Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков Европа суди қарори ҳақида гапирди. Унда айтилишича, УЕФAнинг позициясига қарамай, Европа Суперлигаси мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга.
Колосков Европа суди қарорини кутилмаган деб атади. Унинг сўзларига кўра, дастлабки эшитувлар давомида суд УЕФA томонида бўлгандек туюлди.
Шу билан бирга, Колосков Суперлиганинг мумкин бўлган салбий оқибатларга, жумладан, Россия футболига ҳам ишора қилди.
"Менимча, бу қарор ва Суперлиганинг ташкил этилиши туфайли УЕФA камбағал бўлиб қолиши ва ривожланиш дастури тўхтаб қолиши мумкин.
Бу Россия футболи учун ҳам ёмон бўлади, чунки бизни Суперлигага албатта таклиф қилишмайди ва шу сабабли пулнинг бир қисмини олмаймиз", - дея Колосковнинг сўзларини келтиради ТAСС.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).