Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эски танишларнинг янги танишуви

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Улар эски танишлар: 7 йил олдин ҳам бирга суратга тушишган. 2016 йили «Барселона» академия­сининг умидли тарбия­ланувчиси ҳисобланган нидерландиялик Хави Симонс Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби расмий маскоти билан суратга тушганди. Орадан 7 йил ўтиб, эски танишлар яна учрашишди. Бу сафарги кўришув Бундеслига 5-туридан ўрин олган «Боруссия» М. - «РБ Лейпциг» ўйини (0:1) вақтига тўғри келди.

7 йил фарқи билан суратга олинган икки сурат эълон қилингач, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари турли-туман ҳазиларалаш изоҳлар қолдиришди. Мана, ESPN постига нисбатан ёзилган луқмага эътибор қаратинг: «Маскот мутлақо ўзгармабди, Симонс эса...». Дарҳақиқат, ҳужумкор ярим ҳимоячи шу 7 йил оралиғида жуда кўп воқеаларни бошдан кечирди: «ПСЖ» сафига қўшилди, кейин ПСВга ўтди, яхшигина мавсум таъсирида Парижга қайтди ва дарҳол ижара келишуви асосида «РБ Лейпциг»га йўл олди. Қарангки, Хави Германия чемпионатида дарҳол асосий таркибнинг муҳим футболчиларидан бирига айланди. 

«Боруссия» тимсоли - тойчоқ Юнтерга келсак, унга «Гладбах» афсонаси Гюнтер Нетцер шарафига ном танланган. Яъни Юнтер - бу Гюнтернинг немисча шевадаги талаффузи. Маскотга 1973 йили айнан афсонавий ҳужумчига тегишли бўлган 10-рақамли форма берилган. Маълумот учун, ўтган асрнинг 70-йиллари бутун Германияда энг кучлилар қаторига кўтарилган «Боруссия» тарбияланувчиси «Реал» томонидан сотиб олинган биринчи немис футболчиси бўлганди. Нетцернинг физиологик хусусиятларидан бири шуки, у нақ 47 ўлчамли пойафзал кийган. 

ФАКТ

Хави Симонс «РБ Лейпциг»нинг Бундеслигадаги дастлабки 6та ўйинида 3та гол ва 4та ассист муаллифига айланди. Ижара келишуви мавсум охиригача мўлжалланган. Айтганча, «РБ Лейпциг» раҳбарияти ҳозирдан нидерландиялик вундеркиндни камида яна бир йил олиб қолишни ўйламоқда. Демак, Симонс ҳали Менхенгладбахда «Боруссия» маскоти билан қайта кўришиши ва яна бирга суратга тушиши ҳам  мумкин.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:08, 11.10.2023. Ўқилди: 6288 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик