Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Эвра Маркус Рэшфордга «Манчестер Юнайтед»га қайтмасликни тавсия қилди [0]

А серия. «Интер» 38-турда «Болонья» билан жанговар дуранг қайд этди [0]

«Ювентус» Чемпионлар лигасига чиқмаса, Лучано Спаллетти клубни тарк этадими? Мураббий жавоб берди [0]

Хамес Родригес: «Менда Зидан билан ҳеч қачон шахсий муаммо бўлмаган» [0]

«Барселона» аёллар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди — финалда «Лион» йирик ҳисобда мағлуб этилди [0]

Ла лига. «Валенсия» — «Барселона»: Асосий таркиблар маълум бўлди [0]

«Реал Мадрид» — «Атлетик Бильбао»: Ла Лига 38-тури учрашуви учун асосий таркиблар маълум [0]

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига парвоз қиладиган самолётнинг тақдимоти ўтказилди (видео) [0]

«Халл Сити» АПЛга чиқди — Чемпионшип плей-офф финалида «Мидлсбро» мағлуб этилди [0]

Жамол Селлами: «Иордания термаси – Осиё кубоги фаворитларидан бири» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасан Ижобий ва Ҳусан Салбий «Ҳамдўстлик кубоги-2013»да

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / МДҲ воқеалари / Ҳамдўстлик кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Куни кеча Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Хамдўстлик кубоги-2013» мусобақаси якунланди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этиб, 12 жамоа ичида 7-ўринни эгаллаган ҳолда қайтиб келишди. Мусобақада футболнинг ашаддий ишқибозлари - Ҳасан Ижобий ва Ҳусан Салбий ҳам қатнашиб, ёшларимизнинг барча ўйинларини томоша қилиб қайтишди. Ҳайрон бўлманг, «Ижобий» ва «Салбий» уларнинг лақаби ҳисобланади. Гап шундаки, Ҳасан табиатан қувноқ, «оптимист» йигит бўлиб, уни дўстлар орасида «Ижобий» деб чақирамиз. Ҳусан эса оғир-босиқ, «пессимист» бўлиб, уни «Салбий» деб чақирамиз.

Аэропортда уларни кутиб олиб, уйига элтиб қўяр эканман, фурсатдан фойдаланиб ёшларимизнинг ўйини ҳақида уларни суҳбатга тортдим.

— Хўш, дўстлар, ёшларимиз қандай ўйин кўрсатишди? Таассуротлар қандай бўлди?

Ҳ.Ижобий: Менинг фикримча, натижадан қатъи назар, ўйинимиз яхши бўлди, футболчиларимиз бошқа жамоа футболчиларидан бир ёш кичиклигини унутмайлик, улар билан тенгма-тенг кураш олиб боришди. Эгалланган 7-ўринга келадиган бўлсак, ахир бу мусобақа 2013 йилдаги дастлабки йиғин. Шунинг учун ҳам ўйинимиз бироз қовушмаган бўлиши мумкин. Ҳали ёшларимиз жахон чемпионати бошлангунга қадар бир-бирларини яхши тушуниб, жисмоний ҳолатларини ҳам маромига етказиб олишади. Туркияга яхши шаклланган жамоа сифатида етиб боришади.

Ҳ.Салбий: Менимча, натижадан келиб чиқадиган бўлсак, жуда ёмон ўйнашди, биз жуда бўлмаганда Литва ва Қозоғистондан ўзиб кетган ҳолда, камида 4-ўринни қўлга киритишимиз шарт эди. Жаҳон чемпионати иштирокчиси учун 7-ўрин бу шармандалик! Ҳали рақибларимиздан бирортаси бундай мавқега эга бўлишмади, жахон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишмади. Бир ёш катта ёки кичиклик эса футболда унчалик аҳамиятга эга эмас.

Ҳ.Ижобий: Дўстим, аввало унутмайлик, бу норасмий ўртоқлик мусобақаси саналади. Бу ерда бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказиш, ҳар хил тактик схемаларни синаб кўриш имконияти мавжуд бўлади. Яна бир жиҳати шундаки, мусобақа сунъий қопламали майдонда ўтди. Бунга эса футболчиларимиз кўникишмаган. Чунки тўп умуман бошқача сакраб кетади. Мана шу омилларни эътиборга олгин.

Ҳ.Салбий: Бундай мусобақада натижа энг муҳим саналади. Футболчиларимиз ҳар бир ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишлари шарт! Терма жамоаларимизнинг сўнгги мусобақалардаги ютуқлари бизни шунга ўргатиб қўйди. Биз энди бундан камига рози эмасмиз. Бир ёш катта бўлсада, Қирғизистон каби жамоаларга хеч қандай имконият бермаслигимиз керак. Айтиш жоизки, айнан Қирғизистон билан бўлган ўйинда мураббийлар штаби нимагадир иккинчи таркибни майдонга тушириб, натижада зўрға дурангга эришиб, якунда эса гурухда 2-ўринни эгаллади. Чорак финалда яна Россия ёшларига рўбарў келиб қолишди. Майдон эгаларига эса унутмайлик, нафақат ҳакам, балки деворлар ҳам ёрдам беришига ўйин давомида гувоҳи бўлдик.

Ҳ.Ижобий: Иккинчи таркибни туширишни ўзига хос сабаблари бор. Ўйинлар деярли ҳар куни ўтказилди. Бундай шароитда асосий таркиб футболчиларига дам бериш кўзланган бўлиши мумкин. Ундан ташқари, захирадаги футболчиларни ҳам синаб кўриш керак. Қирғизистон билан ўйин натижасидан қатъи назар, ёшларимиз кейинги босқич масаласини ҳал қилишган эди, натижа муҳим эмасди.

Ҳ.Салбий: Фикринга қўшилмайман, натижа муҳим эди, буни мураббийлар штаби жуда яхши тушунишган. Акс ҳолда Аҳмаджон Мусаев Қирғизистон билан ўйиннинг 60-дақиқасида (ҳисоб рақибимиз фойдасига 1:2 бўлиб турган пайтда) майдонга асосий таркибнинг 6 (!) нафар футболчисини туширмаган бўларди. Мағлубиятга учраш мураббийлар штаби режасига кирмаган. Лекин бош мураббийимиз рақибни кучига баҳо беришда адашган. Ўйиннинг бошиданоқ иккинчи таркибни туширмаслик лозим эди. Фақатгина йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлсак, захира футболчиларини синаб кўриш мақсадга мувофиқ бўларди. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалда нисбатан кучсизроқ рақибга рўбарў келишимиз мумкин эди.

Ҳ.Ижобий: Лекин мен жамоамиз ўйини яхши чиққани, йигитлар ҳар бир ўйинда жуда яхши ҳаракат қилишганини эътироф этган бўлардим. Плеймейкеримиз Жамшид Искандеров эса мусобақанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди, буни кўпчилик мутахассислар тан олишди. Европалик скаутлар уни ён дафтарчаларига ёзиб қўйишгани аниқ.

Ҳ.Салбий: Тўғрикуя, лекин ўйиннинг сифатига эътибор бергин. Футболчиларимизда жамоавий ўйин яхши шаклланмаган, хужумлар тартибсиз равишда ташкил қилинди. Пухта ўйланган комбинациялар йўқлиги кўзга ташланиб турди. Ёшларимиз жуда оддий ўйнашди, тўпни ҳеч ўйлаб ўтирмасдан жарима майдонига ошириш билан машғул бўлишди. Гол уришнинг имкони бўлмагач, якка курашларга берилиб кетишди. Бундай тактика рақиб учун қийинчилик туғдирмади. Ҳатто ўша чорак финал ўйинида ҳам ташаббусга эга бўла туриб, вазиятлардан фойдалана олишмади. Ҳимоя эса жуда бўш ўйнади.  Мураббийлар штаби рақибга қараб «ақлли» тактика танламади. 

Ҳ.Ижобий: Мен барибир мураббийлар штабига ишонч билдирган бўлар эдим. Мусаев -Евстафеев жуфтлиги кетма-кет икки марта футболчиларимизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишди. Уларнинг тажрибасига шубҳам йўқ. Менимча, тайёргарлик пухта ишланган режа асосида олиб борилаётганига ишонса бўлади. Ҳали ёшлар яна бир қанча йиғинларда иштирок этиб, ўйин сифатини сайқаллаб олишади.

Ҳ.Салбий: Менда эса мураббийлар штабига ишонч йўқ. Уларни шу бугуноқ истеъфога чиқариш керак. Таркибга эса нафақат «Пахтакор» футбол мактабидан, балки бошқа жамоалардан ҳам футболчиларни жалб қилиш лозим. Агар ҳозирданоқ мураббийлар ишига танқидий муносабатда бўлиб, тезкор ҳаракат қилинмаса, жаҳон чемпионатида яхши натижага эришишимиз даргумон.

Хуллас, баҳс шу аснода давом этди. Ҳасан «ҳаммаси жойида, хавотирга ўрин йўқ» қабилида фикр билдирса, Ҳусан «аҳвол чатоқ, жиддий чора кўрилмаса бўлмайди» деган маънода гапираверди.  Мени эса «ким ҳақу, ким ноҳақ?» деган савол ўйлантириб, роса бошимни қотирди. Уйга етиб боргандан сўнг эса уларни 6 февраль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Гонконг ўйинига таклиф қилдим. Зора миллий терма жамоамиз иштирокидаги «голлар шоуси» тиниб-тинчимас Ҳасан-Ҳусанларни муросага келтирса...

Тараллабедод.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:07, 29.01.2013. Ўқилди: 7491 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик