Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрнесто Вальверде: «Унвонлар ва шу кабилар мени қизиқтирмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Эрнесто Вальверде - Примера мураббийлар цехининг фахрийларидан бири ва эҳтимол энг ўзига хос вакилларидан бири.

У футболдан ташқари кенг қизиқиш доираси билан ҳам машҳур: Эрнесто фотокитоблар нашр этади, гуруҳда гитара чалади, шунингдек, рассомчиликнинг катта мухлиси ҳисобланади. Аммо болалигидан футболчи бўлишни хоҳларди, шунинг учун ундан тарихдаги энг яхши ўйинчи ҳақида сўрашни бошлаш табиий туюлди. Испания журналистикаси афсоналаридан бири Лоу Мартин «Атлетик» бош мураббийидан Relevo учун интервью олди.

- Мессига мураббийлик қилиш қандай эди?

- Мессими? Билмайман. Сиз унинг қандай ўйнашини кўргансиз-ку, тўғрими? Хўш, мен сизга билмаган, кўрмаган яна нимани айтаман!

- Тўғри, лекин мен унга мураббийлик қилмаганман. Афсоналар айтганидек, уларни бошқариш шунчалик қийинми?

- Йўқ. Охир-оқибат, бундай клубга борганингизда, ким билан ва қандай ишлашингиз ҳақида олдиндан ўйлаб кўрсангиз, ҳаммаси осонроқ бўлади. Тўғри, ким аслида кимлигини ҳисобга олиш керак. Месси - сизга ҳамма нарсани берадиган футболчи.

- Бу майдонда. Ўйинлардан ташқарида Месси қандай эди?

- Буни «Барселона» каби жамоага ўтганингизда кўрасиз... Эшитинг, Узоқ йиллар давомида кўплаб совринлар ютган италиялик мураббий Скариолонинг МБАга кўчиб ўтганида берган интервьюси ҳам борку. Менинг вазиятимда ҳам ҳаммаси тахминан шундай эди. Охир-оқибат, футболчилар сиз уларга ғалаба қозонишга ёрдам беришингизни кўришлари керак. Улар машғулотларга эмас, балки рақобатга қаратилган, улар рақобатнинг йиртқичларидир. Лекин улар имтиёзли эмас, йўқ. Футболчи майдонга чиқиб, ўзини кўрсатиши, қўйилган вазифаларни ҳал қилиши ва жамоани тортиши керак бўлса, бу ҳеч қандай имтиёз эмас. Булар, Месси ёки бир хил даражадаги МБА ўйинчиси каби узоқ вақтдан бери у ерда бўлган ва маълум даражада масъул бўлган одамлар, улар алоҳида мақомга эга...

- Бошқача қилиб айтганда, Месси сизга мослашиши шарт эмасди. Аксинча сиз Мессига мослашишингиз керак эди.

- Нафақат Мессига, балки бутун «Барселона»га. Ҳа, охир-оқибат, сиз ишлаётган жойингизга мослашишингиз керак. «Атлетик»ка ҳам, «Валенсия»га ҳам мослашишимга тўғри келди, кейин навбат «Олимпиакос»га келди. Ҳаммаси бошқача тарзда содир бўлади. Аммо ҳеч бир мураббий клубдан юқори эмас, «Барса»да эса бундан ҳам кўпроқ. Лойиҳа кўпроқ мураббийга боғлиқ бўлган жамоалар ҳам мавжуд. Ҳозир у ерда қандай билмайман, лекин мен «Барса»да бўлганимда, вазиятни шундай кўрдим...

- Сиз икки марта Ла Лига ва бир марта Қирол Кубогини ютдингиз. Аммо қилган ишингиздан кўра қилмаган ишингиз билан кўпроқ қадрланганга ўхшайсиз. Шундайми?

- Мен нима қилмабман? Ҳар йили фақат иккита жамоа қатнашадиган ЕЧЛ финалига чиқмадимми? Ҳа, бу ҳақиқат, биз бу вазифани бажаролмадик. Лекин сизни ишонтириб айтаманки, қўлимиздан келганини қилдик. Эшитинг, мен буни айтишим керакми ёки йўқ билмайман, лекин унвонлар ва шу кабилар мени қизиқтирмайди. Йўқ-йўқ, бу мен учун умуман қизиқ эмас дегани эмас, гапим шунчаки нисбий маънога эга. Бу ҳақиқат.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 08.10.2023. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик