Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона"нинг "эл-класико"даги энг яхши ва энг ёмон футболчилари номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Эл-класико"да "Барселона" билан ҳаммаси жойида эди. Ҳисобдан ташқари Хави жамоасида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдик. Унинг шогирдлари ўз уйида ўйиннинг асосий қисмида устунлик билан ҳаракат қилди. Аммо ҳаммасини Жуд Беллингемнинг ҳаддан ташқари юқори маҳорати ўзгартирди. Каталонияликлар ҳақли равишда олти дақиқа ичида устунликни ўз қўлига олганди. Аммо Беллингемнинг иккинчи таймдаги голлари уч очкони пойтахт жамоасига олиб берди. "Барселона"нинг мағлубияти "Реал"дан тўрт очко ортда қолишига сабабчи бўлди. Қуйида "эл-класико"да "кўк-анорранглилар"нинг энг яхши ва энг ёмон футболчиларини аниқлаймиз.

Энг яхши

Гави: 8/10

Ҳозир нафақат Испанияда, балки дунёда ҳам Беллингемга тенг келадиганини топиш жуда қийин. Кечаги ўйин ҳам буни исботлади. Аммо мезбонлар сафида Беллингем каби яхши ҳаракат қилган, аммо гол ура олмаган футболчи бор эди. Гави ўша вакилдир. Жамоаси мағлуб бўлганига қарамай, 18 ёшли ярим ҳимоячи ёрқин ҳаракат қилди. У баҳс давомида 10 та яккама-якка курашларни енгди, 9 марта рақибдан тўпни олиб қўйиб, 4 бор омадли "подкат"ни амалга оширди. Шу сабаб Гави 8 баллга лойиқ кўрилди.

Илкай Гюндоган: 7/10

Мағлубиятга қарамай, Гави каби эътирофга лойиқ футболчилардан бири бу Гюндогандир. Араухо Жуниорни бир амаллади, Кристенсен эса марказда яхши ҳаракат қилди. Аммо Гюндоган ҳаммадан ажралиб турарди. Собиқ "шаҳарлик" ўйин давомида гол уришдан ташқари 94 фоиз узатмаларни аниқ ижро этган.

Энг ёмон

Ферран Торрес: 5/10

"Барселона" "Реал"ни енга олмаганининг асосий сабаби бу ҳужум чизиғидагиларнинг етарлича яхши ҳаракат қилмагани билан боғлиқ. Ферран Торресни бу борада айбласак бўлади. У бирорта вазият яратмади ёки ундан фойдалана олмади. 23 ёшли ҳужумчи бир соат давомида рақиб дарвозаси томон бирорта зарба бера олмагани факти ҳам ҳаммасини айтиб турибди.

Жоау Канселу: 5/10

"Барселона"нинг ўзини кўрсата олмаган футболчилари ичида Канселу ҳам бор. Португалия терма жамоаси аъзосидан мухлислар кўп нарса кутган эди. Аммо у ўзига берилган вазифани тўлиқ адо эта олмади. Ҳужумни қўллаб-қувватлашда муаммоларга дуч келган Канселунинг ўзининг позициясига қайтгани маъқулроқ деган фикрлар янграмоқда ва бу гапда жон бор.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:25, 29.10.2023. Ўқилди: 10799 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик