Бугун 8 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: Татимаган юбилей ўйин

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миржалол Қосимов мураббий ролида ОЧЛда 50-ўйинини қарши олди, бироқ юбилей унга татимади.

Гап ОКМКнинг Олмалиқда Ироқнинг «Ал-Қува Ал-Жавия» клубига 1:2 ҳисобида ютқазганида ҳам эмас. Шунчаки, унинг шогирдлари ўйинни ўта суст бошлашди, аксарият ҳолатларда тушунарсиз ҳаракатланишди. Учрашувдан сўнг Миржалол Қўшоқовичнинг ўзи ҳам ҳеч нарсага тушунмагани, фаолиятида илк марта шундай иштиёқсиз футболга рўбарў келганини таъкидлади. Лекин қуйидаги статистика ОКМК мағлубияти эмас, балки Ўзбекистон клубларини ОЧЛда майдонга бошлаб тушган мураббийлар ҳақида (манба - cham-pionat.asia). Зеро, мураббийлар кўрсаткичи бўйича айнан Миржалол Қосимов олдинда.

Мана, ОЧЛ-2023/2024да гуруҳ босқичининг дастлабки 2та тури ортда қолди. Ҳозирда Осиё клублари бош турнирида мамлакатимиз жамоа­лари бош мураббийи ролида энг кўп ўйин ўтказган мутахассис - бу Миржалол Қосимов. ОКМК - «Ал-Қува Ал-Жавия» қарама-қаршилиги вақтида «Бунёдкор»ни ҳам қитъанинг энг нуфузли мусобақасида майдонга бошлаб тушган Қосимов учун юбилей - 50-ўйин бўлди. Футболимиз афсонаси шунча ўйинда 20та ғалабани таъминлаган ва унинг жамоалари 65та гол урган. «Насаф» шу кунга қадар ОЧЛда жами 38та ўйин ўтказган бўлса, уларнинг барчаси Рўзиқул Бердиевга тегишли. Ўйинлар сони бўйича рейтингнинг кейинги ўрнида марҳум Виктор Жалилов бор - 26та. Маълумот учун, таниқли мутахассис ОЧЛда «Пахтакор» ва «Машъал»ни бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушган.

4-5-ўринлар «Локомотив»нинг собиқ устози Андрей Микляев ва «Нефтчи» афсонаси Юрий Саркисянга тегишли - 22тадан ўйин. «Бунёдкор»да 3 мавсум ишлаган Сергей Лушан бу орада «қалдирғочлар» билан ОЧЛнинг 21та ўйинини кўрган. «Навбаҳор» билан ОЧЛдаги дастлабки ғалабасини тантана қилган Самвел Бабаян жами ўйинлар сони бўйича «Локомотив»нинг собиқ устози Вадим Абрамовдан ўзиб кетди яқинда. Энди Самвел Вячеславовичда 9та ўйин бор, Вадим Карленович эса «темирйўлчилар»га 8та баҳс­да бошчилик қилган. Максим Шацкихнинг ОЧЛдаги дебюти эса ўта омадсиз чиқди - «Пахтакор» бошқарувидаги дастлабки 2та ўйинда 2та мағлубият (голлар нисбати - 0:5).

Ўзбекистон клубларини ОЧЛ­да бошқарган хорижлик мураббийлар орасида эса грузиялик Шота Арвеладзе пешқадам - 15та ўйин. Катта эҳтимолки, бу йил Рўзиқул Бердиев турнирдаги 40-ўйинини нишонлайди, Самвел Бабаян эса кейинги турда 10та ўйин маррасига етади.

Ўзбекистон клубларини ОЧЛда бошҚарган мураббийларнинг умумий статистикаси

    Мураббийлар                 Ў           Ғ         Д         М          Т-Н       О

 1. Миржалол Қосимов         50        20        15        15        65-62    75

2. Рўзиқул Бердиев             38        13        9          16        41-49    48

3. Виктор Жалилов              26        15        4          7          42-34       49

4. Андрей Микляев              22        6          9          7          28-26      27

   Юрий Саркисян                 22        8          1          13        26-38    25

6. Сергей Лушан                  21        3          5          13        16-31       14

7. Равшан Ҳайдаров                        17        6          4          7          24-26       22

8. Шота Арвеладзе              15        8          3          4          20-15     27

9. Тачмурад Агамуродов    14        6          3          5          17-12       21

10. Самвел Бабаян              9          3          4          2          11-9        13

    Луиз Фелипе Сколари     9          4          1          4          14-15       13

12. Вадим Абрамов              8          2          1          5          14-15        7

13. Амет Мемет                                7          3          2          2          6-9          11

    Андрей Фёдоров              7          2          1          4          10-12        7

15. Валерий Непомняший   6          3          1          2          11-7         10

    Нўъмон Ҳасанов              6          3          1          2          10-9         10

    Миодраг Радулович        6          3          0          3          8-10         9

    Питер Хюистра                 6          1          4          1          6-8           7

    Мурод Исмоилов             6          2          1          3          6-9           7

    Деян Журжевич                6          2          1          3          6-10         7

    Славче Войнески             6          2          0          4          10-15        6

22. Александр Волков         5          2          0          3          5-8           6

23. Зико                                             2          1          0          1          1-3           3

     Ҳаким Фузайлов              2          0          0          2          3-6           0

     Максим Шацких              2          0          0          2          0-5            0

Сергей КНЯЗЕВ, махсус мухбир

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:21, 16.10.2023. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик