Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ гигантлари томонидан сотиб олиниши кутилаётган ёш талантлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛдаги трансферлар ойнаси бошқалардан фарқ қилади. Негаки, инглиз клублари катта даромадга эга. Шу сабабли уларда янги футболчилар сотиб олиш имконияти бошқаларникидан яхшироқ. Келаси ой бунинг исботини кўрасиз. Ақлли клублар келажак учун қандай қилиб сармоя киритишни билишади. Қуйида Европа футболида ярқ этган ёш футболчилар ҳақида сўз боради. Уларнинг "овчилари" эса айнан АПЛ клубларидир.

1. Лени Йоро – 18 ёш, "Лилль"

Марказий ҳимоячиларнинг юқори даражага чиқиши учун анча вақт керак. Негаки, ёш футболчилар етилиши ва керакли жисмоний сифатларга эга бўлиб олиши лозим. Бу позициянинг мураккаблиги шундан иборат. Бу мавсумда 18 ёшли "Лилль" ҳимоячиси Лени Йоро ҳамманинг назарига тушди. Тез орада у Англияга йўл олса ажаб эмас. У учун "МЮ" ва "Тоттенхэм" қизиш билдирган.

2. Матиас Суле – 20 ёш, "Фрозиноне"

Суле аслида "Ювентус" футболчиси саналади. Аргентиналик ҳужумчи бу мавсумни "Фрозиноне" сафида, ижара асосида ўтказмоқда. Унинг ўйинини кузатганлар Сулени нидерландиялик афсона Арьен Роббенга қиёслашади. Ўнг қанот вингери чап оёқдир. Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар сингари, Суле ҳам қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кириб, кучли оёғида зарба беришни яхши кўради. Унинг ҳисобида бу мавсумда 6 та гол ва 1 та ассист мавжуд. Сулега АПЛдан даъвогарлар кўпайиб қолган.

3. Матис Тель – 18 ёш, "Бавария"

18 ёш бўлишига қарамай, Тель дунёнинг энг кучли клубларидан бирида ҳаракат қилади. Унинг трансфери "Бавария" учун 20 миллион фунтга тушганди. Тез орада француз вингерининг манзили ўзгариши мумкин. Телда қанотлардан ташқари, марказий ҳужумда ўйнаш кўникмалари ҳам яхши шаклланган. Айни дамда унинг хизматларига АПЛдан "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.

4. Йохан Бакайоко – 20 ёш, "ПСВ"

Бакайоко 2023 йилнинг ёзида АПЛга ўтишига бир баҳя қолган эди. Унинг хизматларига "Брентфорд" ҳамда "Бёрнли" жиддий қизиқиш билдирган. Аммо у Нидерландияда қолишни танлади. Шу сабабли, Бакайоко ЕЧЛ тажрибасига эга бўлди. Қолаверса, унинга жамоаси ички чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. 20 ёшли ҳужумчининг нархи эса кун сайин ошиб бормоқда.

5. Сантьяго Хименес – 22 ёш, "Фейеноорд"

Хименес ҳисобида бу мавсум давомида, барча мусобақаларда жами 20 та гол мавжуд. 22 ёшли мексикаликнинг нархи 90 миллионни ташкил этади. Айни дамда унга "Челси" ва "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хименес январда Англияга кетиши мумкин. Негаки, АПЛда марказий ҳужумчига муҳтож бўлиб турган бир нечта жамоалар бор.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:48, 27.12.2023. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик