининг «бьянконери»лар билан шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар тузилган, бироқ томонлар эртароқ хайрлашади деган фикрлар йўқ эмас.

Киритилди: 12:32, 17.09.2023. Ўқилди: 2033 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик