Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Олтин тўп" соҳибларининг энг бойлари кимлар? Кучли бешлик билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

France Football томонидан ҳар йили тақдим этиб бориладиган "Олтин тўп" соврини энг яхшиларгагина насиб этади. 2023 йилги версия учун энг асосий даъвогар сифатида Холанд ва Месси қаралмоқда. 30 октябрь, яъни бугун "Олтин тўп" ўз эгасини топади. Қуйида ҳозиргача ушбу совринга эга чиққанларнинг энг бойларини билиб оласиз.

Криштиану Роналду – 363 миллион фунт

Дунёдаги энг машҳур спортчи бўлиш билан биргаликда, Роналду энг кўп маош оладиган футболчи ҳамдир. Португалиялик юлдуз Instagram'да 876 миллион кузатувчига эга. Унинг бир йиллик даромади 363 миллион фунтни ташкил этиши айтилган. Роналду "Ан-Наср"да йилига 62 миллион фунт маош олади. Турли хил тижорий ҳамкорликлар билан бирга Роналдунинг маоши бир йилда 173 миллион фунтгача боради. 38 ёшли футболчи Nike билан бир умрлик шартнома имзолаган ва бу учун Роналду 1 миллиард фунт олади. Қолаверса, қаҳрамонимизнинг ўз бизнес империяси бор. Улар ичида меҳмонхоналар тармоғи, ички кийим ишлаб чиқариш, фитнесс ускунлари ва шампун саноати энг кўзга кўринганларидир.

Лионель Месси – 105 миллион фунт

Месси барча даврлардаги энг яхши футболчидир. Бугун у ўз фаолиятидаги саккизинчи "Олтин тўп"ни қабул қилиб олиши мумкин. Аргентиналик "Интер Майами"га кўчиб ўтди. Ҳозир унинг йиллик маоши 35-47 миллион фунт атрофида. Унинг йиллик даромади 105 миллионни ташкил этади. 36 ёшли футболчи ҳам кўплаб тижорий лойиҳаларда иштирок этиб, ўз даромадларини кўпайтиради. Adidas ва Месси 2017 йилдан бери ҳамкорлик қилади. Шу сабабли у йилига 20.4 миллион фунт олади. Шунингдек, Месси Pepsi'нинг глобал элчисидир.

Кака – 75 миллион фунт

Роналду ва Месси эраси аввалида бу икки даҳони Кака мағлуб этиб, "Олтин тўп"га эга чиқади. 41 ёшли афсона 2007 йилда бу совринга лойиқ деб топилганди. Кака 2017 йилда футболдан кетади. Шунга қарамай, у ҳар йили 74 миллион фунт ишлаб топмоқда. Бразилиялик Twitter'да илк бор 10 миллион обуначилари бўлган инсонга айланганди. Тижорий ҳамкорликлар борасида Каканинг ҳам омади чопган. У глобал брендлар бўлмиш PlayStation ва OPPO билан ҳамкорлик қилади.

Карим Бензема – 62.5 миллион фунт

Собиқ "Реал" ҳужумчиси 2022 йилги соврин эгаси саналади. Бензема ҳар йили 62 миллион атрофида даромад кўради. Айни дамда "Ал-Иттиҳод" француз ҳужумчиси хизматлари эвазига ҳар ҳафта унга 3.3 миллион фунт маош беради. Бензема "Олтин тўп" топшириш маросимига қўлида 500 минг долларлик Richard Mille билан келганди. 35 ёшли ҳужумчи ҳам тижорий лойиҳаларда анча фаол қатнашади.

Майкл Оуэн – 54.4 миллион фунт

Майкл Оуэн "Олтин тўп"нинг 2001 йилги версиясига эгалик қилади. 43 ёшли собиқ футболчи ҳозирда йилига 54.4 миллион фунт даромадга эга. Оуэн фаолияти давомида "Ливерпуль", "Реал", "Ньюкасл", "МЮ" ва "Сток Сити"да ҳаракат қилган. У 2013 йилда футбол билан хайрлашганди. Шундан бери собиқ ҳужумчи TNT Sport (BT Sport) каналида мухбир бўлиб ишлайди.
Шунингдек бу борада кейинги ўринларни Зайниддин Зидан, Луиш Фигу ва Фабио Каннаваролар эгаллайди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:26, 30.10.2023. Ўқилди: 14624 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик