Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Витинья «ПСЖ» билан шартномага махсус банд киритган [0]

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз» [0]

Флорентино Перес сайловдаги рақибининг ваъдалари устидан кулди [0]

Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди [0]

Висенте дель Боске «Реал» президентлигига номзод Рикельмедан таклиф олди [0]

Флорентино Перес: «Биз доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз, лекин мен клуб билан 66 та соврин ютиб олдим» [0]

Рикельме «Реал» президентлиги учун сайловда Тони Кроосни ўз жамоасига жалб этмоқчи [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

ЖЧ-2026 да ўйинлар олдидан қайдномага киритилган барча футболчилар майдонга чиқишади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив»га бронза медаллари топширилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ўз бағрига кенг футбол жамоатчилигини жамлади. Сабаби, бу ерда мамлакат 21-миллий чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида биринчи бор бронза медалини қўлга киритган "Локомотив" жамоаси аъзолари тантанали равишда тақдирландилар. Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, сенатор Мираброр Усмонов, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК раисининг ўринбосари Шуҳрат Садиков, ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти, "Локомотив" клуби аъзолари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этишди. Футболчиларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан ЎФФ раҳбари М.Усмонов қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратди.

— Йил бошида "Локомотив" жамоаси раҳбарияти билан учрашганимда, улар чемпионатни камида 6-ўринда якунлашни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эдилар. Шунда мен, бундай шароитларга эга жамоа учун бор-йўғи 6-ўринни ният қилиш камлигини айтгандим. Буни қарангки, гапларим ўз исботини топиб, бугун жамоага бронза медалларини топшириш маросимида иштирок этиб турибман.

Шундан сўнг табрик навбати "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК раисининг ўринбосари Ш.Садиковга берилди. Улар ўз сўзида "Локомотив" жамоаси аъзоларининг мавсум давомидаги машаққатли меҳнатлари натижаси ўлароқ жамоа Ўзбекистон чемпионатида совриндорлар сафидан жой олиб, кўп сонли темирйўлчиларни ҳам хушнуд этганини аълоҳида эътироф этдилар. Шу билан бирга энди жамоа олдига янада масъулиятли вазифалар юкланиши ва компания раҳбарияти бунинг учун нимаки зарур бўлса барчасини муҳайё қилишга тайёрлигини таъкидлади. Жамоа аъзоларига медалларни топширишда М.Усмонов, Ш.Садиков ҳамда ПФЛ директори Фарҳод Магометов иштирок этди. Медаллар билан бирга футболчиларга "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК номидан нетбуклар ҳам совға қилинди. Шунингдек маросимда жорий йил ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлаган "Локомотив" жамоасининг бир гуруҳ футболчилари ҳам тақдирланишди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:17, 24.12.2012. Ўқилди: 3599 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик