Тошкентнинг "Локомотив" клуби БААдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида бугун Украина чемпиони — "Шахтёр" клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.
"Шахтёр"га ортиқча шарҳ бериб ўтириш шарт эмас. Унинг ЕЧЛ-2012/2013да плей-оффга чиққанининг ўзи жамоа кучига баҳо бериб турибди. Шунга қарамай, темирйўлчилар кучли рақибга етарли қаршилик кўрсатишди. Айниқса, Жасур Ҳасанов қаноти фаол ишлади. Қанотларда оширилган ва дарвоза томон берилган зарбаларни кончилар дарвозабони бартараф этиб турди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар "Шахтёр"га ҳисобни очишда ёрдам беришди. 62-дақиқада Тайсон томонидан қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллай олди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Иван Нагаев ҳисобни тенглаштирганди, аммо ҳакамлар Усмонхўжаев тўпни узатаётганида ҳужумчи офсайдда қолиб кетган дея ҳисоблашди.
76-дақиқалик келиб бразилиялик Майкон ҳисобни 2:0га етказди. Бу сафар унга Фернандиньо ассистентлик вазифасини бажарди. Орадан 3 дақиқа ўтиб "Локомотив" футболчилар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Уни эса Зайниддин Тожиев аниқ амалга ошириб, фарқни биттага қисқартирди. Якуний ҳисоб — 2:1, "Шахтёр" фойдасига.
Назорат ўйини. 17 январь. Абу-Даби. "Emirates Palace" меҳмонхонаси машғулот майдони. 100 томошабин. +22 даража.
«Шахтёр» (Донецк, Украина) – «Локомотив» (Тошкент, Ўзбекистон) – 2:1 (0:0)
Голлар: 1:0 - Майкон (62), 2:0 - Майкон (76), 2:1 - Зайниддин Тожиев (79, пенальти)
Огоҳлантиришлар: Кусов (30), Аъзамов (83) — Девич (35), Каниболоцкий (78), Чигринский (78), Ищенко (86)
«Шахтёр» (1-бўлим): Каниболоцкий, Кобин, Кривцов, Кучер, Рац, Степаненко, Гай (с), Коста, Эдуардо, Дентиньо, Девич
«Шахтёр» (2-бўлим): Каниболоцкий, Кобин (Бруно, 63), Ищенко, Чигринский, Рац, Гречишкин, Фернандиньо, Тайсон, Патрик, Виллиан, Майкон
«Локомотив» (1-бўлим): Бугало (с), Мустафоев, Мелзиддинов, Яценко, Смоляченко, Кусов, Ҳасанов, Ибрагимов, Шадрин, Тимченко, Иномов
«Локомотив» (2-бўлим): Парванов, Холматов, Усмонхўжаев, Раҳматуллаев, Шарипов, Тожиев, Жабборов, Абдуллаев, Нагаев, Аъзамов, Мелзиддинов
Ҳакам: Абдулла Дарвиш (БАА)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).