Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" Давид Алабнинг ўрнини қандай тўлдиради? Перес олдида қиммат, арзон ва келажак учун мўлжалланган вариантлар бор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Реал" ҳозирда учта муҳим футболчисини хочсимон пайлар муаммоси ортидан йўқотди. Бу сафга сўнгги бўлиб Давид Алаба қўшилган эди. Бундан олдин дарвозабон Тибо Куртуа ҳамда ҳимоячи Эдер Милитао шу муаммо сабабли сафдан чиққанди. Айни дамда "қироллик клуби" сафида ҳимоячи муаммоси юзага келди. Алабанинг узоқ муддат майдонга қайта олмаслигини ҳисобга олсак, январь ойида янги футболчи сотиб олиш керак. Қуйида "Реал"нинг мудофаасини тўлдирадиган вариантлар келтирилади.

Қиммат вариантлар

Гонсалу Инасиу

Клуб: "Спортинг"
Ёш: 22
Нарх: 60 миллион евро
Кучли томони: чап-оёқ
Камчилиги: йӯқ

Football Manager ўйнайдиган мухлислар Инасиуни кўп танлашади. Негаки, у ёш ва ишончли. "Реал" эса бу факторларни кўздан қочирмайди. Тарихан мадридликлар Португалиядан яхши харидларни амалга ошириб келган. Пепе ва Милитао шулар жумласидандир. Бу сафар ҳам шундай иш қилиниши мумкин. Нишон эса "Спортинг" юлдузи Гонсалу Инасиу бўлади.

Жан-Клер Тодибо

Клуб: "Ницца"
Ёш: 23
Нарх: 45 миллион евро
Кучли тарафи: "Барселона"ни ёмон кўради
Камчилиги: баъзида қўпол хато қилиб туради

Кўпчилик томонидан Тодибога юқори баҳо берилмоқда. Балки у ҳам "Реал"га ўтиб, катта юлдузга айланар? Агарда Мадриддан таклиф келса, буни рад этиш жуда ҳам қийин бўлиши аниқ.

Эдмонд Тапсоба

Клуб: "Байер Леверкузен"
Ёш: 24
Нарх: 55 миллион евро
Кучли тарафи: бақувват
Камчилиги: тезлик

"Байер Леверкузен" ҳозирда Бундеслигада етакчи. Улар чемпион бўлишга интилмоқда. Шундай экан, муҳим фигуралар мавсум ярмида сотилмайди. Ўтган ёзда Тапсоба "Тоттенхэм"га ўтишига бир баҳя қолган эди. Аммо қишки трансферлар ойнаси раҳбариятга қизиқ эмас.

Арзон вариантлар

Рафаэль Варан

Клуб: "МЮ"
Ёш: 30
Нарх: 15 миллион евро
Кучли тарафи: "Реал"ни яхши билади
Камчилиги: яхши шерик керак

"Манчестер Юнайтед" янгиланмоқда. Бош мураббий Варанни режасига қўшмаётгани аниқ. Ҳимоячининг амалдаги битими 2024 йилда тугайди. Шу сабабли у январда арзонроққа бўлсада, сотилади.

Трево Чалоба

Клуб: "Челси"
Ёш: 24
Нарх: 15 миллион евро
Кучли тарафи: кетишга тайёр экани
Камчилиги: захирада узоқ вақт ўтириб қолган

Модомийки, "Бавария" Чалобани сотиб олмоқчи бўлса, нега "Реал" ҳам уриниб кўрмаслиги керак? Чалоба ёш ва тажрибали. Қолверса, у ЕЧЛ ғолиби ҳам саналади.

Келажак учун вариантлар

Лени Йоро

Клуб: "Лилль"
Ёш: 18
Нарх: 25 миллион евро
Кучли тарафи: аллақачон асосий таркиб аъзоси
Камчилиги: ҳали анча ёш

Октябрь ойидан бери "Челси", "МЮ" ва "Ливерпуль" Йоро билан боғлиқ вазиятни жиддий кузатиб келмоқда. Йоро каби, бир пайтлар Варан ҳам Франциядан келиб, "Реал"да порлаганди. Шундай экан, бу иш такрорланиши мумкин.

Йоррел Хато

Клуб: "Аякс"
Ёш: 17
Нарх: 30 миллион евро
Кучли тарафи: "Аякс" ёмон ҳолатда ва клубга пул керак
Камчилиги: кризис давридаги мағлублик зеҳнияти мавжуд бўлиши мумкин

17 ёш бўлишига қарамай, Йоррел Хато бу мавсумдаги ҳар бир баҳсда майдонга тушмоқда. У шу ёшидаёқ жамоага сардорлик қилади. Унинг "Реал"га кетиши олдинга босилган катта қадам бўлган бўларди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:11, 20.12.2023. Ўқилди: 3792 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.