Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: "Ғалабага бўлган иштиёқи учун футболчиларимга раҳмат"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Сўғдиёна” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Албатта, ғалабадан ҳеч қандай муболағасиз жуда хурсандман. Тўғри, ўйиннинг охирги дақиқалари анча асабий ўтди. Лекин умумий маънода, ўйиндан ва натижадан қониқдим. Ҳа, ўйин назорати бошидан бизда бўлган бўлса-да, кутилмаганда дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бу эса вазиятни ўнглашимиз учун бизга анча қийинчилик туғдирди. Биринчи бўлимда қанотлардан ҳам яхши ҳаракат қилишга, тўп назоратини сақлаб туришга интилдик. Қарши ҳужумларда ҳам чакки эмасдик. Бироқ биринчи бўлимда натижа биз ўйлагандек бўлмади. Худога шукурки, иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик. Олдинги интилдик ва керакли голларни урдик. Аслида вазиятни ўз қўлимизга олиб, шошилмасдан ҳаракат қилиб, ўз имкониятларимиздан фойдаланганимизда учрашув охирида бунчалик асабийлашмасдик. Лекин вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли баҳс сўнгги асабий тарзда кечди. Бир нечта ҳолатларда дарвозабонимиз бизни голлардан қутқариб қолди. Бу ҳам ғалабамизда муҳим омиллардан бири бўлди. Барча йигитларга борларини бериб, муваффақиятга эришганлари учун миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ўз ўрнида мухлисларимизга ҳам катта раҳмат. Бундан кейин ҳам олдинга интилишда давом этамиз.

— “Андижон” футболчилари кўп вазиятларда тўпни йўқотди. Бу нима билан боғлиқ?

— Тўғри, биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Фикрингизга қўшиламан, баъзи вазиятларда тўпга чиқишга аниқлик етишмади. Майдон марказидаги айрим хатоларимиз бизни қийин ҳолатга тушириб қўйди. Айниқса, рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли эканлигини олдиндан ҳис қилгандик. Рақибимиз хатолардан ва қарши ҳужумлардан яхши фойдалана олишини ҳамда бу борада яхши ўйинчиларга эга эканини олдиндан билардик.

— Ҳакамга эътирозларингиз борми?

— Йўқ, қандай эътирозим бўлиши мумкин? Уларга ҳеч қанақа эътирозим йўқ. Тўғри, эмоцияга бой ўйин бўлди. Мен ҳам бир-икки марта ўйинчиларга кўрсатма берганимда бақиргандек бўлдим. Умуман, эмоцияларга бой ўйин бўлди, дейиш мумкин.

— Ҳакам техник зонага келиб ёрдамчи мураббийингизга сариқ карточка кўрсатди...

— Айтганимдек, эмоцияларга бой ўйин бўлди. Кўрсатма бераман деб олдинроққа чиққан бўлиши мумкин. Бу албатта ғалабани сақлаб қолиш йўлида йигитларга кўрсатма бериш ниятида бўлган. Бу вазиятда атайин қилинмаган. Умумий маънода, ҳакамларга эътирозим йўқ. Ҳа, Фарҳод Соҳибжоновга қизил карточка кўрсатилгани ёқимсиз бўлди. Учрашувни яхши бошлай олмадик, вазиятлардан фойдаланолмадик. Жамоамизга жон куйдирган ва ортимиздан келиб мухлислик қилган “Андижон” ишқибозларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

— Захирадан футболчиларни майдонга туширишингиз яна ўзини оқлади. Масалан, Соҳибжоновни ҳал қилувчи голни уришини сезганмидингиз?

— Юқорида қисман бу ҳақида жавоб бериб ўтдим. Шунингдек, Абдураҳмон Комилов майдонга тушгач, пенальти ишлади. Соҳибжонов эса гол урди. Албатта, олдиндан режалаштириб қўйгандик. Биласизми, ҳамма футболчилар майдонга тушишга лойиқ ва барчалари ғалаба қозонишга интилиб турадилар. Шу боис ҳаммаси олдиндан режалаштирилган. Жуда хурсандман. Жамоадаги барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ғалабага бўлган иштиёқи учун футболчиларимга раҳмат.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 00:21, 22.10.2023. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.