Суарес: «Британия матбуотини «МЮ» назорат қилади»
«Ливерпуль»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес «Манчестер Юнайтед» билан бўлган ўйиндаги можароли вазияти ва шундан кейинги имиджи борасида Жанубий Америка матбуотига гапириб берди.
«Мен ўзим ҳақимда ёзилган қандайдир беъмани гапларга эътибор бермайман. Мен ҳақимда ноҳалол ўйнайди, деган айбловни илгари суришган. Одамлар мени доим жарима майдони ичида йиқилаверади дейишади. Келинг эслаб кўрамиз: «Сток Сити»га қарши учрашувда мен ростанам жарима майдончаси ичида йиқилгандим. Сабаби, биз дуранг ўйнаётгандик ва ютишни хоҳлагандик».
«Баъзида майдонда бўлганимда ўзимга-ўзим савол бераман: «Нима қилаяпман ўзи?!». Аммо кейин бу матбуотда чиқади ва мени номимни булғашга уринишади. Бу газетани яхши сотилишига ёрдам берадида».
«Яқинда кубок учрашувида («Мансфилд Таун» - «Stadion») мен тасодифан қўлим билан гол урдим ва матбуотда танқид бошланиб кетди. Чунки мен қўлимни ўпган эдим. ОАВ бу ҳақида роса ёзди, аммо мен уларга бир гап айтмоқчиман: яхшиси футбол ҳақида кўпроқ ёзинглар».
«Британияда нашрларни«Манчестер Юнайтед» назорат қилади. Бу жуда катта куч ва матбуот ҳар доим уларга ёрдам бериб келади», дея гапириб ўтди Суарес.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 16:30, 17.01.2013. Ўқилди: 4534 марта. Фикрлар: 16 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар