Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Бундай ўйинларда натижага эътибор бермаслик керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Россия Премьер-лигасининг «Краснодар» жамоасига қарши назорат учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов мағлубиятдан фожеа ясашга ҳожат йўқлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 январь куни Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида даслабки назорат учрашувини ўтказди. Биринчи давра якунларига кўра Россия Премьер-лигасида 16 жамоа орасида 10-ўринда бораётган «Краснодар» клуби Қосимов шогирдларининг 2013 йилдаги илк рақиби бўлди. Ўйин 1:0 ҳисобида рус жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

«Дубайга келганимизга энди икки кун бўлди. Ҳозирда мавсумнинг бўлажак муҳим баҳсларига тайёргарлик жараёни давом этмоқда. «Краснодар»га қарши баҳс эса – ўртоқлик учрашуви ва бунда натижага эътибор бериш керак эмас», - деди миллий терма устози.

«Бундай ўйинларда натижа катта аҳамиятга эга эмас. Биз бу каби ўйинлар орқали терма жамоага чақирилган футболчиларнинг ҳозирги ҳолати, жисмоний тайёргарлиги тўғрисида тасаввурга эга бўламиз. Ўйин давомида «Краснодар» ўзининг яхши жамоа эканлигини кўрсата олди, яхши ҳаракат қилди. Ушбу ўйиндан сўнг ҳозирги ҳолатдаги ўзимизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни билиб олдик. Бу мағлубиятдан ҳеч қандай фожеа ясаётганимиз йўқ», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 февраль куни БАА йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтади. Миржалол Қосимов Осиё Кубоги-2015 саралаш ва ЖЧ-2014 саралаш ўйинларига тайёргарлик доирасидаги илк йиғинга 27 нафар футболчини жалб этган. Йиғин доирасида, 1 февраль куни Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, йиғин давомида бошқа ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилиши мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:06, 24.01.2013. Ўқилди: 4199 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик