Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виржил ван Дейк: «Иш ҳақи ўйинлар сонига боғлиқ бўлмаслиги керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Терма жамоалар учрашувлари туфайли юзага келган танаффусда Виржил ван Дейк учрашувлар тақвимини танқид қилди....

Футболчиларнинг эътирозларига қарамасдан, у тобора тиғизлашиб бормоқда.

Ван Дейк матбуот анжуманида журналист билан қизғин мунозарага киришди:

- Ўйинлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Баҳс-мунозаралар сабаби шу. Менимча, ўйинчилар бу борада нимадир дейишлари ва ечим топишлари керак. Майдонга биз жанговар ҳолатда тушишимиз шарт. Муҳими, пул эмас, балки уни келтирадиган саломатлик. Ечим топилади, деган умиддаман.

Журналист - Тақвим тиғизлигини пасайтириш учун маошингизнинг 10 фоизидан воз кечишга розимисиз?

- Йўқ.

- Ахир у сизнинг саломатлигингиз учунку.

- Саломатлигимни сақлаш йўлида ҳеч нарсани аямайман. Лекин биз жамоада ишлаймиз. Бу масалани ПФА билан ҳамкорликда муҳокама қиламиз. Умид қиламанки, тегишли қарорни топамиз. Лекин ўйинлар сонининг камайиши иш ҳақимга таъсир этмаслиги керак.

- Бироқ клуб учрашувлардан олган даромади эвазига футболчиларни иш ҳақи билан таъминлайди.

- Ҳа, сиз мени мулойим жавоб қайтаришга мажбур қилмоқчисиз, лекин озроқ майдонга камроқ тушишим маошга таъсир этмаслиги керак. Янги мусобақалар пайдо бўлмоқда. Масалан, Миллатлар лигаси. Бу турнир маошимга таъсир этмайди. Бунинг учун биз бонуслар оламиз, аммо улар кафолатланган эмас. Уларни олиш учун натижа кўрсатиш лозим.

Мазкур суҳбат навбатдаги тортишувга сабаб бўлди: футболчилар тақвим тиғизлигидан шикоят қилишлари мумкинми? Ёки уларга саломатликларга зиён етганида ҳам майдонга тушганлари учун ҳақ беришадими.

Шикоятлар кўпайиб бормоқда: Де Брюйне, Варан, Рэшфорд. Тақвим юлдузларга ёқмаяпти

Тақвим зичлигидан нолиётган фақат ван Дейк эмас. Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола ҳам норозилар, бу йил Анчелотти, Сарри, Хави ва тен Хаглар улар сафига қўшилишди. Футболчилар норозилиги тобора кучайиб бормоқда. Масалан, мавсумда клуби ва терма жамоа сафида 66 марта майдонга тушган Родри буни соғлом турмуш тарзига зид, деб ҳисобламоқда.

«Очиғини айтганда, фаолиятим давомида ҳеч қачон етарли вақт ичида дам олмаганман. Лекин бир ойлик таътилда тикланиб оламан. Бу мавсумда қанча ўйнаганимни билмайман. Лекин раҳбарият ва мураббийга 57-59 марта бошланғич таркибда майдонга тушиш ва 60дан ортиқ учрашувда майдонга тушиш нормал ҳолат эмаслигини айт­ганман. Агар бу тиғизлик битта мавсумда юз берса, хафа бўлишнинг ҳожати йўқ. Бироқ у 2 ёки 3 мавсум давом этса, спорт формасига путур етади. Суҳбат чоғида бу узоққа чўзилмаслигини муҳокама қилдик. Иккинчи томондан, ўтган йили биз барча совринлар учун курашишимизни сезгандим. Шу сабабли доимо юксак спорт формасида бўлдим. Анча ёш бўлганим учун бунга эриша олдим. Лекин 30 ёки 31 ёшда бундай тақвимда ўйнаш қийин. Мавсумлар йил сайин узайиб бормоқда. Шу боис, вазиятга мослашишга тўғри келмоқда».

