Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Январда кутилаётган эҳтимолий трансферларлардан тузилган рамзий терма жамоа: Осимхен, Тауни, Де Хеа...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жароҳатлар эпидемияси авж олгани сабабли, АПЛ клублари ўз мақсадларига етиш учун қишда бир нечта харидларни амалга ошириши турган гап. Шунинг учун Европа ва Англияда январь ойи жуда ҳам қизғин кечиши кутилмоқда. Қуйида сизга эҳтимолий трансферлар асосида тузилган рамзий терма жамоани тақдим этамиз. Ундан кўплаб юлдузлар ва уларнинг янги манзиллари жой олган.

Давид Де Хеа

"МЮ"нинг собиқ дарвозабони ёздан бери клубсиз юрибди. Де Хеа ҳафтасига 350 минг фунт маош олар эди. Аммо клуб билан янги шартнома борасида келишувга эришилмади. Шу сабабли, у эркин агентга айланган. Ҳозирда 33 ёшли посбон хизматларига "Ньюкасл" ва "Барселона" қизиқиш билан қарамоқда. Негаки, ҳар икки клубнинг асосий дарвозабонлари узоқ муддатга сафдан чиққан.

Дензел Дюмфрис

Дюмфрис ўтган мавсум порлай бошлади. У "Интер"ни ЕЧЛ финалига етиб боришида жуда катта меҳнат қилганди. Ўнг қанот ҳимоячиси учун талабгорлар кўп экани айтилган. Улар ичида "МЮ", "Челси" ва "Тоттенхэм" бор. Дюмфрис нархи эса 43.5 миллион фунтга тенг.

Жан-Клер Тодибо

Тодибо француз футболининг келажакдаги ёрқин юлдузи сифатида кўрилган. Унинг "Ницца"дан кетиш эҳтимоли жуда баланд. Негаки, 23 ёшли ҳимоячи аллақачон катта клублар радарига тушган. Тодибо айни дамда 39 миллион фунтга баҳоланмоқда. Унга даъвогарларнинг энг жиддийси бу "МЮ"дир. Агарда "қизил иблислар" бошига Рэтклифф келса, Тодибо трансфери реалликка айланади.

Антонио Силва

Силва 20 ёш бўлишига қарамасдан, аллақачон "Бенфика" мудофаасида муҳим фигурага айланиб улгурди. Унинг нархи айни дамда 85 миллион фунтга тенг. Силва учун "Манчестер Юнайтед" энг йирик даъвогар ва у учун белгиланадиган нархни тўлаб беришга тайёр.

Алфонсо Девис

Канада терма жамоаси аъзоси дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси саналади. У узоқ йиллик даврдан кейин, "Бавария"ни тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда. 25 ёшли футболчига Мюнхен клуби таклиф этган янги битим шартлари ёқмаяпти. Ҳозирда Девисга "Реал", "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" қизиқиш билан қарамоқда.

Жота

"Ал-Иттиҳод" вингери бошидан оғир даврлар кечмоқда. Негаки, португалияликни Нуну Эшпириту Санту асосий таркибдан чиқариб ташлади. Собиқ "Селтик" футболчиси яна Европага қайтишни истамоқда. Унга "Тоттенхэм" даъвогар саналади. Ангелос Постекоглу Жотани ўз жамоасида кўришни истайди.

Дуглас Луис

Луис "Астон Вилла"нинг майдон марказида муҳим фигура ҳисобланади. Айни дамда у ўз жамоаси билан фантасик натижа қайд этмоқда. Бразилиялик ярим ҳимоячига "Арсенал" қизиқиш билдирган. У тез орада Деклан Райс билан бирлашиши мумкин.

Жоау Пальинья

"Арсенал" томонидан кузатилаётган яна бир ярим ҳимоя вакили бу Пальиньядир. Португалиялик футболчи ёзда "Бавария" томонидан сотиб олинишига бир бахя қолган эди. Аммо бу иш амалга ошмади. Январь эса Пальиньяга катта клубга ўтиш борасида яна бир имкон беради.

Педру Нету

Нету "Вулверхэмптон"даги энг фойдали футболчилардан биридир. Аниқроғи, жароҳат олгунига қадар шундай эди. Португалия терма жамоаси аъзоси 10 та АПЛ ўйинида 8 та ассист ва 1 та гол уришга эришган. "Арсенал" Нету учун курашда мавжуд. Январь ойида тўпчиларнинг узоқ муддатли орзуси амалга ошиши мумкин.

Айван Тауни

Таунининг ўтган мавсумда олган тақиқи 17 январь куни ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли кўпгина клублар 27 ёшли ҳужумчини сотиб олишни ўйламоқда. 70 миллион фунтга баҳоланган ҳужумчи ҳозирда "Челси" ва "Тоттенхэм" нишонида турибди.

Виктор Осимхен

Осимхен 2022/23 йилги мавсумда А серияни энг яхши тўпурар сифатида якунлаганди. У 26 та гол билан "Наполи"ни мамлакат чемпионига айлантирган. Ҳозир эса 25 ёшли ҳужумчи жамоадан кетиши мумкин. 120 миллион фунтга баҳоланган футболчини "Челси" сотиб олиши тахмин қилинган. Негаки, "Челси"дан ўзга ҳеч бир жамоа бундай миқдордаги суммани тўлаш истагида эмас.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:54, 11.12.2023. Ўқилди: 4656 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик