Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 19 49
2 Реал Мадрид 20 48
3 Вильярреал 19 41
4 Атлетико 19 38
5 Эспаньол 20 34
6 Бетис 20 32
7 Сельта 19 29
8 Атлетик Бильбао 20 24
9 Жирона 20 24
10 Эльче 19 23
11 Осасуна 20 22
12 Райо Вальекано 19 22
13 Реал Сосьедад 19 21
14 Мальорка 20 21
15 Хетафе 19 21
16 Севилья 19 20
17 Алавес 19 19
18 Валенсия 19 17
19 Леванте 19 14
20 Реал Овьедо 20 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Эспаньол 0-2 Жирона
20-тур Реал Мадрид 2-0 Леванте
20-тур Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
20-тур Осасуна 3-2 Реал Овьедо
20-тур Бетис 2-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар: Дебютдаги мўъжиза

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Учрашувда хавфли вазиятлар жуда кўп бўлди, лекин улардан самарали фойдаланишнинг иложи бўлмади. Дарвозабонлар Марк-Андре тер Штеген ва Унаи Симонлар ўта ишончли тўп суришди. Вақт эса ўтиб борарди. 79-дақиқада Хави ёш ярим ҳимоячи Фермин Лопес ўрнига янада навқиронроқ ҳужумчи Марк Гиуни майдонга туширди.

Захирадан тушган йигитча Жоау Фелишдан оқ фотиҳа олди, кейин унинг узатмасини қабул қилиш мақсадида рақиб ҳимоячилари ортидаги бўшлиққа чопа кетди. Дастлабки тегинишда Марк тўпни илиб олди, иккинчи тегинишда дарвозага йўллади - тўп Унаи Симоннинг қўллари остидан ўтиб кетди ва дарвоза тўридан жой олди. Буларнинг барчаси қандайдир 30-35 сония ичида юз берди. Ва йигитча байрам қилиш, орзусидаги дебютни нишонлаш учун югуриб кетди.

«Барса»да ҳеч ким бунчалик ёрқин дебютни намойиш этмаган, Хавининг сезгирлигига гап йўқ!

Бу «Барселона» ўйинчилари ўртасидаги энг зўр дебют бўлди. Марк 17 ёшдан 291 кун ўтганда майдонга тушиши билан гол урган энг ёш футболчига айланди. Ҳа, голни амалга ошириш учун атиги 35 сония етарли бўлди. Каталония грандининг ҳеч қайси дебютанти бундай тезкорликни намойиш эта олмаган. Таажжубки, бу ажойиб натижа Ла Лига рекорди эмас - Хорхе Галан «Осасуна»даги дебютини 29-сониядаги голи билан нишонлаганди. Бу голнинг пинҳоний қаҳрамони эса шубҳасиз, Хави.

Ҳа, Гиу «заявка»дан жой олган - жароҳатлар эпидемияси туфайли. Лекин «Барса» устози тарбияланувчиларга ишонади. Унинг даврида клуб тизимидаги 14 нафар ёш иқтидорлар асосий таркибда дебютларини ўтказдилар. «Барселона»даги дастлабки учрашувида Хави 17 ёшли Илёс Ахомашни майдонга туширганди. Ўшанда Илёс Гиудан ҳам кичикроқ эди. Шунингдек, Ламин Ямаль, Ферран Жужла, Альваро Санс, Эстанис Педрола, Мика Мармоль, Пабло Торре, Чади Риёд, Анхель Аларкон, Алеиш Гарридо, Фермин Лопес, Марк Каседо ва энди Марк Гиу ҳам унинг изни билан майдонга тушдилар. Ямаль ва Фермин савия жиҳатидан ротация ўйинчиси мақомига яқинроқлар.

«Захира ўриндиғида Марк Гиунинг юзида хавотир аломати йўқ эди. У гўё «устоз, мени майдонга туширинг» деяётгандек кўринди. Унинг тайёр эканлигига амин бўлгач, рухсат бердим. Табиийки, у гол уришни билади. Ҳаммаси ўта ажойиб бўлганидан мамнунман. Ўз шогирдим, тарбияланувчим ғалабани ҳадя этди. уларга ишонч билдиришда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аксинча, тарбияланувчиларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Улар орасида иқтидорлар жуда кўп. Фақат менга ҳам 17-18 ёшли пайтимда билдирилганидек ишонч бўлса, кифоя. Тайёр футболчини кўрсам, дарҳол имкон бераман», - дейди мураббий.

«Устозим дебютга шай туришимни, менга имконият беришини маълум қилди. Мен буни ҳар оқшом орзу қилардим. Ҳозиргидек оғир клуб ёш ўйинчиларга ишонч билдириши жуда муҳим. Биз барчамиз «Ла Масия»да тинимсиз ишлаймиз, клубнинг молиявий қийинчиликларни енгиб ўтишига қўлимиздан келганича ёрдам беришга уринамиз: мен, Фермин, Гави, Ламин... ҳозир нафас олишга қийналяпман, ишонгим келмайди. Шу лаҳзаларга етишишни орзу қилгандим - орзуга етишдим. Бугун ухлай олмасам керак», - деди Гиу ўз навбатида.

Умуман, Гиу ўзи ким? Кучли прессингга эга бўлган соф «тўққизлик»

Ҳа, «Барселона»да дебютантлар етарли. Лекин соф ҳужумчи анчадан бери бўлмаганди. Марк Гиу - баҳайбат «тўққизлик». 17 ёшли йигитчанинг бўйи 187 см. боз устига, улғайиши давом этмоқда. «Ла Масия» тарбияланувчиси жорий мавсумда 19 ёшгача бўлган «Хувениль А» жамоасида ҳаммани лол қолдирди. Яъни, иккинчи жамоадан асосий таркибга сакраб ўтди. Фаолияти Ламин Ямалникига ўхшаш: улар клуб тизимининг барча босқичларини ёнма-ён босиб ўтишган. Марк «Хувениль А» таркибидаги 7 учрашувда 6та гол урган.

Ҳужумчининг академиядаги собиқ устози Иван Карраско Испаниянинг «Спорт» нашрига шогирдини классик «тўққизлик» сифатида таърифлаганди: «У жисмоний қуввати билан ажралиб туради. Кучли жиҳати - ҳаводаги ўйин. Марк ўта тезкор, бўшлиқда уни тўхтатишнинг иложи йўқ. Марк қанотларга ўтиб, комбинацион ўйин кўрсатадиганлар тоифасидан эмас. У ўзининг кучли ва заиф жиҳатларини яхши билади, кучли прессинг соҳиби. Бундай ҳужумчиларни ҳимоячилар ёқтирмайдилар».

Бунинг исботи: бир ҳафта аввал Гиу «Хувениль А» таркибидаги ўйинда рақиб дарвозабонига шунақа прессинг кўрсатдики, у тўпни тўппа-тўғри ҳужумчи томонга тепиб юборди. Тўп дарвозадан жой олди, Гиунинг жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди «Барса» ўринбосарлар жамоаси мураббийи Рафаэль Маркеснинг эътирофи билан танишинг: «У жуда бақувват ўйинчи, ўта иззатталаб йигит. Марк - жарима майдончаси жангчиси».

Дарвоқе, Гиу аввал ҳам «Барса»нинг асосий таркибида Андрес Иньестанинг «Виссел Кобе» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Ҳозир Роберт Левандовскининг жароҳат олгани унга йўл очди. Аввалига у «Гранада»га қарши ўйинда «заявка»га киритилди, кейин тезкор голи билан дебютини нишонлади. Энди у польшалик тўпурар сафга қайтгунга қадар таркибда қолса керак. Робертнинг соғайиши ва айниқса, қимматбаҳо харид - Витор Рокенинг январда келиши Маркнинг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин. Лекин қаҳрамонимиз ишсиз қолмаслиги аниқ: 17 ёшгача бўлган Испания терма жамоа­си таркибида у 10 ноябрда старт оладиган жаҳон чемпио­натининг саралаш босқичидаги 8та ўйинда 7та гол урганди. Энди ҳужумчи Индонезиядаги ўсмирлар мундиалида майдонга тушади. Табиийки, у ерда мухлислар Марк­дан янада сермаҳсул ва ёрқин ўйин кутадилар.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:18, 08.11.2023. Ўқилди: 1430 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 19
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Вильярреал Альберто Молейро 8
6 Бетис Кучо Эрнандес 8
7 Осасуна Анте Будимир 8
8 Барселона Рафинья 7
9 Барселона Ламин Ямаль 7
10 Атлетико Хулиан Альварес 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.