Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2463 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роберто Баджо: «VAR ҳужумчилар ҳурматини оширди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Роберто Баджо - ёпиқ персонаж.

Италиялик афсона бутсаларини михга илганидан сўнг чамаси 2,5 йил мамлакат футбол федерациясида ишлади, кейин Аргентинага кўчиб ўтди, ҳозир эса Виченца яқинидаги шаҳарчада осуда ҳаёт кечирмоқда. Баджода 1989 йили, 22 ёшида уйланган турмуш ўртоғи Андреинадан 3 нафар фарзанди бор - Валентина, Маттиа ва Леонардо. «Сеҳрли думча» ТВда кўриниш бермайди, катта интервьюларга хуши йўқ. Лекин яқинда истисно тариқасида Sportweek журналининг интервью ҳақидаги илтимосини рад этмади.

- Роберто, футболдан кетганингизга ҳам 20 йилча бўлди. Охирги марта 2004 йилнинг 16 май куни «Брешия» либосида «Милан»га қарши баҳсда майдонга тушгандингиз «Сан Сиро» аренасида. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Футболда қолганларга мутлақо ҳасадим йўқ. Умуман, бутун фаолиятимда нафақат футбол фокуслари, балки ҳар кунлик машаққатли машғулотлар ва оғир юкламалардан ҳам завқланганман.

- Хўш, замонавий футбол ёқяптими?

- Мураббийлар очиқ ўйинга урғу беришмоқда, VAR туфайли энди ҳужумчиларга кўпроқ ҳурмат билан қарашмоқда. Бизнинг даврда эса кўп нарса ҳакамликка боғлиқ эди: ҳаттоки, «оёқсиз қолиш» ҳеч гап эмасди. 

- Бугун қайси жиҳат ёқмаяпти?

- Четда туриб, муҳокама қилиш ярамайди. Бундан ташқари, ҳозир футбол мутлақо ўзгарган. Дейлик, келажак умидлари сифатида тан олинган ёшлар йўли ҳам футболдан фақат пул ишлашни ўйлайдиганлар манфаати билан чамбарчас боғлиқлигидан афсусдаман. Федерация штабида ишлаган вақт нималарнидир ўзгартиришга уриндим, лекин бундан наф йўқлигини тезда англадим.

- «Наполи» скудеттоси ҳақида нима дейсиз?

- Мутлақо муносиб ғалаба. Неаполликлар бутун мавсум ажойиб ўйнашди, рақобатчилардан яққол устун кўринишди ва Кварацхелиядек янги юлдузни кашф этишди. Яна Осимхен ва Ким Мин Чже ўйинлари ҳам ёқди. «Наполи» президенти де Лаурентис ва мураббий Спаллеттига офарин, улар эски таркиб ўрнида кучли жамоа шакллантириш уддасидан чиқишди.

- Янги «Наполи»да Марадона даврига хос нимадир сезилдими?

- Ҳа - футбол қувончи! Лекин ўтган асрнинг 80-йиллари охиридаги «Наполи» фақат Марадонадан иборат эмасди. Дон Диего ортида Карека, де Наполи, Карневале каби кучли чемпионлар гуруҳи ўйнаганини унутмаслик керак.

- Трансферлар янгиликларини кузатиб борасизми? Италияда қайси клублар кучайди?

- Кўп эмас, 2та ўзгаришдан ҳайрон қолдим. Тоналининг «Ньюкасл»га кетишини кутмагандим - бу «Милан» учун катта йўқотиш. «Интер» эса Фраттези тимсолида кучли ижрочига эга бўлди. Уни дои­мий равишда кузатаман, чунки ўйини анча жонли.

- Янги мавсумдан нима кутяпсиз? Скудетто учун қайси клуб фаворит?

- Милан клублари таркиби нисбатан янгиланди, аммо бундай ҳолатда ўйинни йўлга қўйиш учун вақт керак, барибир. «Наполи» табиийки, ўз мақомини тасдиқлашга уринади, «Ювентус» эса бор эътиборни чемпионатга қаратиш имконига эга. Бу клубларнинг дастлабки турларда қандай натижа кўрсатиши муҳим. Дейлик, аввалгисида «Наполи» ёрқин стартдан ҳам қўшимча куч олганди.

- Мураббийларга қаратилган қандайдир маслаҳатларингиз борми?

- Қўйсангизчи, маслаҳат бериш менга эмас. Италияда мураббий 2-3та омадсиз ўйиндан кейин ишдан айрилиш хавфида қолади ҳамиша. Шунинг учун ҳали ҳам тактикалар кўп, лекин уларнинг амалиёти кам.

- Истеъдодлар учун имконият қандай?

- Ёмон эмас, фақат агар мураббий вазиятни тўғри баҳолай олмаса, бунга клуб аралашиши шарт.

- Замонавий юлдузлардан қай бири кучлироқ таассурот уйғотмоқда?

- Шахсан менга Мбаппе маъқулроқ, у гол уриш учун қо­йилмақом техника, куч ва минг­лаб ечимларга эга. Асосийси, булардан эффектли фойдаланиб, голлар уради.

- Баджо Саудия Арабистонида ўйнаш таклифини қабул қилармиди?

- Аниқ жавоб беришим қийин. Вақтида Испания ва айниқса, Япониядан зўр таклифлар тушган, лекин ҳар бир йирик турнирда қатнашиш умидида терма жамоадан узоқлашишни хоҳламадим. Дейлик, Японияни фақат ЖЧ-2002 маъносидагина орзу қилдим.

- Кейин Траппаттони сизни таркибга киритишга ваъда берди, лекин...

- Ҳа, бу ерда бир иш бор эди... Аммо ҳозир Саудияга талпинаётганларни муҳокама қилолмайман. Бинобарин, бу ҳам ҳаётий тажриба саналади. Ҳар ким ўз ҳолати бўйича танлайди, шундай экан, у ерга кетаётганларни айблаш ўринли эмас.

- «Фиорентина»га ўтгач, 6 ойлик маошдан воз кечганингиз ростми?

- Ҳа. Чунки жароҳат ортидан ўйнолмадим, жамоага ҳеч қандай наф келтиролмадим. Эсимда, бош директор қўнғироқ қилиб, маошдан тўпланиб қолган пулни олиб кетишимни сўради, мен эса бундай қилолмасдим.

- Айни пайт ўйинларни нечоғли тез-тез кузатасиз?

- Фақат ўзимга қизиқ туюлганларини кўраман. Илгари «скуадра адзурра» ўйинларини кун санаб кутардим, ҳеч нима қайсидир баҳсни ўтказиб юборишимга сабаб бўлолмасди. Ҳозир эса мен учун бундай ўйинлар кам.

- ЖЧ-94 давомида Арриго Сакки билан сира келишолмаган экансиз...

- Ҳа, негадир ҳамиша бош айбдор бўлиб қолардим. Сакки бир тегиниш усулида ўйнашни талаб қиларди, мен эса ўша пайт бунинг моҳиятини тушунмаганман. Арриго - инноватор, у футболни ўзгартирди. Лекин ўша вақт ўзимни баъзи масалаларда савол қў­йишга ҳақли билгандим...

- Евро-96га олиб бормагани учун Саккини ҳали ҳам кечирмаганингиз ростми?

- Бунга фақат у айбдор эмас. Энг аламлиси, 3та мундиалда қатнашдим, аммо Европа чемпионати армон бўлиб қолди!

- Қизиқ, «Олтин тўп»ни қаерда сақлаяпсиз?

- У ҳозир шу ерда - меҳмонхонада. Лекин вақти-вақти билан совринни қаергадир яшириб қўяман.

- ЖЧ-94 финалида Бразилия термаси дарвозасига тепилган унутилмас пенальти азобидан қутулдингизми?

- Буни унутиш мумкин эмас. Ахир болалигимдан жаҳон чемпиони бўлиш орзуда ул­ғайганман, амалда эса шундай имкониятни шунчаки, кўкка совурдим. Бунақаси тасаввурга ҳам сиғмайди. Агар ўшанда гол урганимда, бутун Италия қувончга тўларди, бироқ ҳаммаси бошқача бўлди...

- Финал куни, майдондан чиқиб кетаётганда сизни Мальдини қучоқлаб олганди. Нима ҳақда гаплашгандинглар?

- Одатий тасалли сўзлари. Паоло ажойиб шерик эди, унга ҳамон ҳурматим баланд. Энди йиллар давомида учрамаслигимиз мумкин, лекин ўша вақт­даги дўстона муносабат ҳали ҳам аҳамиятини йўқотмаган. Бошқа йигитлар билан алоқалар ҳам худди шундай...

- Айтишларича, драматик лаҳзалар одамни кучлироқ қилади...

- Эҳтимол, бугун гапингизга қўшиларман. Фақат бугун. Аммо агар ўша вақт ёки ке­йинги ойлар кимдир менга шундай деганида, уни тепиб ташлармидим... Тўғри, вақт ўтиши билан икки йўлдан бирини танлайсиз - йиғлашни давом эттириш ёки янги босқич сари интилиш. Шу маънода айтсам, ўша драма - ўсиш нуқтаси.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:01, 25.09.2023. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.