Биринчи бор икки нафар таэквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.
Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз биринчи бор рейтинг орқали 2 та йўлланмага эга бўлишди. Шунингдек, қизларимиз ҳам илк маротаба тўғридан-тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат таэквондо WТ ассоциацияси, спортчи ва мураббийларимизни ушбу натижа билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилайди.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:26, 17.12.2023. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар