Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 26 29
12 Сурхон 26 28
13 Бухоро 27 25
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8421 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Антонио Конте: «Мағлубият – 36-48 соат давом этадиган мотам...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт ишсиз юрган Антонио Конте тез орада мураббийлик фаолиятини қайта тикласа, ажабмас.

Ҳар ҳолда, унга талаб йўқ эмас. Rai 2 телеканали меҳмони бўлган италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам интервью жараёнида катта чорловларга тайёр эканлигига шаъма қилди. Тўғри, суҳбатда асосан Контенинг шахсияти хусусида гап борди.

- Антонио, кўпинча сизга нисбатан «ваҳший» иборасини қўллашади...

- Тушунарлики, ваҳший бўлиб туғилмаганман, лекин болалик йиллариёқ менда табиий равишда қатъий характер шаклланди. Дейлик, бунда кўча муштлашувлари ва ўз-ўзини ҳимоя қилишга интилиш таъсири бор. Қисқаси, муайян вазиятларга дуч келганингизда, аста-секин ваҳшийлашиб борасиз. Мисол учун, кимдир устингиздан ҳукм­ронлик ўрнатишни истаб қолиши мумкин: «Эшит, энди сенинг ҳаётинг менинг қўлимда!» Бундай ҳолатда сиздан озгина қатъийлик кўрсатиш талаб этилади. Қолаверса, биласизми, бурж белгисига кўра, шерман...

- Конте ҳозир фақат футбол ҳақида ўйлайдими ёки...?

- Одатда ишдан ташқарида футбол ҳақида ўйлашни ҳам, гапиришни ҳам умуман ёқтирмайман. Аксинча, бўш вақтни кўпроқ футбол билан умуман алоқаси йўқ одамлар даврасида ўтказишга мойилман. Жумладан, уйда доимо футболни четга суриб қўйишга ҳаракат қиламан, лекин бунинг иложи йўқ. Чунончи, замонавий футболда мураббий ишга доир ўй-хаёлларини уйига судраб боришга мажбур, барибир.

- Умуман, шахсий характерингизни қандай тавсифлайсиз?

- Ҳаётда ўта тўғри одамман. Макр-ҳийлага мойил инсонларни жиним суймайди, ўзим каби тўғри кишиларни қадрлайман. Таъсирчанманми? Эҳтимол, лекин унчалик эмас. Ўзаро муносабатлар ёлғон устига қурилишига тоқат қилолмайман, ҳар доим суҳбатдошим учун очиқ бўлишга интиламан. Камчиликларим? Вақти-вақти билан қизиққонлик қилишим мумкин, яна бироз сабрсиздирман. Умуман, ўзим ва атрофимдагиларга ўта талабчанман, чунки мағлубиятни асло қабул қилолмайман.

- Лидерлик фазилатларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳақиқий етакчилик айниқса, футбол мураббийи учун зарур. Ўзим ишлаган барча жамоаларда ҳамиша биринчи шахс бўлишга интилганман. Умуман, лидерлик табиатимга ҳам хос, айнан шунинг учун туғилганман, менимча.

- Ўзингизга футболчи сифатида неча балл қўясиз?

- 8.

- Мураббий сифатидачи?

- 8,5. Ҳозир 54 ёшдаман. Ўйлайманки, мураббийлик соҳаси учун ҳали ёшман ва фаолиятимнинг қолган қисмида ўз рейтингимни ошириш имконияти йўқ эмас.

- Футболчи ролида сизга нима етишмаганини биласизми?

- Истеъдод. Хайриятки, мураббийликда бундай истеъдодга эгаман. Футболчилик даврида техник салоҳиятим чакки эмасди, лекин Зидан ёки Дель Пьеро каби катта истеъдод саналмаганман.

- Баъзан ёлғиз қолишни истаётганингизни ҳис қила-сизми?

- Ҳа, жамоам ютқазганида. Қайтараман, мағлубиятга тоқат қилолмайман, шунинг учун омадсизлик аламини ёлғиз ютишни афзал кўраман. Баъзан ҳаттоки, сиқилганимдан касал бўлиб қоламан. Мен учун мағлубият - 36-48 соат давом этадиган мотам. Бундай пайтлар ўзимни изоляция­га оламан, чунки қандай ҳолатга тушишим ўзимга маълум. Ҳа, мағлубиятлар - вақтинчалик омадсизлик. Уларни тўғри қабул қилиш учун эса ўринли реакция муҳим.

- Тарихни қайта ёзишга хоҳишингиз қандай?

- Тарихнинг бир қисмини қайта битиш учун менда омад ва бир чимдим маҳорат бор. Лекин барчасини ҳали туймадим. Келажакда тарих ёзишда давом этишимга имкон берувчи вазиятга тушишни истайман, албатта.

- Ҳозир қандай орзулар оғушидасиз?

- Барчасини ичимда сақлайман, чунки айримлари ҳеч қачон амалга ошмаслиги мумкин.

- Одатда ғалабадан қанча вақт хурсанд юрасиз?

- Ғалаба қувончи мағлубият аламига нисбатан камроқ давом этади. Муҳими, ғалабалар ақлий фаровонлик бағишлайди. Оддий айтганда, кеч­қурун хурсанд ҳолда ётаман ва эрта уйғониб, кейинги ўйин ҳақида бош қотира бошлайман.

- «Ювентус»да ўйнаш/ишлаш нимани англатади?

- «Юве» ҳар доим кимларгадир қувонч, бошқаларга алам бағишлайдиган жамоа ҳисобланган. Ҳақиқат шуки, «кекса синьора»да ўйнаш ёки ишлаш ҳамма учун эмас. Бинобарин, бу клубда деярли бутун Италия сизга қарши туради.

- «Юве» сафига 21 ёшда қўшилгансиз...

- Ўша пайт атрофимдаги ҳаммаси баҳайбат кўринганди. Эҳтимол, биринчи мавсумда ички қўрқувим панд бергандир. Сабаби оддий - ютқазишни хоҳламадим ва клубда қолиш учун ҳаммага «ўткир тишларим ва тирноқларим»ни кўрсатдим.

- Мураббийликда ҳам ҳар бир клубда маълум из қолдирдингиз...

- Бошқача айтганда, ўзим ишлаган барча жамоаларда бир неча йилга пойдевор қуйдим. Ҳеч қачон «чиқинди» қолдирмаганман.

- Клублардан кетиш қандай юз беради?

- Қачонки, клубга ўзимдаги бор нарсаларни тўлиқ берганим ва кучим тугаганини тушунсамгина иш жойини ўзгартиришга қарор қилишим мумкин. Агар қайсидир футболчи трансфери юзасидан фикр сўрашса, ҳар доим шахсий қарашларимни борича айтаман.

- Манчинининг Италия термасидан кетганига муносабатингиз...

- Тафсилотларга чуқур киришни хоҳламайман. Манчини Европа чемпионатида ғалабани таъминлади - тарихий иш. Кейин жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқолмади - буниси катта муваффақиятсизлик ва барчамиз учун чуқур яра. Тўғриси, агар Манчини ўрнида бўлганимда, ўша омадсизликдан кейин дарҳол кетардим.

- Саудия Арабистони футболига интилиш ҳақида нима дейсиз?

- Агар газеталарга ишонсангиз, араблар ҳамма, жумладан, менга ҳам таклиф билан чиқишди. Лекин рад этдим. Чунки ҳали еврофутбол қозонида қайнашим керак.

- Моуриньо билан муносабатингиз қандай?

- У - ғолиб. Аввалига бир-биримизни тилимизга келган аччиқ сўзлар билан «сийладик», кейин учрашиб, қўл бериб сўрашдик. Унинг ҳаммасини юзингизга айтишини қадр­лайман, гарчи АПЛда ўртамизда нохуш ҳолатлар кузатилган бўлсада. Англияда бу каби ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтаришни «ақл ўйинлари» сифатида таърифлашади. Қайтараман, кўчада улғайганимни ҳеч қачон унутмайман ва нимадандир ёки кимдандир қўрқмайман.

- Рим ва Неаполь шаҳарлари ҳақида...

- Ҳар икки шаҳарда ишлаш имкониятини қўлдан чиқармасдим, аввало, одамлар иштиёқи туфайли. Умид қиламанки, кун келиб менга Рим ёки Неаполда фаолият юритиш насиб этади. Тўғри, бунинг учун аввало, муваффақиятга қаратилган жиддий ёндашув ва лойиҳа керак.

- Охирги пайтлар сизни айнан «Наполи» ва «Рома»га «боғлашмоқда»...

- Билмадим, «Наполи» ҳақида энди эшитиб турибман. де Лаурентис билан тез-тез завқ билан гаплашиб турамиз. Унга ҳурматим баланд, лекин «Наполи» Гарсияни танлаганини унутмаслик керак. Келажакдами? Қачонлигини билмайман, лекин фаолиятим охирида айнан ушбу эҳтиросли клублардан бирини бош­қармоқчиман.

- «Тоттенхэм»даги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?

- Бу жамоага ёлғиз бордим, меҳмонхонада яшадим. Буларнинг барчаси бироз азоблади. Ахир ҳар куни битта йўналишда ҳаракатланардим - иш ва меҳмонхона.

- Фаолиятингиздаги энг гўзал ғалабани айта оласизми?

- Энг гўзал ғалабам - бу қизим. Фарзандли бўлганингиздан кейингина одамларни севиш қандайлигини тушуна бошлайсиз.

- Нимадан қўрқасиз?

- Ўлим хаёли қўрқитади, тарих қачондир тугаши ҳам. Қабр тошимга «У ҳамма нарсасини бериб кетди» қабилида ёзиб қўйишларини истардим.

- Кечирим сўрашни ҳам биласизми?

- Бу борада олдин қандай бўлганимни билмайман, лекин вақт ўтиши билан кечирим сўрашни ўргандим. Инсонийлик нуқтаи назаридан ҳамма буни билиши шарт. Кечирим сўраш - шараф.

- Антонио енгилмасми?

- Талаб даражасида сезгирман, лекин енгилмас эмас...

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:45, 06.11.2023. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.