Виржилнинг жамоадоши ва қадрдон дўсти бўлган Кевин де Брюйне ҳам ўта зич жойлашган ўйинлар тақвимидан норози. Ёзда эълон қилинган узун  қўшимча вақт қоидаси вазиятни янада кескинлаштирди. Англия Суперкубоги учун кечган баҳсдан кейин Кевин ўз фикрлари билан ўртоқлашди: «Биз 12 -13 дақиқали қўшимча вақтда тўп сурдик. Буни «Арсенал» футболчилари ва ҳакамлар билан муҳокама қилдик - у ҳеч кимга ёқмади. Келаси ҳафтада УЕФА Суперкубоги учун куч синашиб, кейин «Ньюкасл»га қарши 15-20 қўшимча дақиқаларда тўп суришимизга тўғри келади. Уни қўшимча тайм деса ҳам бўлаверади. Энди бир тасаввур қилинг: Агар биз вақтни чўзишга одатланган жамоага қарши майдонга тушсак, нима бўлади? Қўшимча вақтлар 20-25 дақиқага етиши мумкин. Бу қандайдир бемаънилик. Назаримда, 1-2 ойдан кейин муносабат ўзгаради».

Жорий мавсумда жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган Рафаэль Варан футболчилар арзини эшитадиган киши йўқлигидан нолиганди: «ФАда бўлган учрашувда бизга ҳакамлик қарорлари ва қоидаларини тушунтиришди. Футболчилар ва мураббийлар эса ҳамдардлик билдиришди. Бир неча йилдан бери тақвимнинг зичлиги ҳақида гапирамиз. У футболчилар учун тобора жиддий хавф,хатарга айланиб бормоқда. Аввалги барча шикоятларимиздан кейин, янги мавсумда нимага эришдик: ўйинлар янада узоқроқ ва шиддатли ўта бошлади, ўйинчиларга ҳис,туйғуларини ошкор этиш тақиқланди. Биз фақат клубимиз ва мухлислар учун ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишни истаймиз. Нега бизни ҳеч ким назар,писанд қилмайди?»

Маркус Рэшфорд эса баҳордаёқ ўз эътирозини баён этганди: «Биз кўпроқ танаффусга муҳтож эканлигимиз аниқ. Ноябрдан бошлаб ҳафтада 3тадан ўйин ўтказганимиз телбаликдан ўзга нарса эмас. Охир-оқибат, ЕЛни барвақт тарк этдик. Биз кўникиб қолган бўлсакда, вазият жуда оғир. Мен барибир, тиғиз тақвимга қаршиман. Қайсидир жамоа мавсумда 60та ўйин ўтказганда, бошқаси 38 марта майдонга тушади. 20дан ортиқ қўшимча беллашувларга куч тўплаш учун қандайдир танаффуслар ҳам бўлиши лозим. Ўйинлар оралиғида ўзимизни ўнглаб олишимиз учун бизга вақт беринг».

Юқорида зикр этилган норозиликлар АПЛ вакилларининг бир қисми, холос. Бошқа лигаларда ҳам эътирозлар етарли. Фақат Бундеслигада тўла қонли қишки танаффус жорий этилган. Футболчилардаги хавотир ва безовталикни тушуниш қийин эмас. Қатардаги қишки мундиалдан кейин уларни қишки Африка Кубоги кутиб турибди. Янги мавсумда эса учрашувлар сони кўпайган ЕЧЛ, клублар ўртасидаги ЖЧ ва МЛ баҳслари бўлиб ўтади.

Ўтган йили Кевин де Брюйнени қўллаб-қувватлаган Гарет Бэйл жумладан, шундай деганди: «Кевин бир мавсумда 79 марта майдонга тушишига тўғри келмоқда. Бу нормал ҳолат эмас». УЕФАнинг янги турнирлари ва ислоҳотлари туфайли ўйинлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин. Дарвоқе, Гвардиола футболчилар ва уларнинг касаба уюшмасига қарши намойиш ташкил қилишни тавсия этди - «Сити» мураббийи тиғизликни шу тариқа бартараф этиш мумкин, деб ҳисобламоқда. У ҳолда Шимолий Америка лигаларидаги каби локаутга ўхшаш ҳодиса юз беради. Бу чора наф берармикин?

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 24.10.2023. Ўқилди: 1478 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.