Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гави: «Футбол мен учун - кислород»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона» жавоҳири майдонда техник маҳорат ва букилмас иродани шундай бирлаштирмоқдаки, бунақаси ярим ҳимоячиларда камдан-кам учрайди. Ҳар ҳолда, футболчининг жамоа «мия»си ва «ўпка»си ролларида тенгданига кўзга ташланиши ҳар доим ҳам кузатилмайди. Яна бир томони, Гавининг майдондан ташқаридаги ҳаёти ҳозиргача кўпчилик учун очилмаган саҳифа ҳисобланади. Йигитча бироз уятчан ва нимадир дейишдан аввал обдон ўйлаб кўришни маъқул билади. «Барселона» матбуот хизмати эса Гави фаолиятидаги дастлабки катта интервьюга тайёр бўлганини тушуниб, уни суҳбатга чорлади. Футболчи аввалига саволларга қисқача жавоб бериш билан чекланди, лекин озгина «исиниб» олгач, нутқ бобида ҳам чакки эмаслигини борича намоён қилди. Умуман, Гавига ҳавас билан боқмасликнинг иложи йўқ. У маъноли иборалар дунёсида янада самимийроқ кўринади. Худди ўйин пайти кўзларни қамаштириши каби....

- «Барселона»нинг асосий жамоасида аллақачон 100та ўйин маррасини забт этдингиз, аммо интервью бериш масаласида сустсиз. Нима, журналистлар билан суҳбатлашишни ёқтирмайсизми?

- Йўқ, шунчаки, бироз уятчанман, қолаверса, футболга кўпроқ эътибор қаратишни афзал кўраман. Тўғри, мулоқот маданиятини оширишим зарур, албатта, вақти-вақти билан интервью бериб туришим кераклигини ҳам тушунаман.

- Сизга маҳлиё бутун бошли фан-база борлигини биласизми?

- Ҳа. Барчаси сайр вақти ва ижтимоий тармоқларда сезилмоқда. Лекин бунга берилиб кетишим ярамайди. Дейлик, ижтимоий тармоқлар билан имкон қадар масофа сақлашга ҳаракат қиляпман.

- Хўш, Гави ўзи ҳақида нималарни эшитишни хуш кўради?

- Табиатан камтар йигитман ва ҳамма билан бирдек яхши муносабат ўрнатишга уринаман. Мени ҳам оддий қабул қилишларини хоҳлайман.

- Голларни нишонлашда «Барселона» рамзини ўпасиз. Севильяда туғилган йигитнинг Каталония клубига муҳаббатини қандай тушуниш керак?

- Сабаби оддий: тарихдаги энг яхши жамоа - Хави, Иньеста ва уларнинг «банда»сидан иборат «Барса» ўйинларини кўп кузатганман. Ўша вақтдаёқ «блауграна» асирига айланганман. Ўйлайманки, келажакда ҳам ўзгармайман - клубнинг абадий мухлисиман.

- «Барса» даргоҳига 11 ёшда келгансиз. Ўша пайт вужудингизни қўрқув босгандир?

- Ҳа, жуда. Эсимда, келишимдан 2 ойча олдин ота-онамга ҳеч қаерга кетишни истамаслигим, янги тажриба керак эмаслиги, уйдан узоқлашишдан қўрқишимни айтгандим. Бугун эса улардан миннатдорман, чунки иқтидоримни вақтида пайқадилар ва «Барса» мактабида таҳсил олишим кераклигини тушуниб, ўз қарорларида қатъий турдилар.

- Қизиқ, айнан нималардан қўрққандингиз?

- Ҳаммасидан, ахир «Ла Масия» жуда ҳайбатли... Қолаверса, ҳали анча кичик эдим ва жонажон шаҳарчам, дўстларим ва яқинларимдан айрилишни хоҳламасдим. Муҳими, «Барса»га кўчиб ўтиш ҳаётимдаги асосий бурилиш нуқтаси бўлди.

- Якунда эса «Ла Масия» жонажон уйингизга айланди...

- Ҳа, бора-бора ўзимни эркин ҳис қила бошладим ва бутун болалигим шу ерда ўтди.

- Дастлабки 6 ойда ФИФА-нинг «Барселона»га қарши санкциялари туфайли ўйнай олмадингиз. Ҳозир буни тасаввур қилиш қи-йин: худди қафасдаги шер каби юргандирсиз...

- Футболсиз туролмайман, бу мен учун ҳаводек зарур. Яхшики, клуб амалиётсиз қолмаслигимни имкони борича таъминлади. Яъни ўзим таҳсил олган мактаб футбол лигасида ўйнаб туришимга рухсат берди.

- Билишимизча, Барселонадаги илк йилда ота-онангиз билан бирга яшагансиз...

- Ҳа, улар ортимдан Бальмес кўчасидаги хонадонга кўчиб келишди. 1 йилдан ке­йин эса хотиржам уйга қайтишлари мумкинлигини айтдим. Чунки бу вақтга келиб, «Ла Масия»да яшаш хоҳиши туғилди.

