Суперлига 23-туридан ўрин олган «Насаф» – «Металлург» (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Голларни ўз вақтида кирита олдик. Бу бизга энгиллик берди. «Металлург» барча беллашувларда 5 та ҳимоячи билан ҳаракатланади ва тезкор гол киритмаганимизда бизга қийин бўларди. Ўйинни ҳам, ҳисобни ҳам назорат қилдик. Аслида бундан кўп гол киритсак бўларди, аммо, асосийси ғалабага эришдик.
Тақвим тиғиз, аммо вазиятдан чиқишимиз лозим. Шу сабабли ротацияга қўл уряпмиз. Бу осон эмас, аммо ҳаракат қилиш керак.
Пенальти бўйича машғулотларда ўзига хос мусобақа ўйнаб турамиз. Кўпинча эса мен ғолиб бўламан. Шу сабабли, бу борада муаммолар борлиги кўринмоқда. Азизбек ҳам яхши фойдаланар эди. Жавоҳирда эса жароҳат бор эди, Зафармуродга ҳам ишонч билдирар эдик. Иккала беллашувда ҳам тажрибали футболчиларга имконият бердик. Бу жиҳатга эътибор қилиш лозим, муҳим учрашувлар олдинда”, – деди Бердиев.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).