Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Верона
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Барселона
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саудия Арабистонидаги юлдузларнинг аҳволи қандай?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Саудия Арабистони чемпионатида аллақачон тўққиз тур оортда қолди. Биринчи хулосалар чиқариш ва юлдузларнинг Яқин Шарқда қандай ишлашини кўриш вақти келди. Биз Саудия лигасининг асосий футболчилари статистикасини тўпладик. Қайси юлдуз яхши ҳаракат қилмоқда?

"Ал-Ҳилол"

“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони чемпионатида 9 турдан кейин 23 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ёзда жамоа лигадаги исталган клублар ичида энг ажойиб трансфер кампаниясини амалга оширди. Бир қанча суперюлдузлар “Ал-Ҳилол” сафига қўшилди.

Дарвозабон Буну 3-турдан бери доимий равишда майдонга тушмоқда. У еттита ўйинда бешта гол ўтказиб юборди. Ҳимоячи Калиду Кулибали олтита ўйинда иштирок этди ва ҳатто “Ал-Шабаб” билан 8-тур ўйинида гол ҳам киритди. Сергей Милинкович-Савич етти ўйинда 4 (2+2) очко тўплашга муваффақ бўлди. Ярим ҳимоячи Рубен Невеш мавсумнинг барча тўққизта ўйинида майдонга тушди. Португалиялик футболчи бир марта муваффақиятли узатмани амалга оширди, асосан ярим ҳимоячи вазифасини бажарди.

“Ал-Ҳилол”нинг ҳужумида Неймар – Малком – Митрович триоси устунлик қилмоқда. "ПСЖ"нинг собиқ футболчиси уч турда иккита голли узатма беришга муваффақ бўлди. Ёмон эмас, лекин ҳали гол йўқ. “Зенит”дан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган Малком лиганинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У аллақачон тўққизта ўйинда олтита гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган. Малком гол+пас тизими бўйича тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринда. Александр Митрович ҳам ортда қолмади: етти ўйинда олтита гол ва иккита голли узатма. Умуман олганда, ҳужум 100% ишламоқда, бу эса “Ал-Ҳилол”га етакчилик қилиш имконини беради.

"Ал-Аҳли"

Саудиянинг яна бир машҳур клуби, 2023 йилнинг ёзида юлдузлар билан тўлиб-тошди. "Челси"дан трансфер қилинган дарвозабон Эдуард Менди 1-турдан бери доимий равишда асосий таркибда майдонга тушди. "Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси Мерих Демирал тўртта учрашувда иштирок этди. Ярим ҳимояда Габриел Вейга ва Франк Кессиэ ўйнайди. Испаниялик футболчи бешта ўйинда ҳеч қандай фойдали ҳаракатлар кўрсатмади, аммо ивуарлик ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кессие аллақачон тўртта гол урган.

“Ал-Аҳли”нинг ҳужуми юлдузларга бой. Риёд Маҳрез “Манчестер Сити”дан Саудия Арабистонига кўчиб ўтди ва тўққизта ўйинда 6 (3+3) очко тўплади. Ажойиб дриблингчи Аллан Сен-Максимин ўз техникасини Яқин Шарқда намойиш этади. Франциялик футболчи ҳам иккита голли узатмани амалга оширди. “Ливерпул”нинг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино эса саккиз учрашувда уч марта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Ал-Иттиҳод"

Айнан Ал-Иттиҳод 2023 йилнинг ёзида юлдузларнинг катта оқимига туртки берди. Карим Бензема июн ойида трансфер ойнаси очилгандан кейин Саудия Арабистонига келган биринчи топ футболчи бўлди. Ҳозирча амалдаги “Олтин тўп” соҳиби кутилгандек ўйин кўрсата олмади. Франциялик футболчи чемпионатда еттита ўйин ўтказиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бензема жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборди.

"Ал-Иттиҳод"нинг яна икки юлдузи Фабиньо ва Нголо Канте. Тўққиз учрашувда бразилиялик бирор марта ҳам гол ура олмаган. Лекин Фабиньога бу керак эмас, унинг вазифаси тўпни рақибдан олиб қўйиш. Аммо Канте тўққизта учрашувда аллақачон 3 (1+2) самарали очко тўплаган.

"Ан-Наср"

Криштиану Роналду айнан "Ан-Наср"га 2022 йилнинг декабрь ойида келган эди. Аммо ҳозир жамоада ажойиб футболчилар тўпланган. Масалан, испаниялик Аймерик Лапорт ва бразилиялик Алекс Теллес ҳимояда ўйнайди. Ярим ҳимоя ҳатто Европанинг топ-лигалари стандартлари бўйича ҳам кучли. 2023 йилги Чемпионлар лигаси финалчиси ва 2022 йилги Жаҳон чемпионати бронза совриндори Марсело Брозович саккизта ўйинда биттадан голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, “Ан-Наср”да Отавио, Андерсон Талиска (бешта ўйин, бешта гол ва иккита голли узатма) ва Секо Фофана ўйнамоқда.

Криштиану Роналду ҳужумда ҳукмронлик қилмоқда. Афсонавий португалиялик саккиз учрашувда 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурари ва гол+пас тизими бўйича етакчи ҳисобланади. Унинг асосий шериги Садио Мане. Сенегаллик бироз камтарроқ: тўққизта учрашувда олтита гол ва иккита голли узатма. Лекин бу ҳам ёмон эмас, чунки бу тўпурарлар рўйхатидаги тўртинчи ва "гол+пас" тизимида олтинчи натижа.

“Ан-Наср” етакчи “Ал-Ҳилол”га яқин жойлашган. Роналду жамоаси ҳисобида 19 очко бор ва "Ал Аҳли" ва "Ал Иттиҳод" билан бирга 3-ўринда бормоқда. Криштиану кетма-кет иккинчи мавсум чемпионлик олтинисиз қолишни истамаса керак. Роналду ва “Ан-Наср”дан мўъжизалар кутиб қоламиз!

Киритилди: 13:30, 15.10.2023. Ўқилди: 7100 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.