- Ўша пайт қайси футболчиларга тақлид қилардингиз?

- Биринчи навбатда, Иньестага. Шунингдек, Иско ва Верраттининг ҳаракатларидан ҳам ўзгача роҳатланардим.

- Юксак техник элементларни шу футболчилардан ўргандингизми ёки бундай салоҳият сиз учун табиий?

- Болалигимдан техник томондан енгил ҳаракатланишга ўрганганман. Аслида ҳамиша чап қанотда ўйнашим қулайроқ, нафис тўп суриш эса мен учун табиий ҳол. Лекин барчасини Иньеста каби буюк ижрочиларга қараб, мукаммаллаштиришга уринганим ҳам айни ҳақиқат. 

- Тўқнашувлар пайти жароҳатланиш эҳтимолидан чўчимайсизми?

- Ўз ўйинларим ёзувларини томоша қилиш чоғи баъзан у ёки бу ҳаракатимга қараб, бош чангаллаймай: «Жин урсин, қанақасига бунга йўл қўйдим?» Қисқаси, ўйинлар таҳлили асносида жароҳатдан қочишга уриняпман. Аммо онам қаттиқ хавотирланади, барибир. У ҳар доим жиддий тўқнашувлардан тийилишимни тайинлайди, аммо майдонда бунинг иложи йўқ. Ахир футбол - бу кураш.

- Ўзингизни қандай футболчи сифатида тавсифлайсиз?

- Охиригача курашадиганлар тоифасидан, менимча. Ўйлайманки, бу борада ҳеч қачон ўзгармайман.

- Ўтган йили «мадридчилар» сизни ўта қўпол футболчи сифатида тилга олишди. Бундан безовталанмадингизми?

- Барчасини эшитдим, муҳими, хотиржамликни сақлаб қолдим. Чунончи, Хави четдаги гап-сўзларга умуман эътибор қаратмасликни сўради ва худди шундай қилдим.

- «Барса» манфаати учун нималарга тайёрсиз?

- Мутлақо ҳаммасига!

- Клуб ёзда кўплаб трансферларни   амалга оширди ва айримлар бошланғич таркибдаги жойингизни йўқотишингиз мумкинлигини тахмин қилишди. Амалда эса асосий футболчилар гуруҳидасиз...

- Менда ўз салоҳиятимга ишонч катта, энг муҳими шу. Хави эса ўзаро суҳбатларда янада яхшиланишим кераклигини уқтиради. Мураббийнинг талабчанлиги айни муддао ва ундан миннатдорман. Хави ҳозирги позициям бўйича тарихдаги энг яхши футболчилардан биридир, шубҳасиз.

- Ҳозир 19 ёшдасиз ва аллақачон баъзи иқтидорлар учун маёқ ўлароқ гавдаланишга улгурдингиз. Масалан, ортингиздан Ламин Ямал ҳам кўтарилди...

- Болалигимда бундай бўлишини тасаввур қилолмасдим, ҳатто. Тўғри, ёшлар мендан ўрнак олишаётгандир, ҳамиша уларни тинчлантириш, кичик ютуқдан ҳаволаниб кетмасликка чақираман. Бинобарин, Бускетс ва Альба вақтида менга ҳам йўл-йўриқ кўрсатиб туришди. Ёшлар учун бундай ёрдам ва қўллаб-қувватланишни ҳис қилиш нақадар муҳимлигини ҳам яхши биламан.

- Ҳозирги жамоада қайси футболчининг профессионал сифатларидан алоҳида қойил қоляпсиз?

- Френкини айтишим мумкин. У барчасига ўта эътиборли. 

- Икки Жоау - Канселу ва Фелиш билан тезда тил топишиб олдингиз.

- Иккиси ҳам ажойиб футболчи. Улар қисқа вақтда жамоамиз ритмига тушиб олишди. Фелиш билан битта қанотда ҳаракатланяпмиз, шунинг учун у билан кўпроқ мулоқотга киришаман. Канселуга муносабатим ҳам жойида. Жорий мавсум уларнинг катта фойдалари тегмоқда ва ҳали янада эффектли ўйнашларига ишонаман.

- Ўзингизчи, жорий мавсум нечта гол уришни режалаштиряпсиз?

- Агентим Иван де Ла Пенья билан 10та гол маррасига етиш ҳақида гаплашдик. Фикримча, бу вазифани бажариш қўлимдан келади.

- Фаолиятингиз якунига қадар «Барселона» сафида қолишни тасаввур қила оласизми? Биламизки, замонавий футболда бутун фаолиятни битта клубга бағишлаш деярли имконсиз.

- Айнан шундай бўлишини истардим. Ҳар ҳолда, «Барселона»дан бошқа клубда тўлақонли бахтни туёлмасам керак.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:36, 13.11.2023. Ўқилди: 1764 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик