Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4568]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2850]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2805]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2691]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2583]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2558]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2508]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2361]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2314]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2218]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Токов: «Аламли голларни ўтказиб юбордик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Хоразм” — “Андижон” (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Токов иштирок этди.

— Нима ҳам дердим? Балки бироз чарчагандирмиз. Ўйинчилар доимгидек ҳаракат қилишяпти. Дарвозамизга 30 метрдан гол ураётган бу учинчи жамоа. Афсуски, бизда бундай голлар учрамаяпти. Тажриба барибир ўз сўзини айтади. Аламли голларни ўтказиб юбордик. Муозанатни йўқотишимиз ҳам чарчоқ билан боғлиқ. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартириш учун қанча ҳаракат қилмайлик, барибир натижа ўхшамади. Кўриниб турибдики, нимадир етишмаяпти. Ўз устимизда ишлаймиз.

— Ўтган сафарги интервьюингизда ўзбек футболи ривожига ҳакамлар халақит қиляпти деб айтгандингиз...

— Ундай маънода гапирмагандим. Ҳакамлар охиригача ўйнашга имконият бериши керак, деган мазмунда гапиргандим. Ортиқча гапирмоқчи эмасман. Ўз жамоам ҳақида гапираман. Муаммоларимиз кўриниб қолди. Фикр билдириш қийин, нимадир бўлди, нимадир бўлмади. Ҳиссиётга берилишни хоҳламайман. Кимнидир айбдор қилишдан ҳеч қандай мантиқ йўқ.

— FIFA кунларида жамоанинг кейинги режалари қандай?

— Аввало, футболчиларимизни тиклашимиз керак. Бир ойда 6 та ўйин ўтказдик. Ўйинчилар албатта тикланишлари керак. Асосий ҳимоячимиз биринчи таймдан сўнг ўзини алмаштиришни сўради, ўзини ёмон ҳис қилаётганди. Жароҳати йўқ, аммо бундай кетма-кет учрашувларда ўйнаш жуда қийин. Кубок ўйинлари ҳам бор. Ким яхшироқ ҳолатда бўлса, ўшаларни ўйнатамиз. Кубокда яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдан чиқишга интиламиз. Ёшларни ҳам сафимизга қўшиб келяпмиз ва уларга ҳам имконият берамиз. Ўйлайманки, ечиб бўлмайдиган муаммо йўқ.

— Ўтган ўйинларни қандай баҳолайсиз?

— Юқори натижаларни кўрсатишимизни хоҳлайман. Селекция ишларини олиб борамиз ва чизиқларни янада кучайтириш устида ишлаймиз. 3 нафар футболчимизда жароҳат бор. Шунингдек, бизда иқтидорли ёшлар ҳам бор, уларга тажриба керак.

— Жамоани кучайтириш учун қандай ишлар олиб борилади?

— Бу борада раҳбарият билан гаплашамиз. 3-4 та позицияни кучайтириш бўйича аниқ режаларимиз бор. Ёшлар орасида бу чизиқларни тўлиқ ёпиб бера оладиганлар ҳали етарли эмас. Рақобат учун яна бир қатор ўйинчилар керак.

Токов сўнггида рақиб ҳақида ҳам фикр билдирди:

— Бугунги рақибимизни ҳам тўғри тушуниш керак — улар кучли эди. Таркибида Черaн, Боаке каби кучли футболчилар бор. Уларнинг маоши бизнинг барча легионерларимизникидан ҳам юқори бўлиши мумкин. Биз характер кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо маҳорат етишмади. Ишлашда давом этамиз. Мағлубиятсиз футбол бўлмайди.

Шунингдек, мураббий чемпионат ҳақида ҳам тўхталди:

— Турнир жадвали жуда зич. Бир ғалаба жамоани юқорига олиб чиқади, мағлубият эса пастга туширади. Ҳозирча аутсайдер битта — “Машъал”. Қолган жамоалар олдинга интилаяпти. Суперлигада кураш тобора қизиб бормоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:55, 05.05.2026. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик