Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамдўстлик кубоги: Қирғизистон билан дуранг ўйнадик

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / МДҲ воқеалари / Ҳамдўстлик кубоги
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ҳозир бошланган Қирғизистонга қарши ўйинга иккинчи таркибни туширди. Асосий таркибда фақат Асилбек Омонов ва Муҳсинжон Убайдуллаев майдонга тушди. Шунингдек, 2та ўйинда захирадан тушган Темур Ҳакимов ҳам ўйинни бошлағич таркибда бошлади.

Ушбу таркиб ҳам ҳисобни биринчи бўлиб очишга муваффақ бўлди. Ихтиёр Тошпўлатовнинг 25-дақиқада урган голи ўзбекистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим тугашига 4 дақиқа қолганидан эса қирғизистонлик Валерий Кичин ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида, кутилмаганда, Қирғизистон ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи — терма жамоаси сардори Қаюмжон Шарипов.

Шундан сўнг Аҳмаджон Мусаев жамоада бирданига 6та ўзгаришни амалга оширди. Майдонга Махсталиев, Козак,  Сергеев, Искандеров, Абдумўминовларга қўшиб, захира дарвозабони Баҳодир Мирсоатов ҳам туширилди. Бу футболчилар майдонга тушганидан 10 дақиқа ўтиб, ҳисоб тенглашди. Темур Ҳакимов мусобақадаги ўзининг илк голига муаллифлик қилди.

Қолган 20 дақиқа давомида Қирғизстон терма жамоаси яхши ҳимоялана олди ва дуранг натижани сақлаб қолди.

Натижада, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 5 очко жамғарди. Қирғизистон терма жамоаси эса Россия-Қозоғистон ўйини олдидан 2 очко билан 4-ўринни эгаллаб туриди. Агар руслар Қозоғистонга 2та тўп фарқи билан ютқазишмаса, қирғизистонликлар чорак финалга чиқа олишмайди.

Ўз навбатида, Қозоғистон ғалаба қозонмаса ёки Россия 2та тўп фарқи билан енгмаса, Ўзбекистон гуруҳ ғолиблигини қўлга киритади.

Ҳамдўстлик кубоги. "С" гуруҳи. 3-тур
ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 2:2 (1:1)
Голлар: Ихтиёр Тошпўлатов (25), Темур Ҳакимов (70) — Валерий Кичин (41), Қаюмжон Шарипов
Огоҳлантиришлар: Владимир Козак (86) —  Бекдолотов (86),
Қирғизистон: Жанибеков, Кичик, Умаров, Бекдолотов, Шарипов (Шаршеев 87), Сиддиқов, Талантбеков (Таалайбеков 87), Откеев (Мусабеков 83), Козубаев, Мамбеталиев (Барсуков 35)
Ўзбекистон: Асилбек Омонов (Баҳодир Мирсоатов 60), Жалолиддин Саидов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Жавлон Мирабдуллаев, Азамат Шарипов (Тоҳиржон Шамситдинов 72), Сергей Рекун (Игорь Сергеев 60), Азамат Шарипов, Нурбек Нуриддинов (Владимир Козак 60), Абдуллоҳ Олимов (Жаҳонгир Абдумўминов 60), Ихтиёр Тошпўлатов (Аббос Махсталиев 60), Забиҳилло Ўринбоев (Жамшид Искандеров 60), Темур Ҳакимов

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ўзбекистон 3 1 2 0 5-4 5
2 Қозоғистон 2 1 0 1 3-2 3
3 Россия 2 0 2 0 2-2 2
4 Қирғизистон 3 0 2 1 3-5 2
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:25, 21.01.2013. Ўқилди: 6835 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик