Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 16.06.2025 03:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Порту
      • 16.06.2025 07:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:2
      • Ботафого
      • 16.06.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Лос-Анжелес
      • 17.06.2025 03:00
      • Бока Хуниорс
      • -:-
      • Бенфика
      • 17.06.2025 06:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Эсперанс
      • 17.06.2025 21:00
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 17.06.2025 23:59
      • Ривер Плейт
      • -:-
      • Урава Редс
      • 18.06.2025 03:00
      • Ульсан Хёндэ
      • -:-
      • Мамелоди Сандаунс
      • 18.06.2025 06:00
      • Монтеррей
      • -:-
      • Интер
      • 18.06.2025 21:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Видад
      • 18.06.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ал-Ҳилол

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Аҳли (Миср) 1 1
2 Интер Майами 1 1
3 Палмейрас 0 0
4 Порту 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 1 3
2 Ботафого 1 3
3 Сиэтл Саундерс 1 0
4 Атлетико 1 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Бенфика 0 0
3 Бока Хуниорс 0 0
4 Окленд Сити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Лос-Анжелес 0 0
2 Фламенго 0 0
3 Челси 0 0
4 Эсперанс 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 0 0
2 Монтеррей 0 0
3 Ривер Плейт 0 0
4 Урава Редс 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 0 0
2 Мамелоди Сандаунс 0 0
3 Ульсан Хёндэ 0 0
4 Флуминенсе 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 0 0
2 Видад 0 0
3 Манчестер Сити 0 0
4 Ювентус 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Ҳилол 0 0
2 Зальцбург 0 0
3 Пачука 0 0
4 Реал Мадрид 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Интер Майами 0-0 Ал-Аҳли (Миср)
1-тур Бавария 10-0 Окленд Сити
1-тур ПСЖ 4-0 Атлетико
1-тур Сиэтл Саундерс 1-2 Ботафого

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

16/06 03:00 Палмейрас - Порту
16/06 23:59 Челси - Лос-Анжелес
17/06 03:00 Бока Хуниорс - Бенфика
17/06 06:00 Фламенго - Эсперанс
17/06 21:00 Флуминенсе - Боруссия Д
17/06 23:59 Ривер Плейт - Урава Редс
18/06 03:00 Ульсан Хёндэ - Мамелоди Сандаунс
18/06 06:00 Монтеррей - Интер
18/06 21:00 Манчестер Сити - Видад
18/06 23:59 Реал Мадрид - Ал-Ҳилол
19/06 03:00 Пачука - Зальцбург
19/06 06:00 Ал-Айн - Ювентус

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хоффенхайм".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вердер Бремен".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Байер 04 Леверкузен".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Штутгарт".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Бохум".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Санкт-Паули".
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вердер Бремен".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Байер 04 Леверкузен".
      00:25 Новости футбола.
      00:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Айнтрахт Франкфурт".
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Штутгарт".
      04:25 Новости футбола.
      04:30 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.06.2025

      05:05 "Небесная грация".
      05:20 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:50 "Вы это видели".
      10:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      12:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды.
      14:40 "Непобедимый".
      15:10 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1.
      15:45 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 2.
      16:20 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 3.
      16:55 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:40 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      20:40 "Небесная грация".
      20:55 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Paavo Nurmi Games в Турку, Финляндия. Прямая трансляция.
      23:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 5.
      00:35 "Парусный спорт".
      01:05 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      02:45 "Непобедимый".
      03:15 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Красный Яр" (Красноярск).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Профессиональный бокс. Дмитрий Бивол против Феликса Валеры.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Футбол на все времена".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Атланте, США. Камару Усман против Хоакина Бакли.
      20:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 5. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:20 Смешанные единоборства. UFC 307 в Солт-Лейк-Сити, США. Алекс Перейра против Халила Раунтри.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Д/ф "Валерий Газзаев. Невозможный победитель".
      03:35 "Что по спорту?". Вологда.
      04:05 Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.06.2025

      05:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      10:30 Велоспорт. Женщины. Тур Швейцарии. Этап 4.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Женщины. Болдеринг. Финал.
      13:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      14:00 Автоспорт. Формула E. Этап 1 в Сан-Паулу, Бразилия. Обзор.
      15:00 Автоспорт. Формула E. Этап 2 в Мехико, Мексика. Обзор.
      16:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      17:50 LIVE Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 3. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Женщины. Тур Швейцарии. Этап 4.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 3 в Ванкувере, Канада. Обзор.
      23:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      01:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 3.
      02:30 Велоспорт. "Велошоу".
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 5 в Солт-Лейк-Сити, США. Мужчины. Болдеринг. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қувонч ва алам кўз ёшларини тақдим этган Ан 60 ёшда!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

9 декабрь куни Тошкент вилоятининг Свердлов туманида ўз даврининг тенгсиз футболчиси бўлган Михаил Аннинг туғилган кунига 60 йил тўлиши кенг нишонланди. Очиғини айтсам, бу мақолани ёзишни нимадан бошлашни ҳам билмай қолдим. Агар мазкур тадбирда иштирок этмаганимда, Михаил Аннинг статистикаси ва унинг автобиографиясига қараб мақола ёзиб қўяр эдим. Одатда шундай бўлади ҳам. Унинг туғилган куни муносабати билан футболчининг кўплаб танишлари, биринчи мураббийи, бирга майдонда тўп тепган жамоадошлари, ака-ука ва фарзандлари қатнашдилар. Тадбир аввалида Михаил Ан қабрини зиёрат қилдик ва у ерда унинг Титов номли футбол интернатининг собиқ мураббийи Гурам Дараселов ва футболчининг энг яқин дўсти Виктор Жалилов нутқ сўзладилар. Футболчи томон айтилаётган гаплар ва у ҳақдаги ҳикояларни эшитиб, мен ҳам худди ўша даврга тушиб қолгандек бўлдим. Шу учун ҳам мақолани ёзишга бироз қийналяпман. Демак, бошладим.

Михаил 1952 йилнинг 9 декабрида Тошкент вилояти Свердлов туманида таваллуд топди. Колхоз яқинида «Политотдел» стадиони ва уни ёнида эса ёшлар учун ажойиб майдон бор эди. Михаил айнан шу майдонда дўстлари билан футбол ўйнар эди. Кеч бўлиб майдонда тўп кўринмай қолган пайтгина уйига қайтадиган Аннинг тумандаги энг яқин дўстларидан бири, бу Рустам Акрамов эди. Рустам Акрамович Свердлов туманига яқин бўлган Янгибозор қишлоғида таваллуд топган, аммо улар футболни деярли бирга ўйнашар эди. Ан ўзидан 3 ёш катта бўлган Акрамовнинг дўстлари олдида йўқолиб қолмас, аксинча уларнинг ишини енгил қилар эди.

«Миша билан бирга ўсдик. У кун бўйи биз билан бирга футбол ўйнар эди. Ёш бўлсада, бир ўзи камида 8 футболчини алдамасдан қўймасди. Энг қизиғи алдашга алдардию, жисмоний жиҳатдан нозик бўлганлиги учун дарвоза олдига бориб гол урадиган пайти қийналиб қолар эди. Баъзан шундай пайтлар «нега гол ура олмаяпман», - деб йиғларди, ваҳоланки унгача қилиниши керак бўлган барча ишларни аъло даражада уддалар эди. Фақат ўзидан анча катта ёшдаги футболчилар билан ўйнаётганлиги учун қийналарди. Аммо келажакда унга бу фақат фойда берди. Коллежга ўқишга кирганидан кейин у нафақат туманимизнинг, балки Республикамизнинг фахрига айланди», - дея хотирлайди футбол профессори.

Унга футболнинг дастлабки сир асрорларини тумандаги мураббий Александр Лян ўргатган эди. Истеъдодларни қаерда йўқотаяпмиз деган саволга Михаил Ан орқали жавоб беришимиз мумкин. Бугунги кунда 10 ёшли болаларни бирон-бир футбол мактабига олиб боринг, кеч қолдингиз деган жавобни эшитасиз. Михаил Ан 12 ёшида оддийгина туман футбол мактабига боради. Миллионлаб мухлислар тан олган футболчи ҳақида унинг биринч мураббийи шундай дейди:

- Минг афсуски, унинг туғилган кунида ўзи иштирок эта олмаяпти. Ҳали ҳам ишониш қийин. Мана ҳозир Миша орамизда йўқ ва биз у ҳақида жуда ҳам кўплаб илқ фикрларни билдираяпмиз. Келинглар азизлар, тириклигимизда ҳам шундай қадрли бўлайлик. Ака-ука Анлар туманимиз фахри эдилар. Дмитрий «Пахтакор»да ўйнай бошлагач, Михаилда ҳам катта иштиёқ бор эди. аслида у ёшлигидан майдонни ҳаммадан ҳам яхши кўра олар эди. Бу шунчаки айтилаётган гаплар эмас, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган. Михаил тўп билан югура туриб қачон нима иш қилиш кераклигини кичик сониялар ичида ҳал қилиб олар ва тўпни истаган футболчига бехато етказиб берар эди. Бу ҳаммаси эмас. Ундан кўпчилик ҳужумчилар тўп сўрардилар, лекин у бир сонияни ўзидаёқ тўп ошириши керак бўлган ҳужумчи учун ҳам майдонни кўриб бўлган бўлар эди. Шунинг учун ҳам унинг пасларидан кейин тўп дарвозалар тўридан ўрин олар эди.

Укасидаги маҳоратни кўрган тўнғич Ан уни Титов номидаги футбол интернатига олиб боради. 1939 йил таваллуд топган Дмитрий Ан 1962-63 йиллар давомида «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган. Аммо унинг бош жамоа сафидаги фаолияти кўнгилдагидек чиқмаган. Шунда сўнг у 1970 йилга қадар «Политотдел» клубида тўп тепди.

– Укамдаги маҳорат камдан-кам футболчиларга берилган истеъдод натижаси эди. Озғин бўлсада майдонда унга ҳеч ким қаршилик қила олмасди. Туманимиздаги ўйинларини томоша қилиб уни Титовга олиб бордим ва мураббийларига биргина имконият беришлари, агар уялтириб қўядиган бўлса қайтариб олиб кетишимни айтдим. Табиийки, мен унга ишонган эдим ва у ўзи учун берилган имкониятдан одилона фойдалана олди. Кейин «Пахтакор» асосий таркибидан ўрин олди, кейин терма жамоа. 1979 йил эса…

60-70 йилларда тарбия топган футболчиларни танилишида коллеж мураббийи Гурам Дараселовнинг хизматлари ҳам катта бўлган. Гурам Дараселов 1951-52 йилда таваллуд топган футболчиларга тарбия берар экан, улар орасида Анга алохида урғу беради. Михаил Аннинг ютуғи шунда бўлганки, у тўпни деярли кўрмас эди. Тўп оёғида бўлса бўлди, уни кўзлари атрофда бўларди. 1968 йилда Украинада халқаро мусобақа бўлиб ўтди. У ерда 1950 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашишлари лозим эди. Бизнинг интернатимизда энг ёши катталар 1951 эди. Шу боисдан биз у ерга мазкур авлод вакилларини юбордик. Уларга 1952 йилда туғилган Михаил Ан ва Виктор Жалиловни қўшдик. Бу иккиси ажралмас дўст эдилар. Ҳар доим битта хонада истиқомат қилишар эди. «Политотдел» жамоасида ҳам бирга тўп тепишган. Мазкур мусобақада Ан қўлидаги гипси билан ўйнаган. Бу шунчаки гипс эмас эди. Махсус боғич билан қўлларини елкасига осиб олиб турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Кейинги ҳолатларни айтмасам ҳам бўлаверади. Бир зумда қизларнинг ёқимтойига айланди, қўйди. Ёш футболчилар келиб ундан дастхат олишарди. Улардан бири олдимга келиб Анни ушлаб кўрсам бўладими дейди. Қизлардан бошқа ҳаммага рухсат бердим. Шу тариқа Ан собиқ иттифоқ ёшлар терма жамоаси мураббийининг назарига тушди ва терма жамоа сардори даражасига кўтарилди. Eвропа чемпиони учун аталган УEФА Кубогини ўзбекистонлик сардорга топширилиши барчамизни кўзларимизга қувонч кўз ёшларини олиб келган эди, афсуски уч йил ўтиб алам кўз ёшларини ҳам бизга Ан бошчилигидаги 17 ўғлон «тақдим» этди. Менимча, ўзбек футболида уни сўнгги маротаба кўрган киши мен бўлсам керак. Ҳеч ҳам бундай одати йўқ эди. 11 август куни кечқурун жамоамиз Тбилисига учишлари керак эди. Кечга яқин Миша олдимга келди. Уни қўлида битта шампан виноси бор эди. Уни менга бердида, «устоз мен ҳам жамоадошларим билан кетяпман. Уларни қўллаб-қувватлаб турмоқчиман», - деди. Тиззасидаги жароҳат туфайли ҳеч бўлмаса «Пахтакор»га руҳан кўмак беришни истаган эди. Шу куни Бозоровнинг дадаси ҳам олдимга келган эди. Имтиҳон ва дадасини Тошкентга келиши муносабати билан Сирожиддин ўринбосарлар таркибидан тушиб қолди. 11 август кундаги рейсга эса жамоа маъмури унга ўз жойини бўшатиб берди. Хуллас, улар учиб кетишди. Эртаси куни ҳамма натижани кутяпти. Барча учрашув қайдномалари эълон қилиб бўлинган, аммо «Динамо» – «Пахтакор» учрашуви натижаси йўқ. Бу пайтга келиб Марказ ҳалокатдан хабар топган, аммо рўйхат ҳали аниқланманган эди. Шум хабар кеч бўлсада ҳамманинг қулоғига етиб борди ва биз кимлар ҳалок бўлганлигини билдик. Бу кунни ўз бошидан ўтказганларни биронтаси унутмаса керак. Тошкентга сон-саноқсиз ишқибозлар кўз ёшлари билан ташриф буюрдилар. Нафақат Миша, қолган барча футболчилар мен учун қадрли эдилар. Марказга борсам, битта киши бақиряпти. «Мен тирик қолдим, мен яшаяпман»! Шокка тушиб қолган бу одам, жамоа маъмури эди. Унинг чиптасига Бозоров учган эди.

Юқорида Виктор Жалилов ҳақида ёзиб ўтдик. Кўпчилик учун янгилик бўлса керак, Виктор Романович ўз 1952 йилда таваллуд топган футболчилар жамоаси сардори бўлган. Фақатгина ёшлигида олган жиддий жароҳат уни футболчилик билан эрта хайрлашишига сабаб бўлган. «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоаларига катта меҳнати сингган мутахассис ўз дўсти ҳақида шундай эслади:

– У ҳақида эслаш ҳар доим ёқимли. Футбол ичида шунча йиллардан бери фаолият олиб бораман, лекин ҳозиргача Андакасини кўрмадим. Уни майдонни кўриш қобилияти туфайли ёшлар лигасида ўтказиладиган ҳар бир ўйинларда ғолиб чиқар эдик. Ўйин савиясини бир сўз билан таърифлаб бера олмайман. Кўпчилик ёшлар мендан сўрашади, Аннинг ўйин услуби кимга ўхшаган. Мен уларга аниқ бир номни айта олмайман. Чунки ундай ўйнадиган футболчи йўқ. Шахс сифатида ҳам жуда кучли инсон эди. Ўта камтар ва атрофидаги дўстларини ҳеч қандай вазиятда оғир ҳолатда ташлаб қўймасди. Дўст сифатида ундан ишончлироғини топиш қийин эди. Афсуски, у билан «Пахтакор» сафида ўйнаш насиб этмади. У пайтдаги «Пахтакор»ни ҳозирги терма жамоамизга ҳам таққослай олмайман. Уларни бир сўз билан «суперюлдузлар» деган бўлар эдим. Гурам Григоривич айтиб ўтдилар, биз Ан билан бирга «Красний луч» мусобақасига борган эдик. Луганск шаҳрида бўлиб ўтган турнирда қўли синган бўлсада, мусобақанинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлган эди.
                                  
2 йил давомида «Политотдел» шарафини ҳимоя қилган Михаил Ан қисқа фурсат ичида «Пахтакор» мураббийларининг назарига тушади ва 1971 йили клубга қабул қилинди. 19 ёшли Ан дастлабки мавсумда 9та учрашувда майдонга тушди. Афсуски, «Пахтакор» қуйи дивизонга тушиб кетишга мажбур бўлди. Бир йил ўтиб жамоа «Б» классда биринчи ўринни қўлга киритди. Ан 36та ўйинда майдонга тушиб икки маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Айнан унинг голли паслари Биродар Абдураимовни Собиқ Иттифоқ рекордини ўрнатишига хизмат қилди. Биродар Ҳасанович 33 ўйинда 34 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Ан «Пахтакор»даги дебют учрашувини 1971 йилнинг 23 август куни ўтказган эди. Ўшанда футболчи Вячеслав Солохонинг ўрнига майдонга тушган.

«Ан ҳақида гапириш учун санъат керак. Уни ўйинларини бир сўз билан таърифлаб бера олмайман. «Пахтакор»га ташриф буюрмасидан олдин у ўз номига эга бўлиб улгурган эди. Шунинг учун бўлса керак тезда жамоамиз ўйинига киришиб кета олди», - дея хотирлади ўз ўрнини Анга бўшатиб берган Солохо.

Анлар сулоласининг юртимиз футболига қўшган хиссаси катта эканлигини ўқиб билган бўлсангиз керак. Бугунги кунга келиб Михаил Аннинг тўнғич фарзанди Дмитрий «Пахтакор» футбол академиясида фаолият олиб боряпти. 2003 йилда таваллуд топган футболчиларга футболнинг сир-асрорларини ўргатаётган мураббий отасини шундай хотирлайди:

– Бугун отам шарафига жуда кўплаб илиқ сўзлар айтилди. Бундай отадан фахрланмай бўлар эканми. Мен отамга катта раҳмат айтаман. Амаким ва онамдан отам ҳақида кўп эшитаман. Уларни ўзбек футболида тутган ўринлари юқорилиги, биз фарзандларига катта маъсулият юкини беради.

Михаил Ан ва уни жамоадошлари вафот этганларига 33 йил бўлибди. Шу йиллар давомида «Пахтакор-79» хотира турнирини ўтказиш анъана тусига кирди.

«Михаил Анни қанча кўп таърифламайлик, уни бир сўз билан ифодалаб бера олмаймиз. Бу футболчини «Пахтакор» тарихида тутган ўрни анча катта. Яқиндагина «Пахтакор» академиясида фаолиятини бошлаган Дмитрий Андан худди отаси каби футболчиларни тарбиялашни кутиб қоламиз. Биз эса ҳар йили марҳум футболчиларимиз хотирасига бағишлаб мусобақалар ўтказишда давом этамиз», - дейди «Пахтакор» жамоаси вице-президенти Самвел Бабаян.

1979 йилнинг февраль ойида собиқ иттифоқ терма жамоаси ўзининг иккинчи таркиби билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Шимолий Америкага учади. Мазкур таркибга Михаил Ан сардорлик қилди. Биринчи ўйин Мексика терма жамоасига қарши кечди. Мексикаликлар бир йил аввал бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган эдилар. Деярли ўзагини йўқотмаган терма Мексика терма жамоаси 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратилди. Терма жамоага ғалаба келтирган гол муаллииф Михаил Ан бўлди. Иккинчи ўйин АҚШ терма жамоасига қарши кечди. 1:1 ҳисобида якунига етаётган учрашувда яна Михаил Ан терма жамоа жонига оро кирди. Унинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг рақиб посбони ожиз қолди. АҚШда бўлиб ўтган кичик мусобақа якунига кўра Михаил Анга энг яхши футболчига аталган кубок махсус мукофот топширилди. Афсуски, бу унинг фаолиятидаги сўннги мукофот бўлди.

Нодирхўжа Юлдашев

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 15:12, 10.12.2012. Ўқилди: 5428 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бавария Жамал Мусиала 3
2 Бавария Кингсли Коман 2
3 Бавария Майкл Олисе 2
4 Бавария Томас Мюллер 2
5 ПСЖ Фабиан Руис 1
6 ПСЖ Витинья 1
7 ПСЖ Сенни Маюлу 1
8 Сиэтл Саундерс К.Рольдан 1
9 Ботафого Жаир Кунья 1
10 Ботафого Игор Жезус 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.