Моуриньо «Реал»нинг уч нафар футболчисини «тирриқ қўй» деб ҳақоратлади
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Marca» нашри мухбирини ҳақорат қилди. Воқеа «Marca» радиосининг жонли эфирида мухбир Моуриньодан қачон «қаймоқранглилар» бош мураббийлигидан истеъфога чиқасиз, деб сўраганидан кейин содир бўлди.
«Мен ва менинг одамларим футбол оламида топ саналанамиз. Сен эса, журналистлар оламида фақатгина «ахлат»сан. Сен антимадридчи ва антимоуриньочисан, ҳар доим провакацион саволлар берасан. Менга сенинг жирканч инсон эканлигингни айтишганди. Аммо бу даражада деб ўйламагандим...»
«Фикрларингни назорат қил ва нима деяётганингни ўйлаб кўр. «Реал» кийиниш хонасида учта «тирриқ қўй»дан ташқари мени қўллаб-қувватловчи 21та футболчи бор», дея журналистга жавоб қайтарди Моуриньо.
Испан матбуоти Моуриньо ишлатган «учта тирриқ қўй» иборасини дарвозабон Икер Касильяс, ҳимоячи Серхио Рамос ва яримҳимоячи Месут Ўзилга нисбатан ишлатган деб тахмин қилмоқда.
Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 03:18, 18.12.2012. Ўқилди: 9390 марта. Фикрлар: 43 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар