Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ФИФА ва ОФКнинг футбол медицинасига бағишланган қўшма семинари ўтказиладиган бўлди. 14 январь куни бошланадиган семинар Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари учун ташкил этилади.
4 кун давом этадиган семинарда 12та мамлакатдан вакиллар иштирок этишади. Ўзбекистон, Япония, Эрон, Саудия Арабистони, Покистон, Афғонистон, Непал, Бутан, Шри-Ланка, Бангладеш, Қирғизистон, Тожикистон, Тожикистон ва Ҳиндистондан ташриф буюрадиган футбол шифокорлари таҳсил олишади.
ФИФА бош шифокори, профессор Иржи Франтишек Дворак семинарда дарс берадиган беш нафар ўқитувчилардан бири бўлади. Дворак футболдаги турли ҳолатлар — жароҳатлардан тортиб, мия чайқалишигача бўлган турли мавзуларда маъруза ўқийди.
Бошқа маърузачилар — Дато Гурчаран Сингх (Малайзия, ОФК тиббиёт департаменти бошлиғи), профессор Брюн Шейн Перри (Австралия), доктор Патрик Юнг (Гонконг) ва доктор Жаспал Сингх (Ҳиндистон) ҳам иштирокчиларга таҳсил беришади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).