France Football: «Қатарга жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритишда Саркози ва Платини ёрдам беришган»
France Football нашри Қатарнинг жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритиши ҳақидаги хабарларни тарқатишда давом этмоқда.
Турли хил иқтисодий ҳаракатлар билан Қатар шахсан УЕФА президенти Мишель Платинининг ёрдамидан фойдаланган дейилади манбада.
2010 йилнинг 19 ноябрда Елисей саройида Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози, УЕФА президенти Мишель Платини, ўша вақтда «ПСЖ» раҳбари бўлган Себастьян Базен ва Қатар вакиллари учрашишган.
Учрашув вакиллари «ПСЖ»нинг араб томонга сотилиши ва Франциядаги машҳур Лагардере медиагуруҳининг инвестициялари ҳақида суҳбатлашишган. Лагарде Саркози мавқеи пасайишиниу хоҳлаётган Саnаl+ га рақобатчилик қилишни режалашжтирган.
Келишувга кўра Платини 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлик сайловларида Қатарни қўллаб-қувватлаши керак бўлган.
«Биз Қатарнинг қанчалик узоққа боришини билмоқчимиз. Қатарда мезбонликни қўлга киритишда Платини ҳамда Саркози ёрдам беришган»,- дейди Эрик Шампел.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:43, 29.01.2013. Ўқилди: 6367 марта. Фикрлар: 15 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).