Бугун 31 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши танқидий руҳда ўтди

Баҳо:
+ | -
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Адҳам Икрамов бошчилигида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, Вазирлик тизимидаги ҳудудий бўлимларнинг вакиллари иштирок этишди. Спорт федерация ва ассоциацияларининг масъуллари мазкур тадбирда МОҚ Мажлислар залидан зум платформаси орқали онлайн тарзда қатнашди.

Танқидий руҳда ўтган Ҳайъат йиғилишида Адҳам Икрамов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаси инсон қадрини улуғлаш эканлигини таъкидлаб, ўтган йилдан бошлаб, ҳар чоракда соҳага оид энг муҳим топшириқларнинг ижросини рейтинг орқали баҳолаш тизими йўлга қўйилганлиги, бу тизимдаги ходимларининг масъулияти ва иш самарадорлигига баҳо беришга етарли бўлаётганлигига тўхталди.

Йиғилиш давомида Республикамизда оммавий спорт тарғиботини кучайтириш мақсадида ташкил этилган «Беш ташаббус Олимпиадаси» лойиҳасининг янги босқичини янада такомиллаштириш бўйича фикрлар илгари сурилди. Ўз навбатида, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чоралар кўрилди ва бу борада ижрочиларга керакли топшириқлар берилди.

Тадбирда терма жамоаларимизнинг профессионал спортда эришаётган ютуқлари таҳлил қилиб ўтилди. Хусусан, жорий йил давомида ўтган МДҲ ўйинлари, Осиё ва Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг қайд этган юқори натижалари тилга олинди. Мазкур мусобақаларда шоҳсупага кўтарилган спортчиларнинг вилоятлар кесимидаги таҳлилига алоҳида тўхталиб ўтилди. Натижадорлиги паст бўлган ҳудудларнинг масъулларига селекция ишларини кучайтириш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

А.Икрамов Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, шунингдек, «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ҳам фикр билдирди. Вазир ҳар бир терма жамоанинг литсензион мусобақага пухта ҳозирлик кўриши учун барча шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Ўз навбатида, федерациялар масъуллари олиб борилаётган ўқув-машғулотлар, спортчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот беришди.

Йиғилиш давомида юклатилган вазифалар ижросида жиддий камчиликларга йўл қўйилган айрим тизим ходимлари лавозимидан озод этилди. Баъзи ходимлар эса жиддий огоҳлантирилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:23, 06.12.2023. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.