Ўзбекистон Суперлигасининг 23-турида ОКМК 28 октябрь, шанба куни “Андижон” майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида олмалиқликлар футболчиси Хуршид Ғиёсов VAR ёрдамида белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Миржалол Қосимов жамоаси ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг ОКМК очколари сонини 39 тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди. Андижонликлар 34 очко билан 6-поғонадан жой олган.
Суперлига, 23-тур
28-октябрь, шанба
“Андижон” – ОКМК 0:1
Гол: 0:1 — 18 Хуршид Ғиёсов (пенальти).
“Андижон”: 72. Игор Литовка, 5. Абдулвоҳид Гулямов, 8. Фарҳодбек Бекмуратов (9. Леван Арвеладзе, 34), 10. Илҳомжон Абдиганиев (11. Сардор Абдунабиев, 68), 13. Сардорбек Азимов (19. Сухроб Бердиев, 68), 15. Владимир Бубаня, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Исломбек Маматказин, 66. Илҳомжон Алижонов (22. Шаҳбоз Эркинов, 86), 94. Армин Бошнияк (14. Абдураҳмон Комилов, 68), 99. Рубин Ҳебай.
ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 29. Виталий Денисов, 3. Сардор Раҳмонов, 15. Ойбек Рустамов, 2. Акрамжон Комилов, 4. Миржамол Қосимов, 17. Санжар Турсунов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (24. Мурат Эрматов, 90+4), 10. Хуршид Ғиёсов (7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 89), 27. Мартин Боаке.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).