Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК кубоги баҳсини бошқариш учун Тожикистонга боришади
ОФК ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳини ОФК кубогининг дастлабки тур ўйинига тайинлади. Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамларимиз Тожикистоннинг "Равшан" ва Иорданиянинг "Ал-Рамта" клублари ўртасидаги баҳсни бошқаришади.
Цейтлинга қанотларда Жаҳонгир Саидов ва Хусниддин Шодмонов ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса яна бир ўзбекистонлик ҳакам Азиз Асимов бажаради. Учрашув комиссари — эронлик Муҳаммадризо Касрай.
Владислав Цейтлин шу пайтгача тожикистонлик жамоаларнинг битта ўйинини бошқарган. 2009 йили Тожикистон ва Қирғизистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Непалда бўлиб ўтган қитъа чемпионати саралаш баҳсида тожикистонликлар ғалаба қозонишган (4:0).
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон чемпиони — Кўлобнинг "Равшан" ва Иордания вице-чемпиони — "Ал-Рамта" жамоалари ўртасидаги баҳс 6 март куни Хўжанддаги "Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги" номли стадионда (25 минг мухлисга мўлжалланган) бўлиб ўтади.
Манба: www.fft.tj
Киритилди: 11:35, 04.01.2013. Ўқилди: 4572 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар