Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Валерий Березовский: "Андижон"нинг жуда яхши жамоа эканлигини кўрдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” ҳамда Қирғизистоннинг “Мурас Юнайтед” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Валерий Березовский бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Валерий Юрьевич, ўртоқлик учрашувидан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Авваламбор, раҳбариятимизга жуда керакли қарорни қабул қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бундай ўйинлар орқали дўстлигимиз янада мустаҳкамланади, борди-келдимиз яхшиланади ва дўстона муносабатларимиз бундан-да яхшиланади. Ўйлайманки, иккала давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиб бораётгани икки томон учун ҳам фойдали. Мана, халқаро ўртоқлик учрашуви орқали ҳам бу нарса намоён бўлмоқда. Биз икки қардош миллат ва икки қардош мамлакатмиз. Узоқ йиллардан бери биз қўшни сифатида бирга яшаймиз. Мана бундай ўртоқлик учрашувлари эса дўстлигимизни янада мустахкамлайди. Спортнинг қатор турлари, хусусан футболда ҳам қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиш албатта унинг тараққиётига ҳисса қўшади.

Охирги йиллардаги ўзбек футболининг ютуқлари ва юртингиз билан ҳамкорлик қилиш бизга албатта фойда келтиради. Айниқса, ўзбекистонлик ёшлар, U23, U20 терма жамоаларининг ютуқларини доимо кузатиб борамиз. Ўзбекистонда футбол янада ривожланяпти. Азалдан ўзбек футболи ўзининг жозибадорлиги билан барчамизни мафтун этиб келган. Бундай ўртоқлик учрашувларидан фақат хурсанд бўламиз. Бу ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Майдоннинг ҳолати ҳам зўр. “Андижон”ни жуда яхши жамоа эканлигини майдонда кўрдик. Ҳа, тушунаман, бу ўртоқлик учрашуви. Агар расмий ўйин бўлганида балки иккала жамоа футболчилари бошқача ўйин кўрсатишлари мумкин эди. Ўйлайманки, бугун ҳар иккала жамоа чиройли ўйин намойиш қилди. Беллашув ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқаси бизнинг режамиз асосида ўтди. Иложи борича рақиб ўйинчиларига имконият қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Ажойиб ўйнаб гол уришга муваффақ бўлдик. Бизда танаффус бўлгани сабабли ҳозир машғулотларимиз бироз камайган пайт. Ўз навбатида “Андижон” ҳам яхши ҳаракат қилиб, мувозанатни тенглаштиришга эришди. Иккинчи рақам остида ўйнаб рақибнинг бўш ҳудудларини пойлаб қарши ҳужумларга эътибор қаратдик. Яхши ўйнадик, дея оламан. Барибир оз-моз камчиликлар, индивидуал хатоликлар ҳам кўзга ташланди. Шундай бўлса-да, ўйиндан ва натижадан қониқдим.

- Жамоаларнинг аввалги биринчи учрашувидаги ўйинни ҳам кўргандим. Олдинги учрашувга нисбатан бу сафар жамоангиз анча яхши ўйнади. Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа?

- Афсуски, бизни мамлакатимизда сизларникига нисбатан сифатли майдонлар кам. Майдон сифати албатта ўйинга ўз таъсирини кўрсатади. Ҳаттоки, Жалолободдаги ўз майдонимизда бўладиган учрашувларда ўйнашга баъзи ҳолатларда қийналамиз. Бишкекдаги “Спартак” майдонини анча сифатли дейишим мумкин. Ўйинчиларим яхши майдон ва етарли шароитлар бўлганида чиройли ўйин кўрсата оладилар. Кўнгилдагидек майдон бўлса, футболчиларимиз ҳам яхши натижаларни қўлга киритишига ишонаман. Таклиф қилишгани учун катта раҳмат. Биз бу учрашувдан ниҳоятда мамнун бўлдик. Ҳамкорлик қилиш орқали кўплаб натижаларга эришишимиз мумкин ва бундай ҳамкорликдан бошимиз осмонга етади.

- Қирғизистонда футбол аста-секинлик билан ривожланяпти. 5-6 йил аввалгига нисбатан анча ривожланиш бор...

- Албатта, бугунги кунда Қирғизистон футболи раҳбарияти томонидан бу спорт турини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиляпти. Бизда тажрибали мураббийлар жорий қилиняпти ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Хориждан ҳам бир қатор мутахассислар жалб қилиняпти. Бу борада миллий терма жамоамиз ҳам аста-секинлик билан халқаро майдонларда юқори натижаларга эришмоқда. Гапингизга қўшиламан, тўғри ютуқларимиз катта эмас, аммо кичик бўлса-да, ўша ютуқларга эришиляпти.

- Сизга “Андижон” футболчиларидан кўпроқ кимларнинг ўйини ёқди?

-  Тактик, ўйин ташкил қилиш, жисмоний жиҳатдан ўйинчиларингиз бизникига нисбатан кучлироқ бўлиши мумкин. Тўғриси, асосан ўзимизнинг футболчиларни кўпроқ кузатиб бордим. Чунки ушбу учрашувда бизнинг ўз вазифамиз бор эди. Яна бир бор кўрдимки, “Андижон” ажойиб жамоа экан ва бунга гувоҳ бўлдим. Бу жамоанинг ўйинлари ҳамда натижаларини кузатиб бордим. Жамоангизни ҳозирда турнир жадвалининг 6-ўринда бораётганини ҳам билардим. “Андижон” клубининг натижалари билан танишиб чиқдим. Яқинда “Пахтакор”ни мағлуб этди. Олдинги йилларга нисбатан олиб қараганда, бу йил клубда ўсиш бўлаётганини, жамоа қуйида эмас, балки пешқадамларга аста-секин яқинлашиб бораётганини кўриш мен учун ёқимли бўлди. Ўйлайманки, шундай тарзда ишлашни давом эттирса, кейинги йилларда юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айланади.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 08:46, 15.10.2023. Ўқилди: 1006 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик