Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4440 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ»даги инқироз: сабаблар ва оқибатлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Манчестер Юнайтед» яна инқирозга юз тутди. Эрик тен Хаг жамоаси 5 учрашувда 3 та мағлубиятга учради - бу «Юнайтед» учун Премьер-лиганинг бутун тарихидаги энг ёмон стартдир. «Қизил иблислар»нинг энг ашаддий мухлислари голландиялик мутахассисни дарҳол истеъфога чиқара бошлашди. У Манчестердаги барча муаммоларнинг асосий сабабчисими? «Манчестер Юнайтед» атрофидаги барча футболга оид мавзуларни эслаймиз, улар жамоанинг ички ҳолатига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатган, бу эса мавсум бошида қониқарсиз натижаларга олиб келган.

Глейзерлар ва уларнинг клубни сотиш билан боғлиқ жараёни

Бир йил аввал, 22 ноябрь куни, Роналдунинг шов-шувли интервьюсидан бир ҳафта ўтиб Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишга тайёрлигини маълум қилганди. Янгилик жамоатчиликни ҳаяжонга солди. Харид қилиш учун даъвогарлар қаторида Amazon, Apple, Zara каби компаниялар кўрсатилган. Дэвид Бекхэм ҳам потенциал ҳаммуаллиф сифатида тилга олинган.

«Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳатто янги хўжайинлар учун талабларни илгари сурдилар ва Глейзерларнинг ўзидан Буюк Британияни тезда тарк этишни сўрашди: «Биз буни 17 йилдан бери кутдик. Сиздан тезда клубни сотишингизни сўраймиз, чунки футболдаги кечикишлар ҳалокатли бўлади». Америкалик хўжайинлар яна энг яхши таклифни кутиб, мухлислар илтимосларини эътиборсиз қолдиришди. Натижада икки номзод қолди: Қатар Ислом банки бошқаруви раиси Қатар шайхи Жасим бин Ҳамад Ал-Тани ва аллақачон Франциянинг «Ницца» клубига эгалик қилувчи британиялик миллиардер, «Ineos» кимё компанияси раҳбари Жим Рэтклифф. Глейзерлар оиласининг барча аъзоларининг фикрлари иккига бўлинди ва савдо кечиктирилди. Борган сари у кимошди савдосига ўхшаб борарди, бу ерда асосий мақсад «Манчестер Юнайтед»нинг бугунги кундаги ҳақиқий нархи қанча эканлигини билиш эди?

3 сентябрь куни Британиянинг Daily Mail нашри Глейзерлар оиласи тегишли таклиф олмаган ҳолда клубни сотувдан олиб қўйиши ҳақида хабар берди ва 2025 йилда улар 7-10 миллиард фунт стерлинг миқдорида бозорга қайта кириши маълум бўлди. «Манчестер Юнайтед» акциялари дарҳол 21 фоизга арзонлашди - бу 11 йилдаги рекорд кўрсаткич.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Sky Sports эксперти бўлган Гарри Невилл жамоанинг ўз уйида «Брайтон»дан учралган мағлубиятидан сўнг ўз фикрини билдирди «Глейзерлар» майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўша 10 йиллик ўртамиёналик учун жавобгардирлар. Улар клуб атрофида очкўзлик, қатъиятсизлик ва ноаниқлик маданиятини яратдилар. Клубни тезроқ ва фойдалироқ қилиб сотишни мўлжаллашди.

Гринвуд билан боғлиқ можаро

30 январь куни Гринвуднинг қиз дўсти ўзининг Инстаграм «сторис»ида танасининг турли қисмларида гематомалар бўлган видео ва фотосуратни жойлаштирди ва унга: «Гринвуд менга нима қилаётганини билмоқчи бўлган ҳар бир киши буни кўриши мумкин» деб ёзди. Полиция ҳам четда турмади. Тергов бошланди. Ўша куни клуб футболчини машғулотлардан четлатди. Гринвуд кечқурун ҳибсга олинган. Учинчи куни футболчи гаров эвазига қўйиб юборилди, аммо «Манчестер Юнайтед»да ўйнашга рухсат берилмади. Кўпгина жамоадошлари ўйинчини Инстаграмда кузатишни тўхтатдилар, Nike у билн ҳамкорликни тўхтатди. EA Sports уни шунчаки рўйхатидан олиб ташлади (FIFA22).

Июнь ойида «Манчестер Юнайтед» футболчисининг гаров эвазига қолиш муддати узайтирилди. Октябрь ойида Гринвуд бир ойга қамалган, аммо ҳукм чиқарилганидан икки кун ўтиб яна озод қилинган. 2 февраль куни (биринчи озод этилганидан роппа-роса бир йил ўтиб) футболчига қўйилган барча айбловлар олиб ташланди. «Манчестер Юнайтед» бу масала бўйича ички текширув ўтказишга қарор қилиб, футболчини машғулотларга қўйишга шошилмади.

Июль ойида эр-хотин (Гринвуд ва Робсон) фарзандли бўлишди. Бироз олдинроқ Тен Хаг футболчининг сотилишига қарши чиқди ва клубнинг якуний ҳукмини кутди. Ой охирида клуб чемпионат бошлангунга қадар футболчи борасида қарор қабул қилинишини маълум қилди. Ҳамма нарса футболчининг жамоага қайтиши томон кетаётганди, ҳатто футболчини жамоага қайтариш режаси ҳам ишлаб чиқилганди. Бироқ, «Юнайтед»га бефарқ бўлмаган аҳолининг жиддий муносабати раҳбариятни ўз қарорини ўзгартиришга мажбур қилди. Натижада футболчи «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиб, Испаниянинг «Хетафе» клубига ижара асосида ўтди. Тен Хаг келажакда асосий ўйинчи сифатида Гринвудга ишонганми? Балки. Ҳужумнинг ўнг қанотига сифатли чап оёқли ижрочи керак бўлган ҳозирги вазиятда инглиз футболчиси «қизил иблислар»га қўл келиши мумкин эди.

Магуайр трансфери барбод бўлди

«Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумда дастлабки икки ўйиндан сўнг ноль очко билан охирги ўринда бўлганида, Тен Хаг биринчи бўлиб сардор Харри Магуайрни захира ўриндиғига қўйди. Усиз жамоа учта ғалабага эришди ва Мартинес ва Варан тимсолида ҳимоя маркази голландиялик мутахассиснинг асосий танловига айланди. Сульшер (кейинчалик Рангник) қўл остида биргина АПЛда уч мавсум давомида инглиз футболчиси «Манчестер Юнайтед» сафида 100 дан ортиқ ўйин ўтказди. Тен Хаг келганидан бери Магуайрнинг майдондаги вақти сезиларли даражада қисқарди. Премьер-лигадаги 22/23 мавсумда «Юнайтед»нинг собиқ сардори бор-йўғи 16 та ўйинда майдонга тушди, шундан 8 таси асосий таркибга тўғри келади. Бу Англиянинг асосий марказий ҳимоячиси учун ёмон натижадир.

Энг қиммат британиялик ҳимоячи нафақат бошқа клублар мухлислари, балки ўз мухлислари орасида ҳам масхара манбаига айланди. Доимий хатолар, автоголлар ва унинг ноқулай кўриниши кўпчиликни ижтимоий тармоқларда англиялик ҳимоячини ҳақорат қилишга олиб келди. Магуайр бу мавсумда сардорлик боғичидан ҳам маҳрум бўлди, уни Бруно Фернандешга тақдим қилди. Ёзда Тен Хаг футболчининг «Олд Траффорд»ни тарк этишига қарши эмаслиги аниқ бўлди:

«У Англия жамоасининг энг зўри, нега у бизнинг клубда энг зўр бўлмаслиги керак? У буни исботлаши керак, акс ҳолда у клубни тарк этишига тўғри келади», - деди Тен Хег Магуайр ҳақида. 30 ёшли ҳимоячига асосий даъвогар 30 миллион фунт таклиф қилган «Вест Хэм» эди. Замонавий футбол оламининг асосий инсайдери Фабрицио Романо ҳатто келишувга эришилганини тасдиқлади. Бироқ трансфер амалга ошмай қолди. Сабаби, футболчи ва клуб («Манчестер Юнайтед») товон пули борасида келиша олмаган.


«Павар «Манчестер Юнайтед»га ўтишга жуда яқин эди, аммо Магуайрни «Вест Хэм»га сотиш бўйича келишув муваффақиятсизликка учрагани учун франциялик футболчи «Интер»га ўтди», - деди Фабрицио Романо. Натижада Харри клубда қолди ва ҳимоя марказига Жонни Эванс қайтди, у 8 йилдан сўнг эркин агент сифатида уйига қайтди. Магуайр ва Эвансдан иборат марказий ҳимоячилар жуфтлиги «Арсенал»га қарши ўйин ўтказди, бу эса «қизил иблислар» мухлисларида ҳаяжон ва эҳтиёткорликни келтириб чиқарди. «Манчестер Юнайтед» 2 та гол ўтказиб юборди ва Манчестерга омадсиз қайтди. Трансфер ойнаси ёпилди, Тен Хаг эса Варан ва Мартинес вариантида қолди.

Санчо билан зиддият

«Манчестер Юнайтед» бошқарувидаги Тен Хагнинг дебют мавсуми учун мавсумолди ўйинларида Санчо, Рэшфорд ва Марсьялдан иборат ҳужум триоси даҳшатли эди. Афтидан, бу трио Премьер-лигада катта натижа олиб берадигандек туюлди. Аммо кейин Антони жамоага келди, Роналду жамоага қайтди ва Марсьяль яна жароҳатлар гирдобига тушиб қолди. «Қизил иблислар» мухлислари орзусидаги учлик тарқалиб кетди.

Санчо асосий ўйин вақтини олди, лекин Тен Хагнинг асосий танловига айланмади. Ноябрь ойида футболчини «Юнайтед» бош мураббийи таркибга киритмади. Бунга унинг касаллиги сабаб бўлди. У шунингдек, 2022 йилги жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоаси рўйхатига ҳам киритилмаганди. Жейдон шу билан эътибордан четда қолди. Маълум бўлишича, у ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ўйнашга тайёр эмас эди. Тен Хаг бунга ечим топди: у инглизни Голландияга индивидуал дастур ёрдамида форма олиш учун юборди.

Футболчи февраль ойида қайтиб, Премьер-лигада «Кристал Пэлас» билан ўйин учун таркибга киритилди, шунингдек, Лига кубоги доирасида «Ноттингем Форест» билан ўйинда захирадан майдонга тушди. Кейинги турда футболчи «Лидс»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва дарҳол гол урди. Футболчининг голидан мураббий чин дилдан мамнун бўлди ва у Тен Хаг томонидан олқишларга сабаб бўлди. Премьер-лиганинг 16 учрашувида Санчо гол+пас тизимидан фойдаланган ҳолда 6 очко (4+2) қўлга киритди. 23/24-мавсум Жейдоннинг фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлиши керак эди. Аммо, афсуски, эски яралар энг номақбул дақиқада яна пайдо бўлди.

Премьер-лиганинг аввалги турида «Арсенал»га қарши ўйинда Санчо таркибда йўқ эди. Ўйиндан сўнг тен Хаг 23 ёшли вингернинг йўқлиги машғулотларда тиришқоқ эмаслиги билан боғлиқлигини айтди. Санчо жим туролмади ва ижтимоий тармоқларда мухлисларга бутун бир мурожаат ёзди: «Ўқиганларингизга ишонманг. Бу ҳафта машғулотларда яхши ўйнадим. Сабаби бошқача, тафсилотларга тўхталмаймиз. Мен анчадан бери айбдорман, бу адолатдан эмас».

Оммавий ахборот воситалари шу заҳотиёқ бу хабарни олиб, футболчини Саудия Арабистони ва Туркия билан боғлай бошлади. Санчо «Манчестер Юнайтед»да қолди, аммо клуб уни умумий гуруҳдан чиқариб юборди. The Athletic хабарига кўра, англияликдан бош мураббийдан узр сўраш сўралган, бироқ у рад жавобини берган, бу эса унинг индивидуал дастур бўйича ишлашига сабаб бўлган. Агар футболчи сабрлироқ бўлганида, эҳтимол, биз уни «Брайтон»га қарши ўйинда майдонда кўрган бўлардик. Санчонинг «Манчестер Юнайтед»да бошқа ўйнамаслиги эҳтимоли бор эди.

«Манчестер Юнайтед»нинг мавсум бошида муваффақиятсизликка эришишининг бошқа сабаблари ҳам бор: асосий ўйинчиларнинг чексиз жароҳатлари ва Каземиронинг ёмон формаси (тизим шакллантирувчи ўйинчи). «Манчестер Юнайтед» ўтган мавсумда ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ бу мавсум жамоа ўйинларга тўлиқ жисмонан тайёр эмас. Яқин орада бош мураббийни ишдан бўшатиш масаласи турганда, «Манчестер Юнайтед»даги глобал инқироз ҳақида гапириш аҳмоқликдир. Тен Хаг айнан клубни ғалаба йўлига қайтара оладиган одам. Лекин футбол билан боғлиқ масалалар ҳал этилса ва раҳбарият янги қиёфада пайдо бўлса, ишлар яна яхши томонга қайтади. 

«Футбол ўзгарувчан, шунинг учун майдондаги натижалар у ёки бу йўналишда ўзгариши мумкин, аммо агар майдонда тартиб бўлса, шу жумладан яхлит бошқарув бўлса, якунда муваффақиятга эришиш имконияти анча юқори бўлади», - деганди Гарри Невилл.

Киритилди: 08:29, 19.09.2023. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.