Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА қарздор клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрмоқчи [72]

Фигу "эл-класико" натижасини тахмин қилди [41]

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш» [22]

Хаби Алонсо туркиялик юлдузни олиб келиш учун Мбаппедан бошқа исталган футболчисидан кечишга тайёр [19]

"Реал" собиқ форварди - "эл-класико" ҳақида: "Мағлубиятга учраган жамоа психологик жиҳатдан синади" [18]

Суперкомпьютер Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити номини айтди - бу "Реал", "Барселона" ёки "Бавария" эмас [15]

ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди [8]

АПЛнинг икки топ клуби "Реал"нинг трансфер режасини барбод қилмоқчи [6]

Маркус Рэшфорд: «Реал» кучли жамоа, лекин биз ғалаба учун боримизни берамиз» [6]

Эрлинг Холанд 250 минг фунтга Lamborghini харид қилди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7199 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қимматбаҳо афсоналар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европанинг номдор клублари юқори рейтингга эга бўлган футболчиларни харид қилиш учун банкларни шип-шийдам қилишга ҳам тайёрлар.

Масалан, «ПСЖ»  2017 йилда Неймарни ўз таркибига жалб этиш учун жаҳон рекордига тенг маблағ сарфлади. Қуйидаги материал ўз фаолияти давомида энг кўп маблағли келишувларга сабабчи бўлган футболчилар ўнлигига бағишланган.

10. Златан Ибрагимович - 169,1 млн. евро

«Аякс», «Ювентус», «Барселона», «Милан», «Интер», «ПСЖ», «МЮ»... Ибранинг етакчи ўнликдан жой олиши бежиз эмас. Швециялик афсона нафақат топ-клублар, балки миллий терма жамоада ҳам доимо ёрқин ўйин кўрсатган ва трансфер бозорида серхаридор футболчилар сафидан жой олган.

9. Анхель Ди Мария - 179 млн. евро

2007 йилда 8 млн. евро эвазига «Росарио Сентралдан «Бенфика»га ўтган Ди Мария ҳам ноёб иқтидорини намо­йиш этиб, 2010 йилда «Реал»­ни 33 млн. евро сарфлашга мажбур этганди. 4 йилдан кейин у билан таркибни кучайтиришга аҳд қилган «МЮ» трансфер бобида Британия рекордини ўрнатди. Аргентина мундиалининг ғолиби «ПСЖ» ва «Ювентус»даги фаолиятдан кейин, шу йилнинг ёзида «Бенфика»га қайтди.

7-8. Килиан Мбаппе - 180 млн. евро

Ноёб иқтидор соҳиби дастлабки трансфернинг қиймати билан рейтингда етакчи квартетдан жой олди. 2016|17 йиллар мавсумида «ПСЖ»га ижарага берилган «Монако» ҳужумчиси ҳозирга қадар 260та беллашувда 212та гол уриш билан ўзига сарфланган харажатни тўла оқлади.

7-8. Антуан Гризманн - 180 млн. евро

2014 йилда 30 млн. евро эвазига «Реал Сосьедад»ни «Атлетико»га алмаштирган франциялик футболчи Диего Симеоне раҳбарлигида энг сермаҳсул (257 ўйин, 133 гол) ҳужумчилардан бирига айланди. 2019 йилда «Барса» уни 120 млн. еврога харид қилди. Лекин кейинчалик молиявий муаммолар туфайли 2021 йил августида 20 млн. еврога «Атлетико»га сотиб юборди.

6. Филиппе Коутиньо - 180,3 млн. евро

Миланнинг «Интер»идан атиги 13 млн.га харид қилинган бразилиялик футболчини «Ливерпуль» 5 йилдан кейин 122 млн.га «Барселона»га пуллаганди. Бироқ терма жамоа аъзоси «Камп-Ноу»да ишончни оқлай олмади ва ижара асосида «Бавария»га ўтиб кетди. 2019|20 йиллар мавсумида у мюнхенликлар сафида «Барса»га 2та гол ургач, клуб ҳамкорликни тўхтатди. Шундан кейин Коутиньо «Астон Вилла»га йўл олди. Лекин Унаи Эмери унга етарли ишонч билдирмади. Натижада бразилиялик плеймейкер сентябрь бошида Қатар пойтахти Дохага кўчиб ўтди - «Ал-Духайл» клуби билан бир йиллик ижара шарт­номаси тузди.

5. Альваро Мората - 189 млн. евро

Энг буюк кўчманчилардан бири мақомини олган Мората номдор грандлар таркибида ўз омадини синаб кўрди. «Реал» академиясида таҳсил олган ҳужумчини 2014 йилда «Ювентус» 20 «лимон»га харид қилганди. Орадан 2 йил ўтгач, мадридликлар уни келишув бандига асосан қайтариб олишди. Кейин Альваро «Челси»да омадсизлик азобини тотиб кўрди ва 2020 йилда «Атлетико» уни 35 млн. эвазига ўз сафига қўшиб олди. 2020|21 йиллар мавсумини ижара асосида «Ювентус»да ўтказган 30 ёшли ҳужумчи ўтган йил июнига қадар Турин клубида бўлиб, кейин Испанияга қайтди.

4. Усмон Дембеле - 220 млн. евро

Ёш иқтидорларни синчковлик билан кузатиб юрадиган «Боруссия Дортмунд» 2016 йилда Дембелени «Ренн»дан 13 млн. фунтга сотиб олганди. Бир йилдан кейин у билан Неймар ўрнини тўлдиришга қарор қилган «Барселона» 135,5 млн. фунтдан воз кечди. Сўнгги йилларда Усмон жароҳатлар гирдобида қолган бўлсада, тез орада саломатлигини тиклаб олди ва ёзда «ПСЖ»га ўтиш эвазига 50 млн. евро даромад келтирди.

3. Криштиану Роналду - 247 млн. евро

Лиссабоннинг «Спортинг»идан 19 млн. евро эвазига «МЮ»га ўтган Роналду дунёдаги энг яхши ўйинчилар сафига кўтарилди. Кейин «Реал» уни Испанияга таклиф этди. Вингер эса барча турнирлардаги 438 учрашувда 450та гол уриш билан 94 млн. евро беҳуда кетмаганлигини исботлади. Кейин Роналду Ла Лиганинг 2 карра чемпиони ва ЕЧЛ­нинг 4 карра ғолиби сифатида 2018 йилда «Ювентус»га йўл олди ва «Бланкос»га 117 млн. даромад келтирди. Ке­йин у 17 млн. евро баҳосида яна «МЮ»га, ўтган йил декабрида эса Саудияга равона бўлди.

2. Неймар - 310 млн. евро

«Сантос»даги фаолиятидан кейин Неймар 2013 йилда 88 млн. евроли келишувга асосан «Барселона» аъзосига айланди ва қисқа вақт ичида Лионель Месси ҳамда Луис Суарес билан ўта сермаҳсул учликни ташкил этди. 2017 йил ёзида ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган «ПСЖ»ни 220 миллионли баҳо ҳам тўхтата олмади. Жаҳон рекорди мақомидаги харид бутун Европани шок ҳолатига туширди, «Барса»ни эса қарз­га ботирди. Жорий мавсумда «Ал-Ҳилол» шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи учун Саудия клуби 90 млн. евро таклиф этганди.

1. Ромелу Лукаку - 339,2 млн. евро

2011 йилда «Андерлехт»дан 15 млн. еврога «Челси»га ўтган ҳужумчи 2014 йилда «кўклар»га 20 млн. фойда келтирган ҳолда «Эвертон» сафидан ўрин олди. 2017 йилда эса 84,7 млн. евро эвазига «МЮ» Ромелуни ўз сафига қўшиб олди ва бир йилдан кейин «Интер»­га 74 миллионга сотиб юборди. 30 ёшли ҳужумчи миланликлар сафида 95та ўйинда 64та гол уриб, унга тош отаётган танқидчилар оғзини юмди. Шундан кейин «Челси» уни «Стэмфорд Бриж»га қайтариш учун 113 млн. сарфлади. Лекин Бельгия терма жамоасининг ҳужумчиси аввалги сермаҳсул ўйинни кўрсата олмади. Ҳозирда «Рома» сафида ижара асосида ўйнамоқда.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:29, 28.10.2023. Ўқилди: 1748 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.