Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёнинг энг қимматбаҳо дарвозабони

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сарлавҳани ўқигач, қайси посбон хаёлингиздан ўтди?

Жанлуижи Доннарумма ёки Эдерсонми? Балки Тибо Куртуа, балки Марк-Андре тер Штегендир? Ажабланарли, лекин улар эмас. Ҳатто Майк Меньян, Алисон ва Ян Облак ҳам эмас. Гап «Порту» посбони Диогу Кошта ҳақида бормоқда.

Диогу Кошта ким ва у қандай натижаларга эришган?

«Трансфермаркт» рўйхатида Коштадан ташқари Доннарумма, Меньян ва Куртуалар баҳоси 45 млн. евро қилиб белгиланган. Бироқ портал айнан португалиялик посбонни етакчи сифатида эътироф этган. Диогу - Доннарумманинг тенгдоши (24 ёшда). Бироқ Жижи «Милан»даги дебютини 2015 йилда нишонлаган бўлса, Диогу 2019 йилнинг кузида «Порту»нинг асосий таркибида майдонга тушди. Бунгача посбон «аждаҳолар» ўринбосарлари шарафини 2-лигада ҳимоя қилди, ўсмирлар ЧЛда майдонга тушди, турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда тўп сурди. Қисқаси, тажриба тўплаш учун етарли ўйин амалиётига ва совринларга эга бўлди. 2016 йилда Кошта 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси қитъа чемпионлиги ва энг яхши дарвозабон унвонларини қўлга киритганди. Ўшанда Диогу 6та ўйинда атиги битта гол ўтказиб юборганди. Лекин Испанияга қарши финалдаги ўша голдан кейин, пенальтилар сериясидаги ажо­йиб сэйви билан айбини ювганди. Шунингдек, 17 ёшли Диогу 2016 йилда 19 ёшлилар терма жамоаси сафида ҳам 2 марта майдонга тушди.

Янги йил - янги марралар

U19 термаси билан Кошта Европа чемпионатининг кумуш медали ва рамзий терма жамоа сафидан жой олишга сазовор бўлди. 20 ёшлилар жамоасида эса ЖЧнинг чорак финалига кўтарилиб, пенальтилар сериясида Уругвайга имкониятни бой берди. 2018 йилда Диогунинг термаси аввалги натижани яхшилаб, Европа чемпиони бўлди.

Клуб миқёсида Кошта «Порту» билан ўсмирлар ЧЛда ғолиб чиқди, финалда «Челси»ни 3:1 ҳисобида маҳв этди. 2019Ғ20 йиллар мавсумида анчайин улғайган посбон Португалия ва лига кубоги мусобақаларида асосий жамоа таркибидан жой олди, кейинги мавсумда эса катталар ўртасидаги ЕЧЛда дебютини нишонлади.

2021 йил ёзида Кошта U21 терма жамоаси билан Евро финалигача етиб борди, рамзий терма жамоа таркибидан жой олди. Ўша турнирдан ке­йин Диогу «Порту»нинг асосий дарвозабонига айланди. Шундан кейин навбат миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилишга келди. Ёш посбон тез орада «Лион»даги Антони Лопеш, «Рома»даги Руи Патрисиу, «Бетис»даги Руи Силва, «Вулверхэмптон» посбони Жозе Садан устун эканлигини исботлади. Қатар мундиалидаги барча беллашувларда Португалия шарафини Кошта ҳимоя қилди. Ундан аввал дарвозабон 2 марта ички чемпионатда шоҳсупага кўтарилди. Қўшимчасига, мавсумдаги 15та учрашувни «қуруқ» ўтказиб, лиганинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди.

Кейинги мавсумда «Порту» чемпионликка эриша олмаган бўлсада, Диогу ишончли фаолиятини давом эттирди: пенальтини ҳисобламаганда, ўз дарвозасидан 15та тўп ўтказиб юборди. Дарвоқе, 11 метрли жарима зарбалари ҳақида. Ўтган йилдаги ЕЧЛда Диогу бирданига 2та рекорд ўрнатди:

• Турнир давомида 3та «нуқта»дан йўлланган зарбани бартараф этди;

• Битта учрашувда пенальтини қайтарди ва самарали узатмани амалга оширди.

Диогу Коштанинг  устунлик жиҳатлари

11 метрли жарима зарбаларини қайтариш - Диогунинг асосий «фишка»ларидан бири. Унинг дарвозаси томон йўлланган 35та зарбанинг 11таси (31 фоизи) самарасиз бўлди.

Коштанинг яна бир ажойиб қобилияти - оёқлари билан тўп суриш. Ўта совуққон Диогу прессингдан қўрқмайди, жамоадошларининг бўшлиққа ўтишларини кутади. Худди марказий ҳимоячидек ўйнайдиган посбон жуда кўп вазиятларда шерикларининг камчиликларини тузатади.

Шу билан биргаликда, Кошта ўзининг асосий вазифасини унутмайди, чаққонлиги эвазига касбдошларига нисбатан кўпроқ сэйвларни амалга оширади. Бундан ташқари, тезкорлиги эвазига рақибларини у билан яккама,якка вазиятга чиқиш имкониятидан маҳрум этади.

Коштанинг юксак салоҳияти грандлар эътиборида:

• 2022 йил ноябрида «Порту» Диогуни 75 млн. евродан камига сотмаслигини билдирди, баҳо «МЮ»ни қониқтирмади;

• Шу йилнинг январида «Бавария» «МЮ»нинг таклифини такрорлади ва айнан шундай жавобни олди;

• Июнда «МЮ» яна баҳони пасайтиришга уриниб кўрди, натижа бўлмагач, Андре Онанани харид қилди;

• «МЮ» билан параллел равишда «Челси» ҳам курашга киришди. Бироқ «Порту» 75 миллионни бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилди, «Челси» талабни бажара олмади.

Учта вариант барбод бўлди. Лекин дарвозабон топ-клубда ўйнашга улгуришини яхши билади: «Севимли жамоа шарафини ҳимоя қилиш - бахт ва шараф! Кетишим ҳақидаги гап-сўзлар жуда кўп, бироқ шартномам 2027 йилгача мўлжалланган».

Ҳақиқат юзасидан олганда, Диогу ўта жиддий хатоликларга ҳам йўл қўйган: энг асосийлари - ЖЧ-2022 доирасидаги Гана ва Марокаш терма жамоаларига қарши беллашувларда. Бироқ унинг юксак салоҳияти бу камчиликларни ювиб юборди, ҳозир экспертлар уни Доннарумма, Куртуа ва Меньянлар билан ёнма-ён қўйишмоқда. «Порту» эса ўз қадрини билади, у жуда юқори. Лекин Коштанинг топ-лигага ўтиши ҳам эртами-кечми, юз бериши аниқ. Янги иш жойида унинг айрим камчиликларига барҳам берилса, узоқ йиллар давомида янги Икер Касильяс мақомида тўп суришига шубҳа йўқ. Айтганча, фаолиятини Португалияда якунлаган Икер навқирон Диогунинг тараққиётини бевосита ўз кўзлари билан кузатиб борган. Афсонавий дарвозабон 2018 йилда ёш ҳамкасби маҳоратига юксак баҳо берганди: «Бу ерда янги юлдуз кўтарилмоқда. Унинг исм-шарифи Диогу Кошта. Ўйлайманки, ундан ўта моҳир дарвозабон чиқади».

Орадан 5 йил ўтди, ҳозирча афсонанинг башорати ўзини тўлиқ оқламоқда.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:48, 14.11.2023. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик