Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юсупов пляж футболи бўйича Ўзбекистон термаси муваффақиятига ишонади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Соҳил футболи т.ж. / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсупов 2013 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичига ташланган қуръа натижаларига ўз муносабатини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони, Фаластин ва БАА билан битта саралаш гуруҳидан ўрин олган. Ўйинлар 22-26 январь кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади.

«Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳс биз учун энг оғири бўлади, - деди Юсупов. – Биз аввалги мусобақалар давомида бу терма жамоага қарши бир неча бор тўп сурганмиз ва унинг нималарга қодир эканлигини яхши биламиз. Гуруҳ босқичидаги қолган икки ўйин ҳам осон ўтмайди, бироқ, Саудия Арабистони ва Фаластин – ўтса бўладиган рақиблар, деб ўйлайман».

Юсуповнинг фикрича, Доҳада бўлажак мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан муносиб иштирокни кутса бўлади.

«Биз аввалги мусобақаларда ҳам ёмон иштирок этмаганмиз. Ўшанда биз оптимал таркибни йиға олмаганмиз, бу эса муваффақиятсизликларимизга сабаб бўлган. Ҳар бир ўйинда охиригача курашганмиз, бироқ бизга омад ва маҳорат етишмаганди. Бу сафар эса менинг қўл остимда ҳақиқатан ҳам кучли ўйинчилар бўлади ва ўзим ҳам бўлажак мусобқадан кўп нарса кутяпман. Жамоамиз саралаш турнирида муносиб иштирок эта олиши ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олишига ишонаман», - деди Юсупов.

Осиёдаги пляж футболи савияси ҳақида тўхталаркан, Юсупов, ўзининг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси қитъанинг энг кучли терма жамоалари қаторига киришини қайд этиб ўтди.

«Осиё пляж футболининг савиясида сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Бунда Япония терма жамоаси алоҳида эътиборга лойиқ. У бошқа жамоалардан сезиларли тарзда кучли ва ҳақли равишда Осиёнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Шунингдек, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаларини ҳам алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. Уларнинг барча жуда кучли ва яхши ташкил этилган жамоалардир. Ушбу жамоалар қаторига мен Ўзбекистон термасини ҳам киритган бўлардим. Ўйлашимча, биз уларга бемалол қаршилик кўрсата оламиз», - деди пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси устози.

Саралаш мусобақасига йўл олишдан аввал Ўзбекистон терма жамоаси хориж йиғинини ўтказади ва унинг доирасида бир қатор назорат учрашувларини ўтказади.

«Қатардаги мусобақа январь ойининг охирида бўлиб ўтади. Бунгача эса биз ё БААда, ёки Қатарда йиғин ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Йиғин давомида камида 2та назорат ўйинини ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Мусобақа арафасида уларнинг ўрни жуда ҳам катта бўлади», - деди мураббий.

Сўзи якунида пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистон Футбол федерацияси, шунингдек, Ўзбекистон Пляж футболи федерациясига ўз миннатдорлигини билдирди.

«Пляж футболи мамлакатимиз учун анча ёш спорт тури саналади, бироқ Ўзбекистон Футбол федерацияси раҳбари Мираброр Усмонов ва Ўзбекистон Пляж футболи федерацияси раҳбари Алишер Султонов томонидан кўрсатилаётган эътибор самараси ўлароқ у тўғри йўналишда ривожланмоқда. Умид қиламанки, биз ўз ўйинларимиз билан Ўзбекистон халқининг, жумладан, раҳбарларимизнинг ишончини оқлай оламиз», - дея қўшимча қилди пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсупов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:35, 21.12.2012. Ўқилди: 4933 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик