Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Микель Артета "Арсенал"га келиб кашф қилган беш футболчи. Уларнинг кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Микель Артетанинг мураббий сифатидаги даражасини унинг кашф этган футболчилари мисолида кўришингиз мумкин. 41 ёшли мутахассис ўзига берилган "хомашё"ни юқори даражага эга юлдузларга айлантира олди. Қуйида Артета "Арсенал"ида юқори даражага чиққан футболчилар ҳақида сўз боради.

Деклан Райс

Райс "Вест Хэм"да жамоа юраги эди. Айнан унинг ҳаракатлари билан болғачилар ўтган мавсумда Европа чемпионига айланди. Агарда "Арсенал" Райснинг сифатларини аниқ билмаганида, уни сотиб олмаган бўларди. 25 ёшли ярим ҳимоячи "тўпчилар" сафига эндигина ўтганига қарамай, аллақачон Артета жамоасида ўз ўйинини кейинги даражага кўтара олди.
"Кейинги тўрт ҳафтада мен футболчи сифатида яхшигина ўсдим. Бу жамоада мен футбол ҳақида ўзимга қоронғу бўлган кўплаб нараларни ўрганаяпман", – дейди Англия терма жамоаси аъзоси.

Мартин Эдегор

Микель Артета қураётган жамоанинг ўзакларидан бири бу Эдегордир. Норвегиялик ўз фаолиятида узоқ йиллик саргардонликлардан кейин, ваниҳоят ҳақиқий уйини топди дейиш мумкин. Эдегор олти йил "Реал" футболчиси сифатида Европани турли клубларида ўйнади. Аммо мадридликлар сафига кира олмади. "Арсенал"даги ижара муддати омадли бўлди ва Лондон клуби уни бутунлай сотиб олди. Негаки, Артета Эдегорда келажакни кўра олган. Ҳозир унинг жамоа учун аҳамияти беқиёсдир.

Вильям Салиба

"Арсенал" 2019 йилда ёш ҳимоячи сотиб олади. Салиба Лондон клубига ўтганидан кейин ўз имкониятини узоқ вақт кутиб, ижараларда юришига тўғри келди. Франция терма жамоаси аъзосининг "Сен-Этьен", "Ницца" ҳамда "Марсел"даги уч йили кўрсатдики, Артета ихтиёрида ажойиб футболчи бор. Шу сабабли ўтган мавсум Салиба зудлик билан жамоага қайтарилди ва асосий таркибга кирди. Ўтган ёзда Салиба "Арсенал" билан 2027 йилга қадар ўз шартномасини узайтирганди. Бу ишда Артетанинг хизматлари беқиёс.

Арон Рамздейл

Артета журналистларнинг Рамздейлни захирада қолдириш ҳақида берган саволига шундай жавоб берганди: "Бу савол менга берилмаслиги керак. Мен уни қандай сифатларга эга ва қўлидан нималар келишини яхши биламан. Айнан мен уни жамоага олиб келганман. У пайт бу ишим учун кўпчилик мени маломат қилганди". Артетанинг гапларида жон бор. 2021 йилда у таваккал қилиб, икки бор АПЛдан тушиб кетган Рамздейлни сотиб олади. Аммо бир мавсум ичида дарвозабон нималарга қодир эканини кўрсата олди. Ҳа, ҳозир у захирада ўтирибди. Аммо, аниқки, айнан Артета сабабли Рамздейлнинг даражаси бутунлай юқорилади.

Леандро Троссард

Бельгиялик вингер ҳали "Арсенал" сафида тўлақонли асосий таркиб вакилига айлана олмади. Аммо Троссард ажойиб харидлардан бири бўлди дейиш мумкин. У ўтган мавсумда асосан захирадан майдонга тушиб, 10 та голда бевосита иштирок этганди. Троссард Артета жамоасида ўртача ҳар 89 дақиқада бу ишни қилмоқда. "Брайтон" сафида Троссард бу борада 142 дақиқалик кўрсаткичга эга бўлган. Поттер даврида эса бу статистика 236 дақиқагача тушиб кетганди. Шундай экан, Артета 29 ёшли ҳужумчини яхшилай олган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 22:00, 28.10.2023. Ўқилди: 1516 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.