Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жамшид Искандеров: «Хориж клубига ўтиш ҳақида ўйлашга ҳали ёшлик қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / МДҲ воқеалари / Ҳамдўстлик кубоги
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ҳамдўстлик кубогида энди икки тур ўйинлари якунланган бўлса-да, унда кўпчилик мутахассисларнинг эътиборини ўзига жалб қилишга улгурган футблочилардан бири Жамшид Искандеров бўлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси истиқомат қилаётган Санкт-Петербургдаги меҳмонхонага ташриф буюриб, Жамшид билан қисқача суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

"Қозоғистон билан ўйиннинг биринчи бўлими қийин бўлди. Дастлабки 45 дақиқаликни рақибни ўрганишга сарфладик, десак ҳам бўлади. Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа бир-биридан эҳтиёткор бўлиб ўйнади", дейди Жамшид биз билан суҳбатда. "Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келиб олдик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Ана шундан кейин эса нафақат ҳисобни ушлаб қолдик, балки рақиб дарвоза томон янада кўпроқ босим уюштирдик".

Терма жамоамиз мусобақадаги ҳар иккала ўйинда ёмон ҳаракат қилмади. Мусобақа мезбони билан ўйинда ёшларимиз дуранг ўйнаган бўлсалар-да, ўйин сўнгида ғалаба тўпини киритишлари ҳам мумкин эди. Қозоғистонга қарши кечган кескин ўйинда эса вакилларимиз айнан Искандеровнинг чиройли голи эвазига зафар қучишди. Жамшиднинг фикрича, иккинчи ўйин терма жамоамиз учун қийинроқ ўтган.

"Россия ва Қозоғистон терма жамоаларини таққослайдиган бўлсам, иккала жамоа ҳам кучли эканини таъкидлашим мумкин. Аммо Қозоғистон билан ўйиннинг биринчи бўлими биз учун қийинроқ ўтди", дейди футболчи.

Жамшид ўз устида ишлашда давом этса, кейинчалик унда хориж клубларида ўйнаш имконияти бор. Унда замонавий футбол учун керак бўлган диспетчерлик қобилияти, аниқ паслар билан жамоадошларини таъминлаш иқтидори бор.

"Ҳозирча қайсидир чемпионат ёки қайсидир хориж жамоасида ўйнайман, дея олмайман. Ҳали ёшман ва футболчи сифатида ўсишим керак. Футболчиликни энди бошлаётган пайтимда "Пахтакор"да ўйнашни орзу қилардим. Минг қатла шукр, ҳозирда ўзим истаган жамоада ўйнамоқдаман. Ҳозирги кунда эса "Барселона" жамоасига мухлислик қиламан. Бу жамоада ким ўйнашни истамайди дейсиз", дейди ярим ҳимоячи.

Санкт-Петербургда мухлисларимиз спорт мажмуасига келиб, терма жамоамизни ўйин давомида қизғин қўллаб-қувватлаб туришибди. Бу ҳам футболчиларга қўшимча куч ва қўшимча далда бўляпти.

"Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бор экан, биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Уларнинг қўллаб-қувватлашини яхши ҳис қиламиз, улар туфайли олдинга интиламиз", дейди ярим ҳимоячи.

Дилмурод. Санкт-Петербург.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:33, 21.01.2013. Ўқилди: 7279 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик