Зидан Мессининг бошқа ўйинчилардан фарқи нимада эканини айтди
Лионель Месси ва Зайниддин Зидан "Adidas" фирмаси ролиги учун суратга тушиш жараёнида ўзаро суҳбатлашишди.
«Сен сеҳрлисан. "Ўнинчи рақамлар" учун эса бу керакли хусусият. «Ўнинчи рақам» – бу жамоа етакчиси, ижодкор.
Лео, сен вазиятни бошқа ўйинчиларга нисбатан тезроқ англайсан. Мен бошқаларга нисбатан бир сония илгарироқ ҳаракат қилардим, сен эса 3 сон тезроқ. Бу эса сени бошқалардан ажратиб туради. Сен ҳали тўпни қабул қилиб олмасингдан аввал нима қилиш кераклигини биласан. Бундай ишга ҳамма ҳам қодир эмас», – деди Зидан.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:23, 11.11.2023. Ўқилди: 1862 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар