Ислом Аҳмедов: «Футболчиларга миннатдорчилик билдираман, барчаси характер кўрсатишди»
“Хоразм” – “Андижон” (0:3) ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Ислом Аҳмедов қатнашди.
— Бизни қўллаб-қувватлаш учун шунча узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга катта раҳмат айтамиз. Шу билан бирга бутун Андижон халқини ушбу ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин ўтишини билардик. Сабаби, сунъий қопламали майдонда биз ҳали бир марта ҳам машғулот ўтказмагандик. Футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Барчаси характер кўрсатишди, борини бериб меҳнат қилишди ва ғалабага эришдик.
— Сунъий майдон қанчалик жамоангизнинг ўйинига таъсир кўрсатди?
— Натижа томонидан ижобий бўлди. Аммо, барибир қаердадир ўйин сифатига таъсир кўрсатди. Чунки бундай майдонга мослашмаганмиз ва шу боис йигитларга бироз қийинчилик туғдирди. Лекин шунга қарамасдан йигитлар охиригача курашишди ва ғалабани қўлга киритдик.
— Энди чемпионатда катта танаффус бўлади. Унгача эса Кубок баҳслари бошланади. Бу мусобақада жамоани мақсади қандай?
— Ҳар бир ўйинга юқори мақсад билан чиқамиз, йўлимиз шунда. Кубок ўйини бўладими ёки чемпионатми, максимал даражада курашиб, майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.
Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 05:51, 05.05.2026. Ўқилди: 178 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар