Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лионель Месси ва Криштиану Роналду 2023 йилда қандай статистикага эга?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Месси ва Роналду қарама-қаршилиги узоқ вақт давом этди. 2023 йилдан бошлаб бу афсоналар Европадаги саргузаштларини якунлашди. Ҳозир улардан бири Саудияда, бошқаси эса Америкада.
2022 йилнинг сўнгги ҳафталарида Месси футбол оммаси кўрган энг буюк ўйинчи сифатида эътироф этила бошлади. Негаки, у Аргентинани жаҳон чемпиони қилди. Ўзи эса Қатардаги мундиалнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Роналду учун бу давр оғир эди. Жаҳон чемпионатида Португалия асосий таркибидан тушиб қолгач, унинг «МЮ» билан тузган шартномаси бекор қилинди. Роналдунинг ўзи эса Саудия Арабистонига йўл олди. Албатта, бу икки даҳонинг фаолиятини кузатиш ҳамма учун қизиқ бўляпти. Негаки, улар тез орада футбол билан хайрлашади.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «ПСЖ»нинг натижалари ёмонлашиб кетди. Бу жамоа ички чемпионатда кутилмаган мағлубиятларга учраб, ЕЧЛ ва Франция кубогини эрга тарк этди. Шунга қарамай, мавсум сўнггида парижликлар мамлакат чемпионлигини қўлга киритганди. Бу нарса Месси учун етарли бўлмади. Аргентиналик ярим ҳимоячи МЛСга йўл олди. 36 ёшли Месси «Интер Майами» билан голлар ва ассистлар амалга оширди ва жамоасига титул ютишда ёрдам берди. Майамидаги ҳаёти ҳақида Месси шундай деганди: «Ушбу шаҳардаги одамлар бизга доимо куч беради. Уларнинг қўллаб-қувватлови билан биз яхши натижаларга эришмоқдамиз. Ҳар куни учрашадиган мухлисларим ўта қувноқ ва шод. Шу сабабли ҳам мен бу ерда бахтли яшаяпман».

Роналду ҳам аллақачон ўзи борган лига ҳақида гапириб улгурди.
«Менимча, одамлар бу лигага янада очиқроқ кўз билан қараши керак. Ҳа, Саудия лигасини АПЛга қиёслаб бўлмайди. Агар шундай десам, бу ёлғон бўлади. Аммо бу ердаги футбол мени ижобий жиҳатлари билан ҳайрон қолдира олди. Ишончим комилки, келаётган бир неча йилда бу лига дунёнинг бешинчи ёки олтинчи энг савияли мусобақасига айланади», – деганди португалиялик ҳужумчи.

Роналду «Ан-Наср»га ўтганидан бери яққол тўпурарга айланди. Аммо унинг клуби ўтган мавсумда титул қўлга кирита олмади. Аммо Роналду жамоаси билан Араб чемпионлари кубогига эга чиқди.
Қуйида 2023 йилда Месси ва Роналдунинг барча мусобақалардаги статистикасини тақдим этамиз.

Лионель Месси
Ўйинлар: 42 та
Дақиқалар: 3552
Голлар: 28 та
Ассистлар: 12 та
Хет-трик: 1 та
Жарима зарбасидан: 5 та гол
Ўртача: ҳар 88 дақиқада гол/ассист

Криштиану Роналду
Ўйинлар: 45 та
Дақиқалар: 3937
Голлар: 43 та
Ассистлар: 10 та
Пенальтидан: 12 та гол
Хет-триклар: 3 та
Жарима зарбасидан: 3 та гол
Ўртача: ҳар 74.3 дақиқада гол/ассист.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:15, 27.10.2023. Ўқилди: 10609 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик