Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «Мамасидиқовнинг ажойиб зарбаси гол билан якунланганда, ўйин ўзгариб кетарди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Насаф» (1:3) учрашувидан сўнг жамоамиз мураббийи Сервер Жепаров матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз...
— Бугунги ўйинда омадимиз келмади. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида футболчиларимиздаги ҳаяжон ўйинга таъсир ўтказди, деб ўйлайман. Рақибнинг тезкор голи вазиятни ўзгартириб юборди. Хато ҳаяжондан келиб чиқди деб ўйлайман. Иккинчи голни ҳам шу тарзда ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг ҳаяжони анча жойига тушди ва яхши ўйин кўрсата бошладик. Ғалаба учун ҳаракат қилдик. Бунинг натижасида рақиб ҳам тактикасини ўзгартирди. Ҳисоб 2:1 кўринишига келгач, меҳмонлар мураббийлари ҳам бироз ҳаяжонлангандек туюлди. Мамасидиқовнинг ажойиб зарбаси гол билан якунланганда, ўйин ўзгариб кетарди. «Насаф»ни ғалаба билан табриклайман. Уларга ОЧЛда омад тилаб қоламан. Шунингдек, Тимур Кападзе ва Олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги иштирокига зафар тилайман.

— Ўтган йили «Олимпик» барчага бошоғриқ бўлганди. Бу йилги жамоанинг ўйинидаги ўзгаришга таркибдаги муаммолар халақит қилмоқдами ёки бошқа жамоалар сизларга қарши ўйнашни ўрганиб олишдими?
— Бу футбол, барча мураббий рақибдан келиб чиқиб, тактика ва таркиб танлайди. Ўтган йили ҳам бизни кузатишган. Шунингдек, ўтган мавсумга нисбатдан таркибда ўзгаришлар етарлича. Янги футболчилар тактикамизга тушиб олишига вақт керак бўлмоқда. Шунингдек, жамоанинг асосий таркибига катта босим тушмоқда. Улар жуда кўп ўйин ўтказишмоқда. Бизда бир хилдаги иккита таркиб йўқ. Шунинг учун бу жиҳат натижага таъсир кўрсатяпти. Жароҳатлар ва ўйинда олинган четлатишлар ҳам натижага таъсир қилмоқда. Умуман олганда, жуда яхши ҳаракат қиляпмиз.

— Ўйин аввалида таркиб танлашда муаммолар бўлмадими? Сабаби, таркибнинг ўзаги Хитойда...
— Таркибда Хитойга йўл олмаганлар қолди. Жамоамиздан тўққиз нафар футболчи Осиё ўйинларига жўнаб кетди. Улар асосий футболчиларимиз эди. Бугун майдонга тушган йигитларнинг асоси Ёшлар лигаси иштирокчилари эди. Уларда ўйин амалиёти етарли эмасди. Таркибда муаммолар йўқ, мавжуд футболчилар билан ўйнай оламиз. Икки ҳафта давомида ушбу баҳсга яхшилаб тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинда футболчиларимиз жисмонан ўйинга бардош бера олишди, деб ўйлайман. Умуман олганда, бугун яхши ўйин намойиш этдик. Ҳа, техник хатолар бор, ўйинчиларнинг даражасида фарқ билинади. Бироқ улар ҳали ёш ва биз уларнинг янада ўсишларига ишонамиз.

— Мамасидиқовга янада ривожланиш учун нима етишмаяпти?
— Менимча, унинг ҳолати барқарор, деб ўйлайман. Унинг термага чақирилмаганига сабаб сифатида ундан яхши ўйинчилар борлиги, деб ҳисоблайман. Агар у ўз ишлашда давом этса, Кападзе унга имкон беради ва терма жамоага жалб этади.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 21:36, 28.09.2023. Ўқилди: 3201 